-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси
22-тур, 30 январь, соат 20:00 ТАРКИБ:
13.Клаудио Браво (Д)
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
06.Дани Алвес
05.Серхио Бускетс
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
04.Иван Ракитич
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.НеймарЗАХИРА
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
24.Жереми Матьё
23.Томас Вермален
22.Алейкс Видаль
20.Сержи Роберто
07.Арда Туран
17.Мунир эл-ҲаддодийБАРСЕЛОНА
Лионель Месси (30)
Луис Суарес (38)2:1
АТЛЕТИКО
Коке (10)ТАРКИБ:
13.Ян Облак (Д)
03.Филипе Луис
20.Хуанфран
24.Хосе Хименес
02.Диего Годин
14.Габи
21.Янник Карраско
17.Сауль Нигуес
07.Антуан Гризманн
12.Аугусто Фернандес
06.КокеЗАХИРА
01.Мигель Мойя (Д)
18.Хесус Гамес
15.Стефан Савич
10.Оливер Торрес
22.Томас Парти
23.Лусиано Виетто
11.Жексон МартинесСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшди ва у якунига етди. "Барселона" муҳим ўйинда чемпионлик йўлидаги асосий рақибларидан бирини мағлубиятга учратди. Ушбу ғалабадан кейин "Барса" "Атлетико"дан 3 очкога илгарилаб кетди. Каталонияликлар ҳисобида яна битта захира ўйини бор. 90' "Атлетико" ўнг қанотда жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жаримадан етказилган узатмага меҳмон футболчиларидан бири бош билан зарба берди. Браво тўпни эгаллаб олаётганида Савич унга қараб сакради ва фол ишлатди. 88' "Барселона" кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда, жарима майдончасига кирмоқда, аммо негадир зарба бермаяпти. Тўпни дарвоза олдигача олиб келишга уринмоқда. 82' "Барселона"да ўзгариш: Дани Алвес ўрнига Сержи Роберто туширилди 81' Месси жарима майдончаси остонасида тўпни қабул қилди ва икки ҳимоячини алдаб дарвозабон майдончасининг ўнг томонидан узатма берди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. 79' "Барселона" рақиб футболчиларини жарима майдончасига қамаб, унинг атрофида тўпни назорат қилган ҳолда, комбинациялар ташкил қилмоқда. Алвеснинг 25 метрлардан зарбаси ноаниқ чиқди. 78' Вуууууҳ! Турон! Бусккетснинг узатмасини Арда жарима майдончаси ичида қабул қилди ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди! 76' Аугусто Фернандес электрокарда майдондан олиб чиқиб кетилди. Унинг ўрнига Томас Парти тушди 74' Жароҳат олган Аугусто Фернандесга майдон марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 73' Иньеста жарима майдончаси ичида очилаётган Суарес томон узатма берди. Лиус тўпга ета олмади. 72' "Атлетико" 9 киши бўлиб ўйнаётганига қарамай, ҳужум қилмоқда. Қойил қолиш керак 68' Қанотдан белгиланган жарима зарбасини Месси кучли тарзда яқин юқори бурчак томон тепди. Облак тўпни юқорига уриб юборди. 67' "Атлетико"да ҳам ўзгариш: Гризманн ўрнига Стефан Савич тушди. 66' "Барса"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Арда Турон тушди 65' Диего Годин иккинчи сариқ карточка олиб, майдон четлатилди. Мессининг узатмасини Суарес жарима майдончаси ичида қабул қилди ва ўнг томонга ўтаётганида ҳимоячи унинг оёғига хавфли ташланди! Сариқ ва кетидан қизил! Жарима зарбаси тепилади 60' Меҳмонлар кам бўлиб ўйнаётганларига қарамай, ҳужумга ўтишмоқда. Мезбон ҳимоячиларини қийин аҳволга солишммоқда 58' "Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди 56' ВУУУУУУҲ! Карраско ўнг қанотдан узатма берди ва Гризманн шундоққина дарвозабон майдончасига ичида тўпни дарвоза томон бурди. Тўп тасодифан Бравонинг оёғига тегиб, ён томонга кетди. "Барса"га омад кулиб боқди! 55' Вууууҳ! Карраско чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кириб келди, Пике сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 54' Мессининг узатмасини Суарес дарвозабон майдончаси ичида қабул қилишга тайёр эди, аммо Годин подкат орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди 52' "Барса" яна бурчак тўпини ўйинга киритди. Ракитич жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячилари орасидан ўтиб кета олмади 48' "Барселона" тўп назоратини тўлиқ ўз томонига оғдирди. Бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Меҳмонлар қайтаришди 46' Иккинчи бўлим бошланди ' Биринчи бўлим жуда юқори савияда ўтди. Ҳар иккала жамоа ажойиб ҳаракат қилишди. Тан олиш керак, "Атлетико" футболчилари бўлимнинг иккинчи ярмига келиб қўполликларни ошириб юборишди. Кетма-кет сариқ карточкалар ҳам уларни уйғотмади. Натижада мадридликлар иккинчи бўлимни бир киши кам бўлиб ўтказишга мажбурлар 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Атлетико" - 2:1. Танаффус. 45' Филипе Луисга тўғридан-тўғри қизил карточка! Ҳимоячи майдон марказида тик оёқ ва бутсасининг тишлари билан Мессининг тиззасига тепди... "Атлетико" майдонда бир киши кам бўлиб қолди. 43' Неймар бир ҳимоячини алдади ва жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. 42' Хуанфран сариқ карточка олди. Неймарнинг ортидан тепиб йиқитгани учун 38' ГОООООЛ! Луис Суарес, 2:1! Алвеснинг майдон марказидан етказган узатмасидан кейин уругвайлик футболчи бирга бир вазиятга чиқди, гавдаси билан ҳимоячи йўлини тўсди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп Облакнинг оёқлари орасида ўтиб, тўрга бориб тушди! 36' Вууҳ! "Атлетико"да яхши имконият. Меҳмонлар чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кирган Гризманни тўп билан таъминлашди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 33' Неймарнинг фоли эвазига "Атлетико" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Юқоридан етказилган узатмани Пике бош билан қайтарди. 30' ГООООООЛ! Лионель Месси, 1:1! Неймар жарима майдончасининг чап томонидан бироз пауза қилди ва ёрдамга келган Альбани тўп билан таъминлади. Хорди бир ҳаракат билан ҳимоячини чалғитди ва ҳимоячилар орасида турган Мессига пас берди. Лео чап оёғи билан дарвозани ишғол қилди! Ажойиб ўйин! 29' Вууууҳ! Иньеста жарима майдончаси чап бурчагидан Суаресни қулай вазиятга чиқарди. Луис томонидан ўткир бурчак остидан йўлланган зарбани Облак қайтарди. Қайтган тўпни ҳимоячилар вазиятдан узоқлаштиришди 25' Месси йўллаган жарима тўпи яқин устун ёнидан ўтиб кетди 24' Габи огоҳлантирилди. Ракитични йиқитгани учун. "Барса" жарима зарбаси тепади 24' Диего Годин сариқ карточка олди. 23' "Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтирган тўпни Месси эгаллаб олиб, майдон марказида ҳимоячидан ўтиб кетмоқчи бўлганида, Филипе Луис уни йиқитди 20' Вууууҳ! Кутилмаганда "Атлетико" тўпни узоқ вақт назорат қилди ва Аугусто Фернандес 22 метрлардан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! 17' Вуҳ! Қайтарилган бурчак тўпини Маскерано ўнг томондан жарима майдончасига кираётган Алвесга узатди. Дани тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Ҳимоячининг жон ҳолатда ташланиши хавфни бартараф этди 16' Месси чап қанотдан жарима майдончасига кирган Альбага узатма берди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди 14' Вуҳ! Неймар Мессига тўпни бериб, ўзи жарима майдончасига интилди. Лео юқоридан узатма берди. Марказий ҳимоячи сўнгги паллада тўпни қайтариб қолди. Акс ҳолда бразилиялик футбочли яккама-якка вазиятга чиқиб кетарди 11' Неймар чап қанот бўйлаб бир неча футболчидан ўтди, аммо жарима майдончаси остонасида йиқилди. Ҳакам фол қайд этмади 10' ГООООЛ! Коке, 0:1! Хорди Альба ўз қанотида йиқилиб тушди ва "Атлетико" ярим ҳимоячиси ундан ўтиб кетиб, тўпни жарима майдончасига етказди. Коке эса 12 метрлардан тўпни дарвозага жойлади. Браво зарбани қайтаришга улгурмади! 6' "Барса" тўпни ўз назоратига олди. Улар ҳужум вариантларини излашмоқда. 3' "Атлетико" кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди 2' Вуууууҳ! Сауль жарима майдончаси ташқарисидан олис юқори бурчакка айланма зарба берди. Браво ажойиб сэйв билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди! 2' Мадридликлар дарҳол прессингга киришиб кетишди. Улар мезбонлар жарима майдончаси атрофида тўп учун кураш олиб боришмоқда 1' Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Барселона" ўйинчилари киритиб беришди ' Жамоалар майдонга чиқиб келишди ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ла лиганинг 22-турига старт берилмоқда. "Барселона" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилмоқда. Марказий ўйин
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |