-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси
16-тур. 20 декабрь, соат 20:00 ТАРКИБ:
01.Кейлор Навас (Д)
03.Пепе
04.Серхио Рамос
12.Марсело
08.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
11.Гарет Бэйл
19.Лука Модрич
23.Данило
09.Карим Бензема
07.Криштиану РоналдуЗАХИРА
13.Кико Касилья (Д)
06.Начо Фернандес
17.Альваро Арбелоа
18.Лукас Васкес
14.Каземиро
16.Матео Ковачич
22.ИскоРЕАЛ МАДРИД
Данило (3)
Гарет Бэйл (25, 41, 61, 70)
Криштиану Роналду (30-пенальти, 53)
Карим Бензема (48, 79, 90)10:2
РАЙО ВАЛЬЕКАНО
Амайя (10)
Хосабед (12)ТАРКИБ:
18.Зе Каштру
04.Антонио Амайя
03.Начо
02.Тито
10.Роберто Трасоррас
14.Пабло Эрнандес
21.Хосабед
08.Рауль Баена
19.Альхассан Бангура
25.Тоньо
24.Хави ГерраЗАХИРА
13.Хуан Карлос (Д)
09.Манушу (Д)
05.Чечу Дорадо
17.Кини
11.Адриан Эмбарба
26.Жонатан Кабальеро
23.БебеСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+2' Хайрият, томоша тугади. "Реал" - "Райо Вальекано" - 10:2. Изоҳга ҳожат йўқ. Балки ҳакам ҳаракатлари борасида виждонан изоҳ берар. Эътиборингиз учун раҳмат 90' ГОЛ, Карим Бензема, 10:2! 84' Бензема бирга бир вазиятда зарба бергунча, ҳимоячи унинг оёғи тагига ташланди ва хавфни бартараф этди 82' Биринчи бўлимда йўқ жойдан пенальти ва қизил карточка ўйлаб топган ҳакам иккинчи бўлимда "Реал" фойдасига камида 2та пенальтини бермади. Хатони хато билан ювиш дейилади бунинг номини 79' ГОЛ! Карим Бензема, 9:2! Ассистент - Модрич. 77' Роналду бирга бир вазиятда дарвозага аниқ зарба бера олмади 73' "Реал"да ўзгариш: Бэйл ўрнига Арбелоа тушди 70' ГОЛ! Гарет Бэйл, 8:2! Ҳали ўйин тугашига 20 дақиқа бор... Давом этамиз 64' Жамоаларда ўзгариш бўлди. Бангура ўрнига Бебе, Хамес ўрнига Ковачич туширилди 63' Ҳакам "Райо" дарвозаси томон пенальти белгиламади. Хамес йиқитилганди 61' ГОЛ! Гарет Бэйл, 7:2! "Реал" қарши ҳужумда 4 киши бўлиб икки ҳимоячи ва дарвозабонни доғда қолдирди! 59' Бангура жарима майдончаси ичида жамоадоши билан "девор" ўйнаб, Навас билан яккама-якка вазиятга чиқди. Ўзи зарба берса бўладиган вазиятда узатма берди. Узатма ноаниқ бўлди. Ҳужумга етиб келган футболчи берган зарбани ҳимоячилар қайтаришди 53' ГОЛ! Криштиану Роналду, 6:2! Хамес чап қанотдан узатма берди, португалиялик футболчи бош билан дарвозани ишғол қилди! 52' Роналду бирга бир вазиятда гол ура олмади — дарвозабон қайтарди. Қарши ҳужумда Бангура жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади — Навас эгаллади 48' ГОЛ! Карим Бензема, 5:2! Хамеснинг узатмасидан кейин франциялик ҳужумчи деярли бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди 46' Иккинчи бўлим бошланди ' Ўйин жуда шиддатли бошланди. "Реал" 3-дақиқада ҳисобни очган бўлса, "Райо Вальекано" 10 ва 12-дақиқаларда гол уриб, ҳисобда олдинга ўтиб олди. 15-дақиқада Тито Крооснинг оёғига жуда хавфли ташланди ва ҳақли равишда майдондан четлатилди. Бу вазиятда ҳакам 100% тўғри қарор чиқарди. Аммо 28-дақиқада ҳеч қанақа пенальти ҳам, сариқ карточка ҳам ва ниҳоят қизил карточка ҳам йўқ эди. Шу вазиятда бошлаб ўйин якунланди. Ҳакам жуда зўр кечаётган ўйинни бузди-қўйди. Бугун "Реал" йирик (балки ўта йирик) ҳисобда ғалаба қозониши аниқ. "Райо" футболчиларининг ҳам шашти тушиб кетди. 30-дақиқадан бошлаб ўйин шунчаки ўртоқлик мақомида бўлмоқда. 45+2' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди ва у якунига етди. Танаффус. 43' Крооснинг узатмасидан кейин Бэйл жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилди ва йиқилаётиб зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 41' ГОООЛ! Гарет Бэйл, 4:2! Уэльслик футболчи бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди! 41' Бэйл чап қанотдан узатма берди. Роналду тўпга оёқ чўзмади. Уялдими? Балки... 36' Модрич жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Бироз ноаниқ 32' Пенальти белгиланган вазиятга қайтамиз. Ўнг қанотдан жарима тўпи жарима майдончасига етказилди. Дарвозабон Зе Каштру мушт билан тўпни ён томонга уриб юборди. Баена эса олдинга югураётган Рамоснинг ортидан бироз тортди. Серхио йиқилмади, умуман ҳеч ким йиқилмади. Ҳакам эса пенальти ва иккинчи сариқ - иккинчи қизил 30' ГОООООЛ! Роналду, 3:2! Криштиану пенальтидан унумли фойдаланди. Зе Каштру зарба йўналишини топди, аммо уни қайтара олмади 28' Қизиқ! "Райо" дарвозасига пенальти ва яна бир четлатиш! Меҳмонлар 9 киши бўлиб қолди 27' "Райо" футболчиси Начо огоҳлантирилди 25' ГОООООЛ! Бэйл, 2:2! Данило томонидан ўнг қанотдан етказилган узатмани Гарет бош билан дарвозага жойлади! Тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди! 23' Вуҳ! Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи подкат орқали тўпни майдон тқашрисига тепиб юборди 21' "Райо"да ўзгариш бўлди: Пабло Эрнандес ўрнига Кини туширилди 20' Бэйл томонидан жаримадан йўлланган зарбани Зе Каштру эгаллаб олди 19' Рауль Баена огоҳлантирилди. Крооснинг оёғидан тепгани учун 17' Бэйл чалқанча услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп жарима майдончаси ичида дарвозага тескари ҳолатда турган Роналдуга борди. Криштиану ўгирилишга ва зарба беришга улгурмади. ҲИмоячи тўпни тепиб юборди 16' Вууууҳ! Данило деярли бирга бир вазиятда ўткир бурчак остида зарба йўллади. Каштру зарбани қайтарди 16' Роберто Трасоррас сариқ карточка олди. Ҳакам билан тортишгани учун 15' Ой-ой-ойййй! Тито майдон марказида Тони Крооснинг ойғига жуда хавфли ташланди! Ҳакам ҳақли равишда уни майдондан четлатди 13' Вууууҳ! Хосабед жарима майдончаси ичида кучли зарба йўллади. Навас зарбани қайтарди! 12' ГООООООЛ! Хосабед, 1:2! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Хосабед дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан дарвозага жойлаб қўйди! 10' ГООООООЛ! Антонио Амайя, 1:1! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан дарвозага жойлади. Навас тўпни қайтаришга уринди, аммо тўп чизиқни кесиб тишга улгурди! 8' Бангура офсайдда қолди 7' "Райо" ўтказиб юборилган голдан сўнг ўйинни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда 3' ГООООООЛ! Данило, 1:0! "Реал" рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди ва тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Роналду-Кроос-Бэйл-Данило комбинациясидан сўнг ҳимоячи бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! 2' Модрич жарима майдончаси ташқарисида ўйин қоидасини бузди. Меҳмонлар тўпни тезда ўйинга киритишди. Ўнг қанотдан берилган узатма дарвоза олдида турган Хави Геррагача етиб келганида ҳужумчи дарвозани ишғол қиларди. ПЕпе қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди 1' Учрашув бошланди! ' "Реал" оқ, "Райо" эса қора рангли формада ҳаракат қилади ' Диққат! "Реал" ва "Райо Вальекано" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда. Ла лига баҳсидан онлайн трансляциямизни бошлаймиз!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |