-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Онлайн трансляция
Англия Премьер-лигаси
25-тур, 7 февраль, соат 18:30 ТАРКИБ:
01.Артур Боруц (Д)
15.Адам Смит
11.Чарли Дэниелс
02.Симон Фрэнсис
03.Стив Кук
30.Мэтт Ричи
04.Дэн Гослинг
08.Гарри Артер
07.Марк Пью
06.Эндрю Шурман
20.Беник АфобеЗАХИРА
23.Адам Федеричи (Д)
25.Сильвен Дистен
19.Жуниор Станислас
32.Энан О'Кейн
12.Хуан Итурбе
17.Жошуа Кинг
28.Льюис ГрэббенБОРНМУТ
0:2
АРСЕНАЛ
Месут Ўзил (23)
Алекс Окслейд-Чемберлен (24)ТАРКИБ:
33.Петр Чех (Д)
24.Эктор Беллерин
18.Начо Монреаль
05.Габриэль Паулиста
06.Лоран Косельни
15.Алекс
20.Матье Фламини
11.Месут Ўзил
16.Аарон Рэмзи
17.Алексис Санчес
12.Оливье ЖируЗАХИРА
13.Давид Оспина (Д)
03.Киран Гиббс
04.Пер Мертезакер
34.Франсис Коклен
14.Тео Уолкотт
28.Хоэль Кэмбелл
45.Алекс ИвобиСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' 21:00дан бошлаб "Челси" - "МЮ" ўйинидан матнли трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз 90+4' Ўйин якунланди. "Арсенал" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди. 90+3' "Арсенал"да ўзгариш: Жиру ўрнига Тео Уолкотт тушди 90+1' Петр Чех! Супер! Чехиялик дарвозабон рақиб футболчилари томонидан жарима майдончаси ичидан йўлланган 2та зарба қайтарди! Айниқса, биринчи зарба жуда мураккаб эди 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди 90' Эҳҳҳ, Рэмзи! У ва ҳужумчи Жиру посбон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб боришди. Аарон ўзи зарба беришга қарор қилди. Аммо Боруц зарбани қайтарди 90' Ўнг қанотдан берилган узатмани Кинг дарвоза томон бурди. Чехни тўпни эгаллади 89' Начо майдон марказидан пас бериб, Жируни бирга бир вазиятга чиқаришга уринди. Тўпни Боруц эгаллади 86' Вуууҳ! Ўнг қанотдан "Арсенал" дарвозабон майдончасига узатма берилди. Тўп Гиббсга тегиб қайтди, Кинг эса шундой ёнидан ўтиб кетаётган тўпга зарба беришга улгурмади 81' "Арсенал"да ўзгариш: Алексис Санчес майдонни тарк этмоқда. Киран Гиббс ўйинни давом эттиради 79' Санчес томон берилган узатма ҳаддан ташқари кучли бўлди. Чилилик футболчи тўпга ета олмади 77' "Борнмут"да ўзгариш: Афобе ўрнига Граббен тушди 73' Алексис жарима майдончасига кириб борди, аммо тўпни майдондан чиқариб юборди 70' "Арсенал" рақибнинг ҳужумини қайтариб, ўзи олдинга ўтди. Рэмзининг ўткир бурчак остидан берган зарбаси ноаниқ бўлди 66' "Борнмут"да бирданига иккита ўзгариш бўлди. Гослинг ўрнига Жошуа Кинг, Ричи ўрнига Жуниор Станислас туширилди 65' Мэтт Ричи жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаш имкониятига эга бўлди, аммо ноаниқ 60' Вууууҳ! Санчес жарима майдончасининг чап томонидан бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўпни дарвозага буриб юборадиган футболчи топилмади 55' Вуууҳ! Ўзилнинг бурчак тўпидан етказган узатмасига Жиру бош билан зарба берди. Артур Боруц тўпни ушлаб олди 55' Вуууҳ! Ўзилнинг узатмасидан кейин Санчес жарима майдончасига кирди ва ҳимоячини чалғитиб зарба берди. Боруц тўпни майдон ташқарисига уриб юборди 51' Вууууҳ! Гослинг ўнг томондан жарима майдончасида очилган Смитга узатма берди. Адам бир уринишда ҳимоячини чалғитди ва зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди! 50' Ричи жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ 49' Мезбонлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига киришга уринишди, Косьелни хавфни бартараф этди 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+2' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Борнмут" - "Арсенал" - 0:2. Танаффус. 45+1' Вууууҳ! Диагонал узатмадан кейин Адам Смит жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилди ва деярли бирга бир вазиятда қолди. Чех жамоасини муқаррар голдан қутқарди 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди 39' Вуууҳ! Кутилмаганда, Даниэлс майдон марказидан бошлаб олдинга юриш қилди ва ўнг томонда очилган Афобега узатма берди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди 37' Ўйин майдон марказига кўчди. Майдон эгалари ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда 33' "Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз 31' Эҳҳҳҳ, Марк Пью! У чап қанотдан Беллериндан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кирди, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимояга ёрдамга келган Монреаль хавфни бартараф этди 27' ВУУУУҲ! Гарри Артер жарима майдончаси чизиғи устидан кучли зарба йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни Чех юқори кўтариб юборди 27' Қойил қолиш керак, Венгер шогирдлари иккита ҳужумда иккита гол уришга муваффақ бўлди 24' ГОООООЛ! Алекс Чемберлен, 0:2! Рэмзи ҳимоячининг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва ўнг томондан жарима майдончасига кирган Алексга узатма берди. Унинг зарбасидан сўнг тўп олис устунга тегиб, чизиқни кесиб ўтди! 23' ГООООЛ! Месут Ўзил, 0:1! Рэмзи юқоридан жарима майдончасига узатма берди, Жиру тўпни бош билан қайтарди. Ўзил эса ўнг оёқда кучли зарба билан дарвоза тўрини силкитди! 21' Ўзил майдон марказидан узатма билан Алексисни бирга бир вазиятга чиқарди. Қанот ҳаками офсайдни қайд этишда хатога йўл қўйди 20' Чемберлен жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди 18' Гарри Артерга тиббий ёрдам кўрсатилди 17' Беллерин ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтиришди 13' Вууууҳ! Майдон марказидан ҳаволатиб етказилган узатма натижасида Санчес жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси бурчагидан дарвоза томон зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди 12' "Борнмут" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп олис устун ёнидан майдонни тарк этди 11' Ўйин темпи юқори эмас. Томонлар эҳтиёткор ўйин қилишмоқда 8' Матьё Фламини майдон марказида рақиб футболчиси билан тўп учун курашда тик оёқ билан ташланди ва огоҳлантириш олди 5' Тўп назорати "канонирлар" томонида 1' Қадрли футбол мухлислари! "Борнмут" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги АПЛнинг 25-тур баҳсига старт берилди
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |