-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси
4-тур, 19 сентябрь, соат 19:00 ТАРКИБ:
01.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
02.Рафаель Варан
03.Пепе
08.Тони Кроос
22.Иско
19.Лука Модрич
18.Лукас Васкес
07.Криштиану Роналду
09.Карим БенземаЗАХИРА
13.Кико Касилья (Д)
17.Альваро Арбелоа
06.Начо Фернандес
16.Матео Ковачич
14.Каземиро
20.Хесе
21.Денис ЧеришевРЕАЛ МАДРИД
Карим Бензема (55)1:0
ГРАНАДА
ТАРКИБ:
13.Андрес Фернандес (Д)
02.Давид Ломбан
03.Кристиано Бираги
25.Мигел Лопеш
12.Дория
08.Хави Маркес
11.Саксес Айзек
21.Рене Крхин
17.Эдгар Мендес
23.Рубен Рочина
09.Юссеф Эл-АрабийЗАХИРА
01.Иван Келава (Д)
22.Димитри Фулкье
06.Жан-Сильвен Бабен
04.Фран Рико
07.Роберто Ибаньес
16.Тьеви Бифума
15.Николас ЛопезСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' Сўнгги ҳужумни "Гранада" ташкил қилди. Қанотдан етказилган узатмани Навас осонлик билан эгаллади. Ҳакамнинг хуштаги янгради ва ўйин якунланди. "Реал" осон бўлмаган ғалабани қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат 90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 89' Дарвозагача 25 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Хави Маркес тепди. Тўп жонли деворга тегди 87' Мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига етказилган тўп учун курашда Дория Роналдуни елкаси билан туртиб йиқитди. Тўпни дарвозабон эгаллади. Пенальти йўқ 85' "Реал"да сўнгги ўзгариш: Иско ўрнига Каземаро тушди. 84' Вууууҳ! Модрич чап қанотдан узатма берди. Иско тўпга ета олмади, Фернандес эса тўпни қўлидан чиқариб юборди. Черишев йўллаган зарбаси эса олис устун ёнидан ўтиб кетди! 80' Эл-Арабий ўз жарима майдончаси олдида 3 футболчини алдашга киришиб кетди ва тўпни Искога олдирди. Иско жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам пенальти бермади. Ҳимоячи унинг оёғига тепганди. 80' Рене Крхинга "сариқ". Черишевни тортиб қолгани учун 77' "Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Денис Черишев туширилди. 76' "Гранада" ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда 72' Роналду жаримадан йўллаган тўп жонли деворга тегиб, ён томонга кетди. 67' "Гранада" сардори Эдгар Мендес майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Фран Рико туширилди. 66' Вууууҳ! Модричнинг узатмасидан кейин Роналду деярли бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Унинг зарбасидан кейин тўп олис устун ёнидан кетиб кетди. 64' Вуууҳ! Роналду олис масофадан кучли зарба йўллади! Фернандес қийинчилик билан тўпни устун ёнидан ўтказворди 62' "Реал"да ўзгариш: Кроос ўрнига Матео Ковачич туширилди. 60' "Гранада"да ўзгариш: Саксес ўрнига Роберт Ибанес туширилди. 59' Вуууууҳ! Эл-Арабий мадридликларнинг 3 футболчиси орасидан ўтиб, Навас билан бирга бир вазиятга чиқди. Унинг зарбасини Кейлор оёғи билан қайтарди! 59' Крооснинг бурчакдан етказиб берган тўпини Роналду бош билан дарвоза томон йўллади. Фернандес тўпни эгаллаб олди 56' Меҳмонларнинг ҳужуми. Саксес ўнг қанотдан узатма берди. Марсело тўпни қайтарди 55' ГООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Исконинг узатмасидан кейин франциялик футболчи бош билан яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! 52' Вууууҳ! "Гранада" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Юсуф ал-Арабий товони билан узатма бериб, Саксесни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Ҳужумчи тўпни дарвозабоннинг устидан туширишга ҳаракат қилди, аммо зарба ноаниқ чиқди. 51' Карвахалнинг узатмасидан кейин Роналду жарима майдончаси бурчагидан зарбани ўта ноаниқ йўллади. 47' "Реал" тезкор ҳужум ташкил қилди. Бенземанинг узатмасидан кейин Иско жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўнг оёғига тўпни тўғрилаб, зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, ён томонга кетди 46' Роналду 26 метрдан зарба йўллади. Фернандес осонлик билан тўпни қабул қилди 46' Иккинчи бўлим бошланди. 45' Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Гранада" - 0:0. 45' Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Гранада" - 0:0. 45' Бенземанинг жарима майдончасига берган узатмасини Роналду дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қабул қилишга ҳаракат қилди, аммо португалиялик футболчи тўпни тўхтата олмади. 43' "Реал" жарима майдончаси ичида "Гранада" футболчилари сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилишди. Аммо улар бундан фойдалана олишмади. Зарба ноаниқ бўлди. 42' Иско сариқ карточка олди. Рақиб футболчисини очиқчасига чалиб йиқитгани учун 41' Оҳоҳоҳо! Бенземанинг узатмасидан кейин Иско ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва деярли яккама-якка вазиятда кучли зарба йўллади! Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди! 39' Вууууҳ! Саксес бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Ҳужумчининг зарбасини Кейлор Навас оёғи билан қайтарди ва кейинчалик тўпни эгаллаб олди! "Гранада" грандлар хос тарзда хайиқмай ўйнамоқда. 38' Вуууҳ! Исконинг узатмасидан кейин Роналду зарба бериб, дарвоза устунини нишонга олди! КриРо офсайдда қолган экан... 35' "Гранада" футболчиси Эдгар Мендес сариқ карточка олди. У Марселони қўли билан тортиб қолди. 34' Саксес бу сафар ўз жарима майдончаси ичида Васкеснинг ортида туриб йиқитди. Вазиятга яқин турган ҳакам хуштак чалмади 33' Саксес ўнг қанотдан "Реал"нинг икки ҳимоячиси орасида ўтиб, жарима майдончасига кираётганида йиқилди. Пенальти йўқ. Ўзи йиқилди 31' Вууууҳ! Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва вазиятни пойлаб, югуриб келаётган Модричга узатма берди. Луканинг 12 метрдан йўллаган зарбасини Фернандес оёғи билан қайтарди! 28' Модричнинг узатмасидан кейин Бензема яккама-якка вазиятга чиқди. Ўзи зарба бермасдан Иско томонга узатма берди. Тўпни мудофаачилар эгаллашди. 27' Васкас жарима майдончаси ичига Роналдуни бошлади. Криштианунинг узатмаси ҳимоячиларга нассб этди 25' "Граанада" жарима тўпини ўйинга киритди. Мигел Лопеш дарвозага 6 метрдан тўпни бурди. Навас тўпни эгаллаб олди 22' "Реал"да яхши вазият! Роналду олис масофадан жарима зарбасини йўллади. Посбон тўпни қайтарди. Қайтган тўпга Васкес етиб келди ва дарвоза томон тепди. Фернандес бу зарбани оёғи билан қайтарди! 21' Ҳакамлар "Гранада"нинг ТОЗА голини ҳисобга олишмади. Ўнг қанотдан етказилган узатмани ҳужумчи 4 метрдан дарвозага жойлади! Аммо лайнсмен офсайдни қайд этишда ўта қўпол хатога йўл қўйди! 19' Оҳоҳоҳо! Роналду 500-голга яқин келганди! У бирга бир вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Тўпни Фернандес қайтарди. Қайтган тўпни Бензема бўш қолган дарвозага жойлай олмади! 17' Вуууҳ! Саксес жамоадоши билан девор ўйнаб, бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани учун вазият кўкка совурилди. 17' Роналду жарима майдончаси ичига кирди ва ҳимоячиига урилиб йиқилди. Пенальтига тортадиган вазият эмас 14' Иско олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Дарвозабон учун машғулотдагидек бўлди бу тўпни эгаллаш 13' Бурчак тўпи хавфли бўлди Бензема бош билан йўллаган зарбани Фернандес қийинчилик билан эгаллаб олди 12' Саксес ўнг қанотдан олдинги ўтди, шерикларига аниқ узатма бера олганида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Аммо "Реал" ҳимоячиси ундан тўпни олиб қўйди. 8' Вуууҳ! "Гранада" ҳисобни очиши мумкин эди! Бираги чап қантдан мезбонлар дарвозабон майдончасига узатма берди. Марсело деярли чизиқ устида тўпни қайтариб қолди! Ҳужумчилардан бири уни дарвозага йўллаши мумкин эди 8' Вуууҳ! "Гранада" ҳисобни очиши мумкин эди! Бираги чап қантдан мезбонлар дарвозабон майдончасига узатма берди. Марсело деярли чизиқ устида тўпни қайтариб қолди! Ҳужумчилардан бири уни дарвозага йўллаши мумкин эди 7' Бугун сардорлик вазифасини бажараётган Марселонинг узатмасидан кейин Бензема офсайдда қолди. 6' Ўйин анча хотиржам бошланди. "Мадрид" аста-секин тўп назоратини қўлга олиб, ҳужум вариантларини изламоқда 3' "Реал" оқ, "Гранада" эса қора рангли формада ўйнамоқда 1' Ўйин бошланди! 1' Ўйин бошланди! ' "Реал" ва "Гранада" жамоалари майдонга чиқиб келишди
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |