-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси
38-тур, 14 май, соат 20:00 ТАРКИБ:
13.Андрес Фернандес (Д)
24.Рикарду Кошта
02.Давид Ломбан
18.Мигел Лопеш
06.Жан-Сильвен Бабен
16.Абдулайе Дукур
20.Рубен Перес
04.Фран Рико
27.Адальберто Пенаранда
09.Юссеф эл-Арабий
23.Рубен РочинаЗАХИРА
25.Хесус Фернандес (Д)
03.Кристиано Бираги
12.Дория
21.Рене Крхин
08.Хави Маркес
19.Исаак Куэнка
15.Давид БарральГРАНАДА
0:3
БАРСЕЛОНА
Луис Суарес (22, 38, 86)ТАРКИБ:
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
06.Дани Алвес
18.Хорди Альба
03.Жерар Пике
04.Иван Ракитич
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
05.Серхио Бускетс
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
11.НеймарЗАХИРА
25.Хорди Масип (Д)
24.Жереми Матьё
22.Алейш Видаль
07.Арда Турон
12.Рафинья
20.Сержи Роберто
17.Мунир эл-ҲаддодийСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' Ўйин якунланди! "Барселона" — чемпион! Бу жамоа мухлисларини табриклаймиз! 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. "Барселона" захира футболчилари чемпионликни нишонлашга тайёр туришибди. Улар бир жойда ўтира олишмаяпти 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. "Барселона" захира футболчилари чемпионликни нишонлашга тайёр туришибди. Улар бир жойда ўтира олишмаяпти 87' "Барселона"да ўзгариш: Бускетс ўрнига Сержи Роберто тушди 86' ГОООООООЛ! Луис Суарес, 0:3! Хет-трик, Ла лигадаги 40-гол! Мессининг узатмасидан кейин Неймар яккама-якка вазиятга чиқди ва бўш турган Суаресга зарба бериш имкониятни берди. Луис бўш дарвозани ишғол қилди! 83' Луис Суарес учинчи голни уриши мумкин эди, аммо унга узатма берган Неймар офсайдда қолганди 79' "Барселона"да ўзгариш: Маскарано ўрнига Жереми Матьё, Ракитич ўрнига Арда Турон тушди. 77' Рикарду Кошта сариқ карточка олди 73' "Гранада" ва "Барселона" футболчилари ўртасида жанжал келиб чиқди. Маскеранога майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Пике сариқ картчока олди. 66' "Гранада" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарба натижасида тўп дарвоза тўрига юқоридан келиб тушди 63' ВУУУУУҲ! Месси-Алвес-Неймар учбурчак комбинациясидан кейин тўпни дарвозабон эгаллашга муваффақ бўлди 62' Рубен Перес огоҳлантириш олди. Неймар тўпни унинг оёқлари орасидан ўтказмоқчи бўлганди. Ярим ҳимоячиси очиқчасига Неймарга ўдағайлади 60' Вууууууҳ! Суарес тўп билан ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига кирган Неймарга узатма берди. Неймарнинг зарбасини "Гранада" посбони қайтарди! 58' ВУУУУУУҲ! "Гранада" ҳисобни қисқартириш шарт эди! Арабийнинг узатмасидан кейин Фран Рико яккама-якка вазиятга чиқди ва 15 метрлардан зарба берди! Тўпни Тер-Штеген қайтарди! Ажойиб сэйв! 55' ВУУУҲ! Месси томонидан йўлланган жарима зарбасини Фернандес қайтарди! Қойил, дарвозабон! 54' Абдулайе Дукур огоҳлантириш олди. У Мессини йиқитди 52' ВУУУҲ! Иньестанинг ажойиб узатмасидан кейин Алвес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва Суаресга узатма берди. Луис тўпга бироз ета олмади 51' Вуууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди ва Леога узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди 47' Бугунги ўйин "Гранада" учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Боиси, жамоа ўтган турда Ла лигада жон сақлаб қолиш масаласини ҳал қилиб бўлганди. Балки, "Реал" бу клубга мукофот ваъда қилган бўлса, ушбу мукофот учун охиригача ҳаракат қилиши мумкин. Ҳозирча "Барса" рақибга имконият бераётгани йўқ 46' Иккинчи бўлим бошланди! 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Гранада" - "Барселона" - 0:2, "Депортиво" - "Реал Мадрид" - 0:2! Танаффус, 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди 40' Вуууҳ! Қарши ҳужумда Неймар чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди 38' ГООООООЛ! Луис Суарес, 0:2! Иньеста олис масофадан узатма бериб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Алвесга узатма берди. Дани тўпни деярли чизиқ устидан дарвоза яқинига етказди. Уругвайлик ҳужумчи ҳимоячилар ва дарвозабонни ортда қолдириб, бош билан дарвозани ишғол қилди! 37' "Барселона" тўпни назорат қилмоқда, аммо ҳозирча хавфли вазият яратмаяпти 32' Айни пайтда Ла лига тўпурари унвони учун Роналду ва Суарес ўртасида ҳам кураш кечмоқда. Криштианунинг голлари 35тага, Луис Сауресники 38тага етди 25' Месси жарима майдончаси чизиғи олдида белгиланган жарима зарбасини тепди. Фернандес тўпни эгаллади 25' ГООООООЛ! Криштиану Роналду! "Депортиво" - "Реал" - 0:2! 22' ГООООООЛ! Альба Неймар билан "девор" ўйнаб чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасидаги Луис Суаресга узатма берди. Уругвайлик футболчи бўш қолган дарвозага тўпни буриб қўйди! 20' Жаримадан етказилган узатмани Тер Штеген мушт билан уриб юборди 19' Сержи Бускетс сариқ карточка олди 13' Вууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончаси ичида дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолди. Тўпни бўйсундириб, зарба бермоқчи бўлганида, ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди. Бурчакдан етказилган узатмага Пике бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади 11' Яна бир хавфли вазият! Неймар чап томондан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди 10' вууууҳ! Месси жарима майдончаси чизиғи устида ўнг оёқда зарба йўллади. Фернандес тўпни дарвоза устидан ошириб юборди 8' ГОООЛ! "Депортиво" - "Барселона" - 0:1! Криштиану Роналду (8). Бензема етказган узатмани португалиялик ҳужумчи 7 метрлардан бўш қолган дарвозага жойлади! 7' ВУУУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмани Маскерано бош билан ортга ўтказди. Пике бош билан зарба йўллади. Дарвозабон чизиқ устида тўпни қайтарди! 6' Месси жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон тақшарисига чиқариб юборди 4' Чап қанотда Неймарга нисбатан фол ишлатилди 4' "Гранада" жарима тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди 3' Каталонияликлар тўпни назорат қилишмоқда. Ҳозирча олдинга ўтишга шошилишмаяпти 1' "ГРАНАДА" - "БАРСЕЛОНА" - "ДЕПОРТИВО" - "РЕАЛ" ЎЙИНЛАРИ БОШЛАНДИ! ' Диққат! "Гранада" ва "Барселона" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда. ' Бугунги онлайн трансляциямиз орқали асосий эътиборни "Барселона" иштирокидаги ўйинга қаратамиз. Параллел кечадиган ўйиннинг асосий лаҳзаларидан ҳам ёритиб боришга ҳаракат қиламиз ' Бугун биргаликда Испаниянинг ушбу мавсумдаги чемпион жамоаси номини билиб оламиз. Сўнгги тур олдидан 88 очко жамғариб турган "Барселона" сафарда "Гранада" қарши майдонга чиқади. 87 очкога эга бўлиб турган "Реал" эса "Депортиво" меҳмони бўлмоқда. ' Қадрли, футбол мухлислари! Ла лиганинг навбатдаги мавсуми якунига етиб бормоқда. Кеча бошланган сўнгги тур ўйинлари бугун ва эртага давом эттирилади
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |