-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Англия Премьер-лигаси
7-тур, 26 сентябрь, соат 16:45 ТАРКИБ:
01.Уго Льорис (Д)
02.Кайл Уокер
04.Тоби Альдервейрельд
15.Эрик Даер
33.Бен Дэвис
05.Ян Вертонген
20.Дел Алли
23.Кристиан Эриксен
11.Эрик Ламела
07.Хен-Мин Сон
10.Гэрри КейнЗАХИРА
13.Мишел Ворм (Д)
16.Киран Триппьер
03.Дэнни Роуз
28.Том Кэррол
17.Андрос Таунсенд
22.Носир Шодли
14.Клинтон НжиеТОТТЕНХЭМ
Эрик Дайер (45)
Тоби Альдервейрельд (50)
Ҳарри Кейн (61)
Эрик Ламела (79)4:1
МАНЧЕСТЕР СИТИ
Кевин де Брюйне (25)ТАРКИБ:
13.Вилфредо Кабальеро (Д)
26.Мартин Демичелис
11.Александр Коларов
03.Бакари Санья
30.Николас Отаменди
07.Раҳим Стерлинг
17.Кевин де Брюйн
06.Фернандо
25.Фернандиньо
42.Яя Туре
10.Серхио АгуэроЗАХИРА
01.Жо Харт (Д)
04.Венсан Компани
05.Пабло Сабалета
08.Самир Насри
15.Хесус Навас
62.Брендон Беркер
27.Патрик РобертсСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' Ўйин якунланди. АПЛ пешқадами кетма-кет иккинчи ўйинда мағлубиятга учради. Пеллегрини шогирдлари бугун ўйинда устунликка эришди, кўплаб хавфли вазиятларни яратишди, аммо голни фақат "Тоттенхэм" урди. Албатта, ҳакамлар мезбонларнинг иккита голида яққол офсайдни қайд этишмади. 90+4' Ҳарри Кейн сариқ карточка олди 90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди 88' Де Брюйне жарима майдончаси бурчагида белгиланган жарима зарбасини тепди. Уго Льорис тўпни қайтарди 85' "Сити"да ўзгариш: Агуэро ўрнига Патрик Робертс 81' Чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини Коларов дарвоза яқинига етказди. Тўп барча футболчилардан ўтиб, Навасга келиб тушди. Хесуснинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди 79' ГООЛ! Эрик Ламела, 4:1! Нжие ўнг қанотдан узатма берди ва Ламела бирга бир вазиятга чиқди. У дарвозабонни алдаб ўтиб, кейин дарвозани ишғол қилди! 73' Сон Хёнг Мин дарвозани ишғол қилди, бироқ офсайдда қолган экан 73' Оҳо! Кейн чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончаси олдида ёлғиз очилаётган Ламелага узатма берди. Эрик узатмага бироз ета олмади 70' Вуууҳ! Бурчак тўпидан мезбонлар тўпни қайтаришди. "Шаҳарликлар" такрорий ҳужум ташкил қилишди. Навас ўнг қанотдан берган узатмани жарима майдончаси чизиғи устида турган Раҳимга келиб тушди. У бир ҳимоячини алдаб, зарба берди. Тўп устундан бир метр масофа наридан ўтиб кетди 69' Навас кутилмаганда ўнг қанотдан ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Льорис тўпни юқорига кўтариб юборди. Бурчак тўпи 67' "Тоттенхэм"да ўзгариш: Кристиан Эриксен ўрнига Носир Шодли тушди 65' Эриксен сариқ карточка олди. 61' ГОООООЛ! Ҳарри Кейн, 3:1! Эриксен дарвозагача 25 метрдан белгиланган жарима зарбасини йўллади. Тўп тўсин ва устун кесишган жойга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Кейн бўш дарвозага жойлаб қўйди. Дарвоқе, жарима зарбаси берилаётганида Ҳарри офсайдда турган экан... 59' Эрик Дайер сариқ карточка олди 59' Раҳим Стерлинг жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Льорис тўпни эгаллаб олди 56' Эрик Ламела сариқ карточка олди. 55' "Манчестер Сити"да футболчи алмашмоқда: Яя Туре ўрнига Хесус Навас туширилди 50' ГОООООЛ! Тоби Альдервейрельд, 2:1! Ўнг қанотда белгиланган жаримадан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан дарвозага жойлайди. Кабальеро тўпга чиқишда хатога йўл қўйди! 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" - 1:1! Танаффус 45' ГООООЛ! Эрик Дайер, 1:1! Гол билан якунланган комбинацияда қанот ҳаками бир метрли офсайдни кўрмай қолди. Натижада Уокер жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Сон Хёнг Мин бирга бир вазиятда йўллаган зарбани Кабальеро кўкраги билан қайтарди. Де Брюйне тўпни жарима майдончаси ташқарисига қайтарди. Эрик Дейер тўхтатмасдан зарба берди ва тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди 44' "Сити" яхши вазият! Стерлинг жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва чап томондан ичкарига кирган Коларовга узатма берди. Александрнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди 43' Коларов ўйинга киритган бурчак тўпини Отаменди бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди. 41' Лондонликларда ажойиб имконият! Эрик Ламела жарима майдончаси ташқарисида зарба йўллашга улгурмади ва тўпни Кейнга берди. Ҳарри чап оёқда зарба берди. Камальеро бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига буриб юборди. Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлан бартараф этишди 38' Агуэро офсайдда қолди 35' Эрик Ламелада яхши имконият юзага келди. Чап қанотдан ерлатиб етказилган тўп Ламелага келди. У тўхтатмасдан йўллаган зарба осмону фалакка равон бўлди 34' Кейн жарима майдончасига чап қанотдан кирди ва дарвоз яқинига узатма берди. Ҳимоячи узатма қайтарди 32' Вуууууҳ! Отаменди ўзига келган тўпни тепиб юбора олмади ва Кейн жарима майдончасига яқинлашиб келиб зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! 27' Вууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатма Стерлингга келиб тушди. Раҳим зарба бериш учун тўпни ўнг оёғига тўғирлоб олди ва зарба берди. Льорис қийинчилик билан зарбани қайтарди 25' ГОООЛ! Кевин де Брюйне, 0:1! Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритиган пайтда "Сити" тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга ўтди. Туре де Брюйнени бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Кевин аниқ зарба билан ҳисобни очди. Такрорий лавҳада бельгиялик футболчида кичик офсайдда бордек кўринди. 20' Де Брюйне ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Саньяга узатма берди. Бакари 11 метрли нуқта атрофидаги Агуэрони тўп билан таъминлади. Бироқ ҳужумчининг зарбаси қовушмади 18' Меҳмонлар дарвозабони майдон марказига тепиб берган тўпни Фарнандо эгаллади ва уни тезда Агуэро томон етказди. Серхио жарима майдончаси остонасида зарба йўллашга муваффақ бўлди. Льорис сэйв орқали тўпни майдон ташқарисига буриб юборди 17' Томонлар ҳозирча нисбатан ёпиқ ўйин намойиш қилишмоқда. Голга тортадиган вазиятлар юзага келмаяпти 15' Де Брюйненинг ўнг қанотдан етказган узатмасини қабул қилган Туре дарвозагача 19 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 11' Мезбонларда яхши имконият юзага келди. Чап қанотдан етказилган узатмани Ламела жарима майдончаси ичида қабул қилди ва бир ҳимоячини алдаб ўтмоқчи бўлганида, тўп "Сити" футболчисининг оёғидан майдонни тарк этди 9' Кевин де Боюйне олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп устун яқинидан ўтиб кетди 8' Стерлинг чап қанотдан дарвозага олдига узатма берди. Льорис тўпга эга чиқди 6' Уго Льорис тўпни ҳимоячиларга етказиш чоғҳида хатога йўл қўйди ва тўп Стерлингга борди. Бироқ Раҳим тўпни қўли билан тўхтатгани учун ўйин тўхтатилди 4' "Тоттенхэм"нинг икки футболчиси дарвозабон қаршисида ёлғиз қолишди. Офсайд 2' "Сити" бурчак тўпини қўлга киритди ва уни де Брюйне ўйинга киритиб берди. Мезбонлар тўпни қайтаришди 1' Ўйин бошланди! ' Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Дам олиш кунларида Евроа чемпионатларининг марказий ўйинларидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз. Дастлаб диққат марказимизда Англия Премьер-лигасининг 7-тури доирасида "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" баҳси бўлади
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |