-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси
35-тур, 23 апрель, соат 19:00 ТАРКИБ:
13.Хуан Карлос (Д)
04.Антонио Амайя
17.Кини
02.Тито
22.Хосе Креспо
11.Адриан Эмбарба
14.Пабло Эрнандес
10.Роберто Трасоррас
21.Хосабед
07.Николас Федор
23.БебеЗАХИРА
25.Йоэль (Д)
15.Рэзван Рац
05.Чечу Дорадо
06.Мануэль Итурра
26.Хонатан Кабальеро
09.Манушу
24.Хави ГерраРАЙО ВАЛЬЕКАНО
Адриан Эмбарба (7)
Николас Федор Мику (14)2:3
РЕАЛ МАДРИД
Гарет Бэйл (35, 81)
Лукас Васкес (52)ТАРКИБ:
01.Кейлор Навас (Д)
02.Рафаель Варан
03.Пепе
12.Марсело
22.Иско
23.Данило
16.Матео Ковачич
11.Гарет Бэйл
08.Тони Кроос
09.Карим Бензема
20.ХесеЗАХИРА
13.Кико Касилья (Д)
06.Начо Фернандес
17.Альваро Арбелоа
04.Серхио Рамос
18.Лукас Васкес
19.Лука Модрич
10.Хамес РодригесСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' Ўйин якунланди. "Реал" қийин ва иродали ғалабани қўлга киритди. 90+4' Бебе юқоридан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Трасоррас бош билан зарба берди. Навас эгаллади 90+2' Вуууууҳ! "Райо" ҳисобни тенглаштиришига яқин келди. Мику 15 метрдан зарба берди. Тўп ҳимоячиларнинг оёғига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди 90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди 89' "Реал" тўпни назорат қилмоқда. Олдинга ўтишга шошилмаяпти 83' Разван Рац сариқ карточка олди. Бэйлни чалгани учун 81' ГООООООЛ! Гарет Бэйл, 2:3! "Райо" ҳимоячиси Кини тўпни Бэйлга бериб қўйди ва уэльслик футболчи жарима майдончасига кириб, аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди! 79' Бэйл йўллаган зарба натижасида тўп жонли деворга тегди 78' "Реал"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Хамес Родригес тушди. 77' Амайя сариқ карточка олди. "Реал" жарима зарбаси тепади. Дарвозагача 23 метр 75' Томонлар бир мартадан хавфли ҳужум ташкил қилишди. Бэйл дарвозабон майдончасига берган узатмасини марказий ҳимоячи қайтарди. Мезбонларнинг ўнг қанотдан узатмасини Навас эгаллади 72' "Райо" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Трасоррас жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Навас тўпни эгаллади. 71' Модрич очиқ турган Искони бирга бир вазиятга чиқаришга уринди. Узатма кучлироқ чиқди, Хуан Карлос тўпни эгаллади 69' "Реал" футболчиси Лукас Васкеснинг формаси йиртилди. У ўз футболкасини алмаштирди. Ўтган ўйинда Роналдунинг формаси йиртилганди. Қизиқ... 67' Мануэль Итуррага сариқ карточка. Васкесни очиқчасига чалди 66' Матео Ковачич огоҳлантирилди 63' "Реал"да ўзгариш: Хесе ўрнига Лука Модрич тушди. 62' Хосе Креспо огоҳлантирилди 60' Вууууууҳ! Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси яқинида очилаётган Васкесга пас берди. Лукаснинг оёғи тўпга яхши тегмай қолди!... 59' Вууууҳ! Бэйлнинг бош билан узатмасидан кейин Хесе бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончасига кириб, кучли зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади. 56' Хавфли вазият! Иско чап қанотдан рақиб майдончасига яқинлашиб келди ва ўнг томонда очилган Бэйлга узатма берди. Гарет ўнг оёқда зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. 55' Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Герра дарвозабон майдончаси чизиғи устида дарвоза томон бурди. Навас тўпни эгаллади. 54' "Райо Вальекано" бош мураббийи бирданига иккита ўзгариш қилди. 54' "Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди! Жарима майдончаси чизиғи олдида Искога нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбасини Исконинг ўзи йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди. 52' ГОООООЛ! Лукас Васкес, 2:2! Данило ўнг қанотдан узатма берди. Васкес тахминан 11 метрли нуқта атрофида ҳимоячини ортда қолдирди ва бош билан дарвозани ишғол қилди! 51' Ўйин асосан майдон марказида ҳозирча 46' Томонлар бир мартадан ҳужум ташкил қилишди. Бэйлнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Мезбонларнинг ўнг қанотдан узатмасини Данило эгаллаб олди 46' Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Райо Вальекано" - "Реал Мадрид" - 2:1. Танаффус 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди 42' Вууууҳ! Бэйл жарима майдончаси бурчагидакн зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди 42' "Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Лукас Васкес тушди. 39' Вууууҳ! Трасоррас ўнг қанотдан "Реал" жарима майдончаси кирди ва нариги томонда очилган Эсбарбага узатма берди. Тўп Данилонинг бошига бироз теккани учун Эмбарба аниқ зарба бера олмади 37' Меҳмонлар кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бензема бош билан зарба берди. Ноаниқ 35' ГОООООООЛ! Гарет Бэйл, 2:1! Навбатдаги бурчак тўпи ўйинга киритилди ва уэльслик футболчи баланд сакраб, тўпни дарвозага жойлади! 34' "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди 32' Марсело жарима майдончасига юқоридан узатма берди. Бензема офсайдда 31' Вууууҳ! Ковачич чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп дарвоза томон эмас, орқага кетиб қолди 30' Мезбонлар хавфли қарши ҳужумга ўтишаётган эди. Эсбарба узатмани тўхтата олмади. Акс ҳолда икки ҳужумчи ёлғиз Пепега қарши чиқиб боришарди 29' Марселонинг узатмасини Бэйл бош билан дарвоза томон бурди. Хуан Карлос тўпни эгаллади 27' Вуууҳ! Бебе анча олис масофадан кучли зарба берди. Навас тўпни ён томонга уриб юборди 24' Томонлар навбати билан тўпни назорат қилиб, ҳужум ташкил қилишмоқда 19' Бурчак зарбасидан кейин тўп қайтарилди. Бебе олис масофадан ноаниқ зарба берди 18' Хосабед 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп Пепенинг бошидан майдонни тарк этди 17' Бэйл жарима майдончасида очилаётган Бенземани яхши узатма берди. Карим офсайдда 14' ГОООООЛ! Николас Федор Мику, 2:0! Бурчакдан етказилган узатма натижасида тўп шундоққина дарвозабон майдончасида турган "Райо" футболчисига келиб тушди. Мику муаммосиз дарвозани ишғол қилди! 13' Кучли ёмғир ёғмоқда. "Реал" президенти соябон ушлаб ўтирибди. Жанобни трибунанинг усти ёпиқ жойига ҳам ўтказишмапти.... 12' Вуууууҳ! Ковачичнинг юқоридан узатмасидан кейин Бензема шундоққина дарвозабон майдончаси олдида чалқанча зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 10' Бэйлнинг узатмасини Бензема жармиа майдончаси ичида тўхтата олмади 7' ГООООООЛ! Адриан Эмбарба, 1:0! Кутилмаганда мезбонлар ҳисобни очишди. Бебе чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Эмбарба яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! 6' Бэйл узатма берган пайтда Бензема офсайдга киришга улгурганини сезди ва тўпга югурмади. 4' Мезбонелар илк дақиқалардан юқори прессинг қўллашмоқда 3' Вуууууҳ! Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди 1' Ўйин бошланди! ' Диққат, Испания Ла лигаси, 35-тур. "Райо Вальекано" - "Реал Мадрид" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |