-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси, «эл-класико»
12-тур, 21 ноябрь, соат 22:15 ТАРКИБ:
Кейлор Навас
Данило
Рафаэль Варан
Серхио Рамос
Марсело
Тони Кроос
Лука Модрич
Хамес Родригес
Гарет Бэйл
Криштиану Роналду
Карим БенземаЗАХИРА
Кико Касилья
Даниэль Карвахаль
Пепе
Матео Ковачич
Каземиро
Иско
Хесе РодригесРЕАЛ МАДРИД
0:4
БАРСЕЛОНА
Луис Суарес (11, 75)
Неймар (39)
Иньеста (53)ТАРКИБ:
Клаудио Браво
Даниэль Алвес
Херард Пике
Хавьер Маскерано
Хорди Альба
Серхио Бускетс
Серхи Роберто
Андрес Иниеста
Иван Ракитич
Луис Суарес
НеймарЗАХИРА
Марк-Андре тер Штеген
Томас Вермален
Жереми Матье
Адриано Коррея
Мунир эл-Хаддодий
Сандро Рамирес
Лионель МессиСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+2' Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Бускетс Бенземани тортиб қолгани учун огоҳлантириш олди. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. "Барселона" Мадридда "Реал"ни бутунлай тор-мор этди. 90' Вууууҳ! Бугун Браво гол ўтказиш нияти йўқ! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Роналду 6-7 метрлардан бош билан зарба берди. Клаудио зарбани қайтарди! Фантастик сэйв! 88' Мунир ўз номини эл-класико тарихига ёзиши мумкин эди. Неймар томонидан чап қанотдан ерлатиб берилган узатмага Ҳаддодий 11 метрдан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.
Орадан 2 дақиқа ўтиб Мунир ёшлик қилди. Неймар Ҳаддодий ва Пикени дарвозабон билан иккига бир вазиятга чиқарди. Мунир шошиб тепиб юборди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.85' Иско эса тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Ўзидан ўтиб кетаётган Неймарни тепиб ағдариб ташлади. 83' Неймарнинг оёғига Карвахаль ортдан тепди ва сариқ карточка олди. 81' Вууууҳ! Бэйл бу сафар Бенземани рандевуга чиқарди. Карим ҳам гол ура олмади. Браво, қойил! Орадан 1 дақиқа ўтиб ўнг қанотдан етказилган узатмага Карим бош билан зарба берди. Клаудио яна зарбани қайтарди. 77' "Барселона"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Мунир эл-Ҳаддодий туширилди. 75' ГООООООООЛ! Меҳмонлар майдон марказида "квадрат" ўйнаб туришди ва бирдан олдинга ўтишди. Месси-Неймар-Суарес комбинациясидан кейин Луис бирга бир вазиятга чиқди, бироз пауза қилди, Наваснинг ётишини кутди ва тўпни унинг устидан ошириб тўрга йўллади. 0:4! 72' "Барса" "Мадрид"ни кечирмоқда. Мессининг узатмасидан кейин Суарес ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва нариги томондаги жамоадошларига узатма берди. Рамос бир амаллаб тўпни қайтариб қолди 70' Роналду офсадда қолди. Шунга қарамай у яккама якка вазиятда зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди 68' Вууууҳ! Месси жарима зарбасини тепди ва тўп жонли деворга тегиб қайтганидан кейин уни мезбонлар эгаллашди ва тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Бэйлнинг узатмасидан кейин Роналду бирга бир вазиятда зарба йўллади. Браво зарбани қайтарди! 66' Вууууҳ! Навбатдаги хавфли вазиятга Месси аралашди. Унинг узатмаси жарима майдончасига кирган Суаресга борди. Тўп ҳимоячи орқали Неймарга борди ва у тўпни Мессига қайтарди. Леонинг зарбаси йўлига Варан ғов бўлди 64' Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Унинг олдида турган Пикенинг қўлига тўп тегди. Гарет пенальти сўради, аммо фақат бурчак тўпи 61' "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан тўпни қайтарди, Варан эса бош билан дарвоза томон бурди. Браво тўпни эгаллади. 58' Жамоаларда ўзгариш бўлди. "Реал"да Хамес ўрнига Иско, Марсело ўрнига Карвахаль; "Барселона"да Ракитич ўрнига Лионель Месси тушди! 55' Оҳоҳоҳоо! Суарес чап қанотдан ўткир бурчак остида яккама-якка вазиятга чиқди ва яқин бурчакка зарба берди. Тўп ён томондан тўрга келиб тегди! Ундан бироз аввал Рамос жарима майдончаси ичида Суаресни чалиб йиқитганди. Борбалан пенальти белгилашга жазм этмади. 53' ГОООООООООЛ! Андрес Иньестааааа, 0:3! Жамоа сардори жарима майдончаси чизиғи устидаги Неймарга узатма берди ва бразилиялик ҳужумчи товони билан тўпни Иньестанинг ўзига қолдирди. Андрес югуриб келди ва кучли зарба билан "тўққизлик"ка тўпни "михлади! 52' Вуууҳ! Неймар берган жарима зарбаси хавфли бўлди. Тўсин остига кираётган тўпни Навас юқорига кўтариб юборди 80' Рамос жарима майдончаси ташқарисида Робертога нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси 48' Вууууҳ! Хамес жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда кучли зарба йўллади. Бурчакка бораётган тўпни Браво майдон ташқарисига чиқариб юборди! 47' Вууууууҳ! Марселоооо! Бразилиялик ҳимоячи чап қанотда икки футболчидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва деярли бирга бир вазиятда аниқ зарба бера олмади! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! 46' Иккинчи бўлимни "Реал" бошлаб берди 45+3' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. "Реал" мутлақо ўзига ўхшамаяпти, улар ҳеч нарса қила олишмаяпти. Агар меҳмонлар қандайдир қўпол хатолар эвазига "Реал" гол урмаса, Энрике шогирдлари "Мадрид"га ҳеч қандай имконият қолдираётгани йўқ 45+2' Вуууууҳ! Оҳоҳоҳоо! Неймар ва Суарес "Мадрид" ҳимоясини пароканда қилиб ташлашди. Суарес бўш дарвозага зарба йўллади. Марсело чизиқ устида бош билан тўпни қайтарди. Ракитичнинг 10 метрдан берган зарбаси йўлига Варан ғов бўлди! 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди 45' Суарес жарима майдончаси ичида Рамосни бир марта алдади, аммо иккинчи марта алдай олмади 39' ГООООООООЛ! Иньеста чиройли узатма билан Неймарни бирга бир вазиятга чиқариб юборди ва бразилиялик ҳужумчи имкониятни кўкка совурмади! 0:2! 36' "Реал" меҳмонларнинг прессингига дош бера олмаяпти. Улар ё тўпни йўқотишмоқда, ёки олис масофадан узатма орқали ҳужум ташкил қилишмоқда 31' Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Суаресга узатма бераётганида Варан тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчакдан зарбасидан кейин тўпни "Мадрид" эгаллади ва олдинга ўтаётганида Дани Алвес тўпсиз қолган Роналдуни йиқитди. Сариқ карточка! 28' "Барса" дарвозабони ва ҳимоячиларининг қалтис ҳаракатларидан сўнг жарима майдончаси ташқарисида тўпни Хамес эгаллаб олди ва дарҳол зарба берди. Браво тўпни эгаллади. 27' Маскерано жароҳат туфайли ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Жереми Матьё тушди. 25' Вууууҳ! "Барселона"да яхши имконият! Иньеста-Алвес-Роберто узатмасидан кейин Сержи 11 метрли нуқта устидан тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
24' Неймар олис бурчак томон айланма зарба берди. Кейлор Навас тўпни эгаллаб олди. 23' Хамес Родригес Неймарни чалиб йиқитди ва сариқ карточка олди. "Барса" 22 метр масофадан жарима зарбаси тепади 18' Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Роналду эса Алвесни ушлаб олиб, ўзи йиқилди ва пенальти сўради. Ҳакам ўйинни тўхтатиб, меҳмонлар фойдасига жарима зарбаси белгилади 16' Тўп назорати "Барселона" томонида. Бенитес ўйиндан аввал рақибни ўз ўйинига бўйсундириши ҳақида айтиб ўтганди. Аммо мадридликлар ҳозирча "Барса" ўйинига мослашиб қолишди. Иньестанинг ажойиб узатмасидан кейин Роберто ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароқдаги Ракитичга узатди. Иван берган зарбадан сўнг тўп юқоридан ўтиб кетди. 16' Тўп назорати "Барселона" томонида. Бенитес ўйиндан аввал рақибни ўз ўйинига бўйсундириши ҳақида айтиб ўтганди. Аммо мадридликлар ҳозирча "Барса" ўйинига мослашиб қолишди. Иньестанинг ажойиб узатмасидан кейин Роберто ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароқдаги Ракитичга узатди. Иван берган зарбадан сўнг тўп юқоридан ўтиб кетди. 11' ГООООООЛ! Луис Суареееессссс, 0:1! Каталонияликлар катта тезликда марказ бўйлаб ҳужум ташкил қилишди ва Сержи Робертонинг узатмасидан кейин уругвайлик ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва олис бурчакни нишонга олди! 9' "Реал"нинг жавоб ҳужуми! Роналду ўнг қанотда Альбани алдаб жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдида очилаётган Бензема томон узатма берди. Браво тўпни қайтарди, акс ҳолда Карим дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. 6' Оҳо, "Барса" ижросида хавфли ҳужум! Альба чап қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Суарес тўпни жарима майдончаси чизиғи устида очиқ турган Неймарга қолдирди. Бразилиялик ҳужумчининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 4' Неймар ўз қанотидан олдинга ўтди ва бироз марказ томон сурилиб, юқоридан дарвоза олдига узатма берди. Навас тўпни эгаллаб олди. 3' Роналду бурчак тўпи ишлади. Бурчакдан етказилган узатмани Пике бош билан қайтарди. Тўп назорати асосан "қаймоқранглилар" томонида. 1' Майдон марказига яқин жойда Рамос Суаресга нисбатан фол ишлатди 1' ЎЙИН БОШЛАНДИ! "КЛАСИКО" БОШЛАНДИ! ' Қизиқ, майдон марказида икки жамоа футболчилари, ҳакамлар ва бош мураббийлар, мураббийлар штаби бир чизиққа тизилиб туришди. Франция фожеасида ҳалок бўлганлар хотираси шу тариқа ёдга олинмоқда. ' Жамаоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Сантьяго Бернабеу"га йиғилган мухлисларнинг барчаси қўлларига оқ қоғоз кўтариб, трибуналарни оқ рангга "бўяшди"! 22:10' Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолмоқда. Жамоалар стадионга чиқиш арафасида туришибди. ' "Реал"да эса ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаттоки Карим Бензема майдонга тушган. Иско ва Хесе захирада қолишди ' Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан танишиб олдингиз. Месси "Барселона" захирасида қолганини инобатга олмаса, ҳар иккала жамоа жанговар таркиб билан ўйинни бошлайди ' "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги Испания чемпионатининг 12-тури доирасидаги ўйин бошланишига тахминан 25 дақиқа қолди. ' Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |