-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси
22-тур, 1 февраль, соат 00:30 ТАРКИБ:
01.Кейлор Навас (Д)
04.Серхио Рамос
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
02.Рафаель Варан
22.Иско
10.Хамес Родригес
08.Тони Кроос
19.Лука Модрич
07.Криштиану Роналду
09.Карим БенземаЗАХИРА
13.Кико Касилья (Д)
06.Начо Фернандес
16.Матео Ковачич
23.Данило
14.Каземиро
18.Лукас Васкес
20.ХесеРЕАЛ МАДРИД
Карим Бензема (7)
Криштиану Роналду (11-пенальти, 45, 80)
Папе Диоп (16-автогол)
Рубен Дуарте (86-автогол)6:0
ЭСПАНЬОЛ
ТАРКИБ:
34.Гедрюс Арлаускис (Д)
28.Мамаду Силла
22.Альваро Гонсалес
06.Энзо Роко
03.Рубен Дюарте
08.Сальва Севилья
04.Виктор Санчес
16.Хави Лопеc
12.Папе Диоп
17.Эрнан Перес
19.Жоан ЖорданЗАХИРА
13.Пау Лопез (Д)
15.Микаэль Сиани
18.Хуан Фуентес
10.Абрахам Гонсалес
11.Пако Монтаньес
14.КаньясСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+2' Ўйин якунланди. "Реал" - "Эспаньол" - 6:0! 90' Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди 86' ГООООЛ! Рубен Дуарте, автогол, 6:0! Хесе чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни ўз дарвозасига буриб юборди. Дуарте тўпни ўтказиб юборганида Роналду дарвозани ишғол қилган бўларди 85' Жордан томонидан дарвоза бурчаги томон йўлланган зарбани Навас қайтарди! 82' Каземиро сариқ карточка олди 80' ГООООЛ! Криштиану Роналду, 5:0! Хесенинг узатмасидан кейин португалиялик футболчи бош билан дарвозани ишғол қилди. Бу Роналдунинг ўйиндаги учинчи голи бўлди! 77' Альваро Гонсалес огоҳлантириш олди 77' "Эспаньол" ижросида яна бир хавфли вазият! Ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Мамаду Силлага узатма берилди. Ҳимоячининг кучли зарбаси йўлига Рамос ўзини ташлади ва тўп тўсин устидан ўтиб кетди! 75' "Реал"да яна бир ўзгариш: Бензема ўрнига Васкес тушди 74' Вууууҳ! Навас! Эрнан Перес чап қанотдан Карвахалдан ўтиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Тўп эса Абрахамга келиб тушди. Унинг зарбасини "Реал" посбони катта маҳорат эвазига қайтарди! 72' "Реал"да яна ўзгариш: Тони Кроос ўрнига Каземиро тушди 69' Роналду жаримадан хавфли зарба йўллади! Тўп устун юқорисидан ўтиб, тўрга юқоридан тегиб, майдонни тарк этди... 68' Жарима майдончаси бурчагида Абрахам Гонсалес Роналдуни йиқитди 66' Вуууҳ! Чап қанотдан ривожланган Бензема-Марсело-Роналду-Бензема комбинациясидан кейин Карим 12 метрлардан аниқ зарба бера олмади. Тўп ён томонга қараб кетиб қолди 65' Қарши ҳужумда "Эспаньол" ҳужумчиси Жордан бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, офсайд 63' "Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Хесе Родригес туширилди 62' Хамес жарима майдончасига кираётган Бензема томон ҳимоячининг устидан ошириб узатма берди. Марказий ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида қанотдан етказилган тўпни Бензема бош билан дарвоза томон бурди. Арлауский тўпни эгаллади 57' "Эспаньол"да ўзгариш: Виктор Санчес ўрнига Абрахам тушди 55' Хавфли зарба! Фуэнтес жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Навас тўпни ён томонга уриб юборишга муваффақ бўлди 46' Иккинчи бўлим бошлаиб кетди 45+1' Биринчи бўлим якунланди. "Реал" - "Эспаньол" - 4:0. Танаффус 45' ГОООООЛ! Криштиану Роналду, 4:0! Қарши ҳужумда Хамес майдон марказидан чап қанотда очилаётган Бензема томон узатма бераётган эди, тўп ҳимоячига тегиб, ўнг қанотдан олдинга ўтмоқчи бўлган Роналдуга келиб тушди. Португалиялик футболчи олдинга ўтди, рақиб жарима майдончаси остонасида икки футболчини алдади ва чап оёқда кучли зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! 45' Вууууҳ! "Эспаньол" ҳужумчиси бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга ҳаракат қилди, Навас жамоасини қутқарди! 42' Сальва Севилья огоҳлантирилди 41' Исконинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтади. Хамеснинг зарбасидан сўнг майдонни тарк этди 38' "Эспаньол" жарима тўпини ўйинга киритди. Альваро Гонсалес бош билан йўллаган зарба ноаниқ чиқди 36' Папе Диоп сариқ карточка олди 34' Ўнгроқда белгиланган жарима зарбасини Роналду эмас, Хамес тепди. Ноаниқ 33' Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди 30' "Эспаньол" футболчиси офсайдда қолди 28' Мезбонлар ҳамон ҳужум қилишмоқда. Бироқ ҳужумларнинг шашти бироз пасайган 23' Хамес товони билан Беземага узатма берди. Карим офсайдда 19' Эрнан Перес олис масофадан зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди 18' "Реал" чиройли ҳужум ташкил қилди. Бензема жарима майдончасига кирган Искога узатма берди. Ярим ҳимоячи товони билан тўпни унга қолдирди ва Карим зарба берди. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди! 17' Учинчи гол Папе Диоп номига автогол сифатида ёзилди 16' ГООООЛ! Хамес Родригес, 3:0! Колумбиялик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, рекошет ҳолатида тўрга бориб тушди 15' "Мадрид" ҳужум қилишда давом этмоқда. Каталонияликлар ҳимоялашдан бошқа илож топа олишмаяпти 12' ГОООЛ! Криштиану Роналду, 2:0! Арлаускис зарба йўналишини топди, аммо зарбани қайтара олмади. 11' Пенальти! "Эспаньол" дарвозасига! Криштиану Роналдуга нисбатан фол ишлатилди! 7' ГООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Хамес томонидан ўнг қанотдан етказилган узатмани франциялик футболчи бош билан дарвозага жойлади! 6' Яна бир хавфли вазият! Бурчакдан етказилган узатмани меҳмон ҳимоячини бош билан қайтарди. Қайтган тўпни Иско жарима майдончаси ичида қабул қилди ва дарвоза томон тепди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! 3' Вууууҳ! Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. "Эспаньол" посбони тўпни қайтарди. Тўп учун курашга қўшилган Бензема офсайдда эди 1' Вуууууҳ! "Реал" дастлабки ҳужумдаёқ ҳисобни очиши мумкин эди! Рақиб жарима майдончаси атрофида мадридликлар қисқа паслар орқали комбинация ташкил қилишди. Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди! 1' Учрашув бошланди! ' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Мадридликлар 4-ўйинда Зидан қўлостида ҳаракат қилишади ' Қадрли футбол мухлислари. Испания Ла лигасининг 22-тури доирасида "Реал" ва "Эспаньол" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига оз вақт қолди. Матнли трнасляциямизни бошладик
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |