-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Онлайн трансляция
Европа чемпионлар лигаси
Нимчорак финал, дастлабки ўйин. 18 февраль, соат 00:45 ТАРКИБ:
25.Войцех Щенсни (Д)
02.Антонио Рюдигер
03.Лукас Динь
22.Стефан аш--Шаъравий
44.Костас Манолас
11.Муҳаммад Салоҳ
08.Диего Перотти
15.Миралем Пьянич
24.Алессандро Флоренци
21.Вильям Ванкер
04.Ража НайнгголанЗАХИРА
26.Морган Де Санктис (Д)
13.Майкон
16.Даниэле Де Росси
14.Яго Фальке
20.Сейду Кейта
09.Эдин Жеко
10.Франческо ТоттиРОМА
0:2
РЕАЛ МАДРИД
Криштиану Роналду (57)
Хесе (86)ТАРКИБ:
01.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
04.Серхио Рамос
02.Рафаель Варан
10.Хамес Родригес
19.Лука Модрич
08.Тони Кроос
22.Иско
09.Карим Бензема
07.Криштиану РоналдуЗАХИРА
13.Кико Касилья (Д)
06.Начо Фернандес
23.Данило
14.Каземиро
16.Матео Ковачич
18.Лукас Васкес
20.ХесеСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' Ўйин якунланди. "Рома" - "Реал" - 0:2 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди 89' "Реал"да ўзгариш: Роналду ўрнига Каземиро тушди 87' "Рома"да ўзгариш: Флоренци ўрнига Тотти тушди 86' ГОООООООЛ! Ҳозиргина захирадан тушган Хесе "Рома" дарвозасини ишғол қилди. Ярим ҳимоячи ўнг томондан жарима майдончасига кира солиб олис бурчакка зарба берди ва адашмади 85' Серхио Рамос огоҳлантирилди 83' Эҳҳҳ, Салоҳ! Яккама-якка вазиятда тўпни ўзига бўйсундира олмай, вазиятни қўлдан чиқарди 82' Карвахалнинг узатмасини Хамес "Рома" жарима майдончаси ичида ўнг оёқда дарвоза томн тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 80' "Рома" футболчиси Флоренци рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам пенальти белгиламади... 80' Вуууууҳ! Жеко! Ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Бирга бир вазиятда ўткир бурчак остидан ноаниқ зарба берди 79' Қарши ҳужум пайтида Бензема жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Шченсни эгаллади 74' Роналду жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳимоячи тўп учун курашда оёғини баланд кўтарди ва Роналду йиқилди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади 73' Вууууҳ! Хамеснинг узатмасидан кейин Роналду "Рома" дарвозабон майдончаси ичида тўпга бош билан зарба берди. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди.... 73' Вуууууҳ! "Рома" хавфли ҳужум ташкил қилди! Ванкёр жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!!! 71' Эҳҳҳҳ, Салоҳ! ЧАп қанотда Марселодан қочиб жарима майдончасига кирди ва нарига қанотда очилаётган жамоадошига узатма берди. Варан тўпни қайтарди 66' Вуууууҳ! "Реал" мезбонларнинг ҳужумини бартараф этгандек бўлганди, бироқ Наингголан жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллади ва очиқ турган Салоҳга пас берди. Муҳаммад жарима майдончаси ичида яхши зарба бера олмади 64' "Реал"да ҳам ўзгариш: Иско ўрнига Матео Ковачич туширилди 64' "Рома"да ўзгариш: Аш-Шаъравий ўрнига Эдин Жеко тушди 63' Жаримадан етказилган узатмани Навас муштлари билан уриб юборди 62' Рафаэль Варан сариқ карточка олди. Пероттини подкат билан йиқитгани учун 60' Хамеснинг узатмасидан кейин Роналду жарима майдончасига кирди ва нариги томонга узатма берди. Мадридликлардан ҳеч ким етиб келмади бу узатмага 57' ГОООООООЛ! Криштиану Роналдууууу, 0:1! Марселонинг узатмасидан кейин Роналду чап томондан олдинга ўтди, ҳимоячини алдади ва зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида юқори бурчакка кириб кетди! 55' Вуууууҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Шаъравий олдинга ташлади ва яккама-якка вазиятга чиқди. У Навасни алдай олмади! 54' Кархаваль ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўпни посбон эгаллади 53' Вууууҳ! Юқоридан етказилган узатмани Рюдигев "Реал" жарима майдончаси ичида кўкраги билан қабул қилди, аммо зарба беришга улгурмади 51' Роналду олдинги чизиқда очилаётган Хамес томон узатма берди. Родригес офсайдда эди, аммо лайнсмен байроғини кўтармади. Ванкёр оёғини баланд кўтариб тўпни қайтарди ва шундан сўнг унинг оёғи Хамес елкасига тегиб кетди 50' Наингголан тўп билан олдинга ўтди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. БУрчак тўпи 48' Салоҳ чап томонда Рамосни алдаб рақиб жарима майдончасига кирмоқчи бўлди. Аммо Серхио бунга имкон бермади 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмаган 44' Вууууҳ! Шаъравий яккама-якка вазиятга чиқди ва Варан жамоани қутқарди! 42' "Рома" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Манолас бош билан ноаниқ зарба йўллади 39' Роналду жарима майдончаси ичида зарба йўллашга уринди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди 35' Пьянич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп Рамосга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи 34' Вуууууҳ! Марсело жарима майдончаси бурчагида тўпга ерга туширмасдан дарвоза томон тепди! Тўп дарвозабоннинг устидан ошди, аммо олис устун ёнидан ўтиб кетди 32' Марсело яна қанотдан узатма берди. ҲИмоячи бош билан қайтарди 30' Иско жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлди 28' Марсело чап қанотдан Флоренцидан ўтди ва узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди 22' "Реал" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. ХАвфли вазият юзага келмади 20' Роналду ётган ҳолатда тўпни қўли билан уриб юборди 16' Вууууҳ! "Рома" ўнг томондан рақиб жарима майдончасига кирди ва етказилган узатмани Шаъравий дарвоза томон бурди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 14' Римликлар "Реал" жарима майдончасига кириб келишди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди 12' Салоҳ юқори тезлик намойиш қилди ва бурчак тўпи ишлади. Бурчак тўпи хавфли бўлмади 8' Роналду олис масофадан жарима зарбасини тепди. Анча ноаниқ бўлди 6' Қарши ҳужумда Салоҳ олдинга ўтди, аммо Варандан ўтиб кета олмади 5' "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан қайтарди 3' Хамес "Рома" жарима майдончасига кириб келди, аммо тўпни йўқотди 1' Учрашув бошланди! ' Диққат! "Рома" ва "Реал" жамоалари "Олимпико" майдонига чиқиб келишди. Чемпионлар лигаси мадҳияси
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |