-
-
АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 3 Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 3 - 3 Эрон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас - Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао «A» Серия 28.04.2024 15:30 Интер - Торино Лига—1 28.04.2024 16:00 Метц - Лилль Ла-лига 28.04.2024 17:00 Кадис - Мальорка «A» Серия 28.04.2024 18:00 Болонья - Удинезе Лига—1 28.04.2024 18:00 Страсбур - Ницца АПЛ 28.04.2024 18:00 Тоттенхэм - Арсенал Лига—1 28.04.2024 18:00 Клермон - Реймс Лига—1 28.04.2024 18:00 Лорьян - Тулуза АПЛ 28.04.2024 18:00 Борнмут - Брайтон Ла-лига 28.04.2024 19:15 Гранада - Осасуна Лига—1 28.04.2024 20:05 Ренн - Брест АПЛ 28.04.2024 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити «A» Серия 28.04.2024 21:00 Наполи - Рома «A» Серия 28.04.2024 21:00 Аталанта - Эмполи Ла-лига 28.04.2024 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано Лига—1 28.04.2024 22:00 Лион - Монако «A» Серия 28.04.2024 23:45 Фиорентина - Сассуоло Ла-лига 29.04.2024 00:00 Бетис - Севилья Лига—1 29.04.2024 00:00 Марсель - Ланс -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси
5-тур, 23 сентябрь, соат 23:00 ТАРКИБ:
01.Серхио Альварес (Д)
20.Серхи Гомес
19.Жонни
02.Уго Мальо
18.Даниэль Васс
22.Густаво Кабраль
06.Неманья Радоха
24.Аугусто Фернандес
14.Фабиан Орельяна
09.Яго Аспас
10.НолитоЗАХИРА
26.Нестор Диас (Д)
21.Карсес Планас
03.Андреу Фонтас
17.Леви Мадинда
08.Педро Эрнандес
07.Тео Бонгонда
11.Йон ГвидеттиСЕЛЬТА
Нолито (26)
Яго Аспас (30, 56)
Гвидетти (83)4:1
БАРСЕЛОНА
Неймар (80)ТАРКИБ:
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
24.Жереми Матьё
06.Дани Алвес
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
05.Серхио Бускетс
20.Серхи Роберто
10.Лионель Месси
11.Неймар
09.Луис СуаресЗАХИРА
25.Хорди Масип (Д)
15.Марк Бартра
02.Дуглас
21.Адриано
28.Жерар Гумбау
04.Иван Ракитич
17.Мунир Эл-ҲаддодийСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+2' ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "Сельта" ўз майдонида "Барселона"ни тор-мор келтирди ва жадвалда 1-ўринга кўтарилди! 90+1' Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. Месси дарвозагача 24 метрдан белгиланган жарима зарбасини тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 88' Вуууҳ! Неймардан тўпни қабул қилган Месси жарима майдончасига кирди ва ўнг оёқда зарба йўллади. Альварес яна жамоасини қутқармоқда! 87' Мезбонлар бешинчи голни уришлари мумкин эди. Иккига бир вазиятда Нолитога тўп етказилаётганда у офсайдда қолди 83' ГООООЛ! Гвидетти, 4:1! Ўнг қанотданг етказилган тўпни Пике ўтказиб юборди. Захирадан тушган футболчи тўпни эгаллади ва хотиржамлик билан Тер Штегенни доғда қолдирди! 81' Эҳҳҳ, Мунир! Яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Унга ҳеч ким халал бермаётганди! Урганидами, интрига қайтарди ўйинга! 80' ГООООЛ! Неймаааар, 3:1! ҲИсоб биттага қисқарди! 78' Уго Мальо сариқ карточка олди 77' Иньестанинг яхши узатмасидан кейин Алвес қулай масофадан бош билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 72' Месси жарима майдончаси ичида бир ҳимоячидан ўтмоқчи бўлганида, рақиб бир амаллаб тўпни қайтариб қолди. Мезбонлар қарши ҳужумда кўпчиликни ташкил қилишди, аммо имкониятдан фойдалана олишмади 68' Мезбонлар футболчиси Орельяна жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Бурчак тўпи 66' "Барселона"да ўзгариш: Бускест ўрнига Иван Ракитич тушди 61' Вууууҳ! Нолито "Барселона"ни кечирди! У бирга бир вазиятда йўллаган зарбаси олис устун ёнидан ўтиб кетди! 60' Муниииир! Унинг зарбасини Альварес қаҳрамонларча қайтарди! 57' "Барселона"да ўзгариш: Серхи Роберто ўрнига Мунир ал Ҳаддодий туширилди 56' ГООООООЛ! Яго Аспааас, 3:0! Бирга бир вазиятга чиқди ва тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди! 56' Вуууҳ! Неймарнинг узатмасидан кейин Месси жарима майдончасига кирди ва кучли зарба йўллади! Альварес жамоани голдан қутқарди! 55' Вуҳ! Жаримадан етказилган узатмани Пике бош билан дарвоза томон бурди. Тўп бироз юқоридан ўтиб кетди 53' Вууууууҳ! Мессссиии! Иньеста жарима майдончасига чап қанотдан кирди ва ўз вақтида очилган Леога узатма берди. Аргентиналик футболчининг зарбаси дарвоза устунги тегиб қайтди!!! Омад "Сельта" томонида бўлди ушбу вазиятда 51' Аспас бирга бир вазиятда тўпни қабул қилди. Лайнсмен байроқчасини кўтарди 50' Виголиклар ҳозирча номдор рақибга эркин ҳужум ташкил қилишга имкон беришмаяпти 46' Иккинчи бўлим бошланди! ' Футболчилар майдонга қайтишди 45' Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Ҳозирча "Сельта" - "Барселона" - 2:0! Кутганмидингиз? БИроз дам оламиз 45' Уго Мальо жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади 40' Бурчак тўпи ҳам хавфли бўлди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани дарвозага бурадиган футболчи топилмади... 40' Вууууҳ! Инеьстанинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб ва бир ҳимоячининг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, деярли бирга бир вазиятга зарба йўллади. Ҳимоячи тўп йўлига ўзини ташлади ва тўпни майдон ташқарисига бурди 38' Дарвозагача 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини Месси дарвоза яқинига етказди. Бускетс ва Пике баравар йиқилишди. Пенальти йўқ 35' Вуҳ! Мезбонларда яна бир имконият! Нолитонинг 8 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди 34' Чап қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Нолитога юқоридан узатма берилди. Алвес бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 33' Орельяна ўнг қанотда икки ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди, Пике тўпни тепиб юборди 31' Мезбонларнинг яна бир ҳужуми. Футболчи каталонияликлар жарима майдончаси ичида тўпни товони билан шеригига узатишга ҳаракат қилди. Тўп йўқотилди 30' ГООООООЛ! Яго Аспас, 2:0! Жерар Пике майдон марказида тўпни олдириб қўйди. Аспас бирга бир вазиятга қочиб кетди ва Тер Штегеннинг устидан "парашют" услубида дарвозани ишғол қилди! 26' ГОООООЛ! Нолитооооо, 1:0! Жуда чиройли гол! Ўнг қанотдан етказилган узатма жарима майдончасининг чап томонида турган Нолитога келиб тушди. Ҳужумчи тўпни олис юқори бурчакка шундай айлантирдики, тўп устун тегиб, чизиқни кесиб ўтди! Ажойиб зарба! 24' "Барселона" қисқа паслар орқали биртепар услубда яхши ҳужум ташкил қилди. Суарес томон етказилган сўнгги узатмани марказий ҳимоячи бош билан дарвозабонга узатиб берди ва хавфни йўққа чиқарди 23' Бускетс сариқ карточка олди. 22' Вуууҳ! Тезкор қарши ҳужум! Иньестанинг узатмасидан кейин Алвес ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни эгаллади ва жарима майдончаси чизиғи устида очилган Мессига узатма берди. Лео бир ҳимоячидан ўтди ва зарба берди. Тўп бошқа ҳимоячидан ўтмади 19' Нолитонинг узатмасидан Аспас тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп йўлига Пике ғов бўлди. Бурчакдан етказилган узатмани Тер Штеген эгаллаб олди 17' Месси жарима майдончасига кириш чоғида бир неча рақиб ҳимоячилари орасидан ўтиб кета олмади 15' Вуҳ! Месси нозик пас билан Неймарнинг зарба бериш учун қулай вазиятга чиқарди. 15 метрлардан йўлланган зарбани Альварес оёғи билан қайтарди 14' Ўйин назорати "кўк-анорранглилар" томонига ўтди. 11' Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди 11' Вууҳ! "Барселона"нинг дастлабки ҳужуми хавфли чиқди. Иньеста кутилмаганда майдон марказидан бошлаб олдинга қараб юриш қилди ва жарима майдончасига чап томондан кирган Мессига узатма берди. Леонинг чап оёқда йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига тепиб юборди 10' Аспас жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни қабул қилди, унинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди 9' Бугун Маскерано чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилмоқда. Сержи Роберто эса марказда жамоадошларига ёрдам бермоқда 7' Маскерано кутилмаганда рақибни ўтказиб юборди ва дарвозабон майдончаси олдида турган Нолито томон берилган узатмани Пике бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Барселона" ҳозирча фақат ҳимояланмоқда 5' Мезбонлар фаол ўйнашмоқда. Бу билан улар бежизга жадвалнинг юқори қисмида боришмаётганини исботлашаётгандек. Эслатиб ўтамиз, "Сельта" 4та турдан кейин 10 очко жамғарган 2' Оҳо! Мезбонлар кутилмаганда "совға"га эга бўлишди! Икки нафар футболчи тўп билан "Барса" жарима майдончасига кириб боришди. Аспас деярли бирга бир вазиятда зарба бериш ўрнига, қарамасдан туриб шеригига пас беришга қарор қилди. Тўп узатилган жойда Нолито йўқ эди. 1' Каталонияликлар сафида Пике бугун майдонга тушди. У 4та ўйиндан иборат дисквалификацияни ўтаб бўлди 1' Ўйин бошланди! ' "Сельта" эса оч ҳаворангли формада ҳаракат қилади. ' Диққат! "Сельта" ва "Барселона" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда. Каталонияликлар сариқ рангли формада майдонга чиқиб келишмоқда. Футболкада жароҳат олган Рафиньяни қўллаб-қувватловчи сўзлар ёзилган ' Мазкур онлайн трансляция саҳифамизда "Сельта" - "Барселона" ўйинидан матнли репортажни кузатиб борасиз, бир соатдан кейин эса қўшни хонада "Атлетик" - "Реал" ўйинидан трансляция бошланади. Ҳали шу пайтгача "Барса" ва "Реал" ўйинлари устма-уст тушиб қолган ҳолат бўлмаганди. Ҳечқиси йўқ, вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз ' Бугун "Барселона" ва "Реал" жамоаларини ўз ўйинларини сафарда ўтказишади. Каталонияликлар Вигода "Сельта" меҳмони бўлишса, мадридликлар Бильбаода "Атлетик" билан куч синашишади. Мазкур ўйинлар ҳар иккала гранд учун катта аҳамиятга эга. Уларни осон бўлмаган ўйинлар кутиб турибди. ' Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Ла лига баҳсларига хуш келибсиз
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Манчестер Сити | 33 | 76 |
3 | Ливерпуль | 34 | 74 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 33 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |