-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Олий лига
7-тур, 29 апрель, соат 19:00 ТАРКИБ:
Мурод Зухуров
Акмал Шораҳмедов
Акром Комилов
Шакер Зуаги
Жавлон Иброҳимов
Сато Минори
Элдор Шомуродов
Достон Ҳамдамов
Забиҳилло Ўринбоев
Рустам Ашурматов
Юрица Бульят
ЗАХИРА
БУНЁДКОР
Достон Ҳамдамов (56-пенальти)
Забиҳилло Ўринбоев (58)
Элдор Шомуродов (89)3:0
ПАХТАКОР
ТАРКИБ:
Никита Рибкин
Аднан Ораховац
Акбар Исматуллаев
Шерзод Каримов
Жалолиддин Машарипов
Игорь Сергеев
Даврон Ҳошимов
Азим Аҳмедов
Жамшид Болтабоев
Жавоҳир Соҳибов
Владимир Козак
ЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' Шунинг билан бугунги трансляциямизни якунлаймиз, хайр, соғ ва саломат бўлинг! 90' Учрашув тугади! Бунёдкор - Пахтакор 3:0! 90' Пахтакор кетма -кет ҳужум уйиштирмоқда, аввал жарима зарбаси, кейин бурчак тўпи ҳам унга омад келтирмади. 89' Элдор жарима майдончаси олдида тўп учун курашда Азим Аҳмедовдан қочиб кетди ва дарвозага яқинлашиб Рибкиннинг узоқ бурчагини нишонга олди. Чиройли гол! 89' Гоооооооооол! 3:0. Элдор Шомуродов! 87' Анвар Солиев бурчак тўпи ишлади. 86' Пахтакорда ўзгариш: Аднан Орахавацўрнига Анвар Солиев тушди. 84' Нурматов чап қанотдан шерикларига тўп узатмоқчи эди тўпга ҳимоячи ғов бўлди. Бунёдкор бурча тўпини тепади. 83' Пахтакорнинг бурчак тўпидан сўнг хавф юзага келмади, Бунёдкорнинг қарши ҳужуми ҳам самарасиз тугади. 82' Акром Комилов тщпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Пахтакор бурчак тўпи тепади. 80' Каримов чап қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Тўпни Зухуров эгаллади 79' Шерзод йўллаган зарба аниқ бўлди. Зухуров мушт билан тўпни уриб юборди 78' Алемпиевич Каримовга нисбатан фол ишлатди. 77' "Пахтакор" чап қанотдан жарима тўпни ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни эгаллаб, қаршги ҳужумга ўтишга уринишди. Олдинга чизиққа етказилган узатмани Шерзод Каримов эгаллаб олди 75' "Бунёдкор"да ўзгариш: Забиҳилло Ўриинбоев ўрнига Шаҳзодбек Нурматов тушди 72' Қиливчев олис масофадан зарба берди. Тўп Козакдан майдонни тарк этди 69' Темур Толипов анча олис масофадан зарба берди. Зуҳуров тўпни тўсин устидан ошириб юборди 68' "Бунёдкор"да ўзгариш: Шакер Зуаги ўрнига Александар Алимпиевич тушди 66' Жаримадан етказилган узатмани пахтакорчилар қайтаришди 66' Аднан Ораховац сариф карточка олди. Тўпсиз қолган Шомуродовни ортидан тепиб ағдарди. 64' Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади 61' "Пахтакор" чап бурчак яқинида жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп барчадан ўтиб кетиб, Азим Аҳмедовга келди. Ярим ҳимоячи тўпни майдонда олиб қола олмади 60' "Пахтакор"да ўзгариш: Акбар Исматуллаев ўрнига Ойбек Қиличев тушди 59' ГОООООООЛ! Забиҳилло Ўринбоев, 2:0! Олис масофадан етказилган узатмани Рибкин мушти билан уриб юборди ва ўзи йиқилиб тушди. Ўринбоев 25 метрлардан бўш қолган дарвозага зарба берди. Тўп Ораховацнинг бошидан тўрга бориб тушди! 57' ГООООООЛ! Достон Ҳамдамов, 1:0! Бурчакка зарба берилди. Рибкин бошқа томонга ташланди 56' ПЕНАЛЬТИ! "Пахтакор" дарвозасига! Сато Минори жарима майдончаси ичида бош билан тўп йўналишини ўзгартираётганида Болтабоев қўл билан тўпни қайтарди. Ҳакам буни ўз вақтида кўра олди! 54' Вуууууҳ! Шомуродов юқоридан етказилган узатмани Зуагига қолдирди ва тунислик футболчи Элдорни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Ҳужумчининг дарвозага яқин жойдан берган зарбасидан сўнг тўп Рибкиннинг оёғига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди! 50' "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми! Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва олис устун томонга юқоридан узатма берди. Зуаги тўпни майдонда олиб қолди, дарвоза олдига узатма берди. "Пахтакор" ҳимоячиси тўпни қайтарди 46' Иккинчи бўлим бошланди 46' "Бунёдкор"да ўзгариш бўлди. Жавлон Иброҳимов ўрнига Отабек Шукуров тушди 45+2' Биринчи бўлим тугади! Ҳисоб 0:0. Танаффус. 45+1' Қўшимча дақиқаларда Пахтакор тўпни эгаллаб Бунёдкор томонда ҳужум уюштириш учун пайт пойлаяпти. 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 43' Пахтакор ҳужумда. Каримов жарима майдони ичида шерикларига пас узатди, тўп ҳимоячига тегиб ноаниқ манзил бўйлаб кетди. 42' Ўйин темпи бироз сусайгандек. 39' Достонбек Ҳамдамов ҳам узоқ масофадан дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилиб кўрди. Ноаниқ. 38' Шерзод Каримов жарима зарбасини амалга оширди, Зуҳуров муштлари билан тўпни қайтарди. 36' Соҳибов Сергеевга аниқроқ тўп оширганида Игорь Зуҳуров билан бирга бир чиқиши мумкин эди. 35' Пахтакорда ўзгариш: Жалолиддин Машарипов ўрнига Темур Толипов тушди. 35' Машариповнинг зарбаси ноаниқ бўлди.
33' Олий лиганинг қолган ўйинларига қараганда тезкор ўйин гувоҳи бўляпмиз, агар устунлик кимда эканлигини айтиш шарт бўлганда, биз Пахтакорни айтган бўлар эдик.
32' Мезбонларнинг ҳужумини Машарипов бартараф этди. 32' Каримов яна узоқдан зарба берди. У ОЧЛда урган голини эсдан чиқара олмаяпти, шекилли)) 31' Шомуродов узоқдан кучли зарба берди, аммо тўғри Рибкиннинг ўзига... 28' Яна шундай ҳолат! Бунёдкорнинг ҳужумига Пахтакор яна қарши ҳужум билан жавоб берди. Игорь Сергеев аниқроқ ҳаракат қилганда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.Игорь тўпни Каримовдан қизғаниб, ўзи тепишга ҳаракат илди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб қайтди. 26' Пахтакорнинг бурчак тўпи хавфли чиқмади, ўйин давом этади. 25' Бунёдкорнинг ҳужумига Пахтакор дарҳол тезкор қарши ҳужум билан жавоб берди ва бурчак тўпи ишлаб олди. 23' Пахтакорнинг хавфли ҳужуми!!! Уч пахтакорчи уюштирган ҳужум якунида қулай турган Каримовга эмас, Сергеевга тўп оширилди. Игорнинг дарвоза яқинидан берган зарбаси ҳам ёмон чиқмади, аммо ноаниқ...
22' Шерзод Каримовнинг узоқ масофадан берган зарбаси биро ноаниқ кетди! 20' Мезбонларнинг ҳужуми! Никита Рибкин жарима майдони чизиғи устидан тўпни боши билан қайтариб қолди, акс ҳолда Достонбек Ҳамдамов тўпга яқин келаётган эди. 19' Элдор Шомуродовга тиббий ёрдам кўрсатилди. 18' Сато Минорининг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ чиқди. 17' Бунёдкорнинг ҳужуми хавфсиз чиқди. 14' Бунёдкор гол уриши мумкин эди! Сато бурчак тўпини амалга оширди, тўп юқоридан келди, Рибкин тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, ўтказиб юборди. Ерга тушган тўни Зуагига тегиб дарвозага кириб кетаётган чоғида ҳимоячи уни қайтарди! 13' Бунёдкорнинг ҳужуми, пахтакорчилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи. 12' Пахтакор фаолроқ ўйнамоқда. 10' Тўп майдон марказида Пахтакор томонидан назорат қилиняпти. 1' Учрашувга старт берилди! Тўпни Пахтакор ўйинга киритди! ' Футбол фахрийси Виталий Суюнов хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланди. ' Ассалому айлайкум, ҳурматли футбол мухлислари! Бунёдкор ва Пахтакор ўртасидаги Олий лиганинг 7-тур учрашувидан матнли трансляцимизни бошлаймиз!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |