-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Англия Премьер-лигаси
6-тур, 19 сентябрь, соат 16:45 ТАРКИБ:
01.Асмир Бегович (Д)
28.Сесар Аспиликуэта
02.Бранислав Иванович
24.Гэри Кэхилл
10.Эден Азар
04.Сеск Фабрегас
05.Курт Зума
21.Неманья Матич
08.Оскар
17.Педро Родригес
19.Диего КостаЗАХИРА
27.Ямал Блэкмэн (Д)
26.Жон Терри
12.Жон Оби Микель
07.Рамирес
36.Рубен Лофтус-Чик
09.Радамель Фалькао
18.Лоик РемиЧЕЛСИ
Курт Зума (53)
Эден Азар (90+1)2:0
АРСЕНАЛ
ТАРКИБ:
33.Петр Чех (Д)
24.Эктор Беллерин
18.Начо Монреаль
05.Габриэль Паулиста
06.Лоран Косельни
16.Аарон Рэмзи
34.Франсис Коклен
19.Санти Касорла
11.Месут Ўзил
17.Алексис Санчес
14.Тео УолкоттЗАХИРА
13.Давид Оспина (Д)
21.Калум Чамберс
02.Матьё Дебюши
03.Киран Гиббс
08.Микель Артета
15.Алекс
12.Оливье ЖируСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' Эътиборингиз учун раҳмат. 19:00дан бошлаб "Реал" ва "Гранада" ўртасидаги ўйиндан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришни унутманг 90+6' "Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Майк Дин ўйинни якунлади. "Челси" - "Арсенал" - 2:0 90+2' Вуууҳ! "Арсенал" дарвозани ишғол қилиши мумкин эди! Чап қанотдан ҳаводан етказилган тўпни Уолкотт жарима майдончаси ичида бош билан Рэмзи етиб келди ва бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп Беговичнинг кўкрагига тегиб қайтди 90' Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди 90+1' ГОООЛ! Эден Азар! 15 метрдан йўлланган зарба рекошет ҳолатида дарвоза тўрига бориб тушди! 88' Азар йўллаган зарбадан сўнг тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди 87' Азар жарима зарбаси ишлади. Косьелни уни жарима майдончаси ташқарисида чалиб йиқитди 86' "Кўклар" майдоннинг ўзларига тегишли томонида тўпни шунчаки назорат қилишмоқда 84' "Арсенал" ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. "Челси" эса икки киши кўп бўлиб ўйнаётганига қарамай, ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнамоқда 82' Моуриньо эса чора кўрди. Уни ўз вақтида алмаштиришга қарор қилди. Лоик Реми ўйинни давом эттиради 81' Диего Коста тўпсиз ўйинда провакация қилишда давом этмоқда. Ҳакам унга нисбатан чора кўрмаяпти 79' Иккинчи четлатиш! "Арсенал"дан! Санти Касорла тўп учун курашда Фабрегаснинг оёғига тепди. Натижада иккинчи "сариқ"ни олди ва майдонни тарк этди 77' Беллерин берган узатма учун Жиру ва Зума кураш олиб боришди. Курт тўпни ён томонга қайтарди. Ҳужумнинг давомида Уолкотт зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди 76' "Арсенал"да ўзгариш: Санчес майдонни тарк этди. Оливье Жиру тушди 74' Диего Коста жарима майдончасига кириб борди ва Беллерин билан тўқнашувда йиқилди. Энди ҳакам унга ишонмайди... 73' Моуриньо шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда. Аммо бир киши кам бўлиб ўйнаётган рақиб дарвозасига яна гол уриш ҳақида ўйлашмаяпти 72' Калум Чемберс сариқ карточка олди. Рақиб футболчиси оёғи остига хавфли ташланди 69' "Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Рамирес ўйинни давом эттиради 68' Педро эса 20 метрдан аниқ зарба йўллай олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 68' "Канонирлар" қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Уолкотт якуний узатмани бера олмади 66' Оскар меҳмонлар жарима майдончаси ичида марказроққа узатма берди. Костанинг зарбаси ҳимоячига тегиб, ён томонга кетди 65' Азар! Жарима майдончаси чизиғига яқинлашди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп олис устун олдидан ўтиб кетди 64' Уолкотт жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Зарба дарвозага аниқ бормади 61' "Челси" тўпни назорат қилмоқда. Кескин ҳужум ташкил қилишга шошилмаяпти 60' Вууууҳ! Жарима майдончасига етказилган узатма учун курашда Санчес Зумадан устун келди ва деярли бирга бир вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбаси қовушмади... 58' Вуууҳ! Азар 18 метрдан кучли зарба йўллади. Чех тўпни муштлари билан уриб юборди 57' Иванович ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячининг бошидан юқорига кўтарилган тўпни Чех эгаллаб олди ' 53' ГОООЛ! Курт Зума, 1:0! Жаримадан етказилган узатмани марказий ҳимоячи бош билан дарвозага жойлади! 50' Бурчак тўпи хавфли кўриниш олмади 49' Санчес жарима зарбасини йўллади. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди 49' Иванович сариқ карточка олди. У жарима майдончаси айланаси олдида Санчесни чалиб йиқитди 46' Вууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Калум Чемберс бош билан қайтарди. Педро эса 13 метрлардан зарба йўллади. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди! 46' "Арсенал"да ўзгариш бўлди. Марказий ҳимоячи Калум Чемберс майдонга тушди 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+4' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0 45+4' Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилганди. Ҳозирда унинг тўртинчи минути ўтиб бормоқда 45+1' "Арсенал" ҳимоячиси Габриэль Паулиста ўзига ўзи қизил карточка тилаб олди. Сариқ карточка олганидан кейин ҳам у тинчимади ва ортида турган Диего Костага оёқ кўтарди шекилли. Мазкур "қизил"да "Челси" ҳужумчисининг "ҳисса"си жуда катта! 45' "Арсенал" жарима майдончаси ичида ўзаро тортишиб кетгани учун Диего Коста ва Габриэль Пауслиста сариқ карточка билан жазоланди 43' Эҳ, Рэмзи. Қарши ҳужум пайтида Ўзил чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Тўп жарима майдончасига ўнг қанотдан кириб келган Рэмзига келиб тушди. Аарон дарҳол зарба бериш ўрнига негадир ҳимоячини алдашга ҳаракат қилди ва тўпни йўқотди 39' Қарши ҳужум пайтида Уолкотт майдон марказида Зумадан ўтиб кета олмади 38' Вуҳ! Диего Костанинг узатмасидан кейин Педро 22 метрлардан зарбани кучли, аммо ноаниқ йўллади 37' Курт Зума 35 метрлардан зарба йўллади. Кучли, аммо тўп юқоридан ўтиб кетди 33' Қарши ҳужумда Азар тўп билан жарима майдончасига кириб борди, аммо Габриелдан ўтиб кета олмади 32' Вууууҳ! Ўйиндаги энг хавфли вазият! Фабрегаснинг узатмасидан кейин Педро бирга бир вазиятга чиқди, тўп бироз қоиб кетгани учун ярим ҳимоячи зарба беришга улгурмади! Чех тўпни эгаллаб олди 19' Санти Касорла сариқ карточка олди. Майдон марказида ўзида ўтиб кетаётган Педрони чалиб йиқитди 29' Ўзилнинг аниқ узатма билан Уолкоттни жарима майдончасига бошлади. Тео йўллаган зарбани Бегович осонлик билан эгаллади 28' Ҳозирча томонлар ҳимояада бехато ўйнашмоқда 26' "Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди 24' Дигео Коста жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллади. Ердан борган тўпни Чех эгаллади 23' Тўп назорати ва ҳужумлар ташкил қилиш бўйича устунлик "аристократлар" томонига ўтмоқда. 21' Коклен майдонда ётгани учун ўйин тўхтатилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда 20' Жарима майдончасига етказилган тўп учун Педро кураш олиб борди, аммо ҳимоячи ундан устун келди 17' "Челси" қисқа паслар орқали рақиб мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилди. Фабрегаснинг сўнгги узатмасини ҳимоячи қайтариб қолди 16' Уолкотт томон узатма бу сафар дарвозабон майдончаси ичига берилди. Ҳужумчи яна офсайдда 15' Меҳмон ҳимоячилари майдон марказига яқин жойда тўпни рақибга олдириб қўйишди. Диего Коста жарима майдончасига кираётганида марказий ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди 13' Ўзилнинг узатмасидан кейин Уолкотт офсайдда қолиб кетди 12' Алексис Санчес икки ҳимоячи орасидан чиқиб кетди ва 24 метрлардан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Муваффақиятсиз 11' Тўп назорат Венгер шогирдлари томонида. Мезбонлар эса тўпни эгаллаган заҳоти олдинга чизиқдаги Диего Костага етказишга ҳаракат қилишмоқда 8' Чап қанотдан олдинга ўтаётган Санчесни Иванович қўли билан тортиб йиқитди. Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди 6' Фабрегас томонидан йўлланган зарбани Петр Чех эгаллаб олди 4' Хавфли вазият. Тўп ўнг қанотдан олдинги чизиққа етказилди. Уолкотт жарима майдончасига кириб, Беговични алдаб ўтди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Тео унга ета олмади 3' Майдон марказида Диего Костага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи ўйинга киритилди ва Педро чап қанотдан узатма берди. "Канонирлар" тўпни қайтаришди 2' Бурчакдан тўп етказилганидан кейин Беллерин жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп мезбон ҳимоячисига тегиб қайтди 2' Меҳмонлар дастлабки ҳужумни ташкил қилишди ва бурчак тўпи ишлашди 1' Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга "Арсенал" футбочлилари киритиб беришди ' Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай ' Ассалому алайкум, қадлрли футбол мухлислари. АПЛнинг 6-тур ўйинлари бошланмоқда. Турни "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўзаро баҳс билан бошлаб беришади
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |