-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Европа чемпионати
«E» гуруҳи, 2-тур. 17 июнь, соат 18:00 ТАРКИБ:
01.Жанлуижжи Буффон
03.Жоржио Кьеллини
15.Андреа Бардзальи
19.Леонардо Бонуччи
08.Алессандро Флоренци
06.Антонио Кандрева
16.Даниеле де Росси
18.Марко Пароло
23.Эмануэле Жаккерини
09.Грациано Пелле
17.ЭдерЗАХИРА
02.Маттиа де Шильо
04.Маттео Дармиан
05.Анжело Огбонна
07.Симоне Заза
08.Алессандро Флоренци
10.Тиаго Мотта
11.Чиро Иммобиле
12.Сальваторе Сиригу
13.Федерико Маркетти
14.Стефано Стураро
20.Лоренцо Инсинье
21.Федерико Бернардески
22.Стефан Эль-ШааравиИТАЛИЯ
Эдер (88)1:0
ШВЕЦИЯ
ТАРКИБ:
01.Андреас Исакссон
14.Виктор Линделёф
05.Мартин Ольссон
03.Эрик Юханссон
04.Андреас Гранквист
07.Себастиан Ларссон
08.Албин Экдал
09.Ким Чельстрём
06.Эмил Форсберг
20.Йон Гвидетти
10.Златан ИбраҳимовичЗАХИРА
02.Микаэл Лустиг
11.Маркус Берг
12.Робин Олсен
13.Понтус Янссон
15.Оскар Ҳильемарк
16.Понтус Вернблум
17.Людвиг Аугустинссон
18.Оскар Левицки
19.Эмир Куйович
21.Жимми Дурмаз
22.Эркан Зенгин
23.Патрик КарлгренСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' Ўйин тугади. Италия 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун рахмат! 90+4' Швециянинг сўнгги ҳужуми зарбагача етиб бормади 90+3' Оллсон қўпол ўйнади, у ҳам огоҳлантириш олди 90+3' Буффон вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди 90+2' Швеция ўйинни қутқариб қолиш илинжида олдинга ўтмоқда, бироқ Италия яхши ҳмояланмоқда 90' 3 дақиқа қўшиб берилди 88' Тўпни эгаллаб олган Эдер жарима майдонига дадил кириб борди ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол этди! 88' ГОООЛ!!! Эдер!!! Италия!!! 85' Шведларда ўзгариш: Гвидетти ўрнига Маркус Берг тушди 85' Швеция бурчак тўпини ўйинга киритди. Гранквист бош билан йўллаган зарба ноаниқ бўлди 82' ВВУУУУУУҲ! Ўйиндаги энг хавфли вазият! Жаккерини жарима майдончаси бурчагидан узатма берди. Олис устун яқинида Пароло бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди 80' Дурмаз жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Муваффқиятсиз 79' Швецияда бирданига иккита ўзгариш: Форсберг ўрнига Эимми Дурмаз, Экдал ўрнига Оскар Левицки тушди. Швеция мураббийи таваккал қилмоқчи шекилли 75' Гвидетти товони билан жарима майдончасига узатма берди. Форсберг бу тўпга ета олмади 74' Де Росси ўрнига Тиаго Мотта тушди 72' ВУУУУУУУҲ! Чап қанотдан етказилган узатма ҳимоячилар ва дарвозабондан ўтиб кетди. Ибраҳимович 2 метрдан бўш дарвозага тўпни жойлай олмади. Тўп тикка юқорига кўтарилиб кетди. Гол бўлганда ҳам инобатга олинмасди. Сабаби, Ибра бироз офсайдда қолган экан. Шунга қарамай, бундай вазиятларда, офсайда бўлса ҳам гол уриш керак! 71' Ўйиннинг 70 дақиқаси ортда қолди. Ҳозирча пичоққа илинадиган бирорта вазият яратилмади. Италия футболи дейишади бунинг номини 69' Даниеле де Росси сариқ карточка олди 66' Италия бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон эгаллади 65' Ибра офсайдда! 64' Вуууҳ! Кьеллинининг узатмасидан кейин Флоренци ўнг қанотдан олдинга ўтди ва олис устун томонга узатма берди. Нариги қанотдан Кандрева етиб келди ва тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Исакссон тўпни эгаллаб олди 62' Флоренци жарима майдончасига кириб келаётган Жаккеринига узатма берди. Чельстрём ундан тўпни тоза олиб қўйди 60' Италияда ўзгариш: Грациано Пелле ўрнига Симоне Заза тушди 59' Пароло жарима майдончасида дарвозабонга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллади, аммо тўпни майдонда олиб қола олмади 56' Кандрева ўнг қанотдан узатма берди. Исакссон тўпни эгаллади. Эдер тўпга улгурмади 54' Лендёльфнинг бу галги узатмасини Кандрева бош билан ўз дарвозабонига етказиб берди 54' Шведлар фаолликни оширишмоқда. Лендёльф ўнг қанотдан узатма беришни қойиллатмади 51' Бурчакдан етказилган узатмани Исакссон эгаллаб олди 50' Италия бўлимни фаол бошлшади. Флоренци чап қанотдан узатма берди. Гранквист тўпни қайтарди. Бурчак тўпи 49' Эдернинг узатмасидан кейин Пелле жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 14 метрлардан зарба берди. Ноаниқ 46' Иккинчи бўлим бошланди 45' Кашшаи биринчи бўлимга ҳеч нарса қўшмади. Танаффус. Таблода ноллар 45' Ларссон ўнг қанотдан аниқ узатма бера олмади. 43' Бурчакдан етказилган узатмага Ибраҳимович бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп унинг бошидан майдонни тарк этди 42' Вуууҳ! Чельстрём ўнг қанотдан етказган узатмани Форсберг кўкраги билан қайтарди. Унинг ёнида турган Златан тўпни ўзига бўйсундиришда бироз сусткашликка йўл қўйди. Кьеллини тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 41' Олис масофадан етказилган узатмани Ларссон кўкраги билан орқароқдаги Гвидеттига қолдирди. Йоннинг зарбаси анча ноаниқ бўлди 40' Вууууҳ! Италиялик футболчи ўнг қанотдан рақиб дарвозабон майдончасига хавфли узатма берди. Пелленинг оёғи тўпга бироз етмай қолди. Дарвозабон тўпни уриб юборди 35' Ўйин темпи юқори эмас 32' Италиялик футболчи Де Росси офсайдда қолди 29' Сариқлар позицион устунликка эга, аммо бу наф келтирадими йўқми, бирор нарса дейиш қийин. Конте шогирдлари яхши ҳимояланишмоқда. 28' Чельстрём юқоридан берилган узатмани Ибраҳимович дарвозабон майдончаси бурчагидан бош билан дарвоза томон бурди. Аммо ноаниқ. Боз устига, офсайдда қолган экан у 27' Де Росси Златанни чалди. Дарвозагача анча олис - 35 метр 23' Аутдан улоқтириб берилган тўп учун курашда Гранквист қоида бузди 22' Шведлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Итальянлар ишончли ўйнашди 20' Исакссон тўпни узоқлаштиришда майдон марказидаги италиялик футболчига бериб қўйди. Натижада мовий гвардия хавфли ҳуужм ташкил қилди. Шведлар бир амаллаб хавфни бартараф этишди 18' Чельстрём юқоридан дарвозабон майдончасига узатма берди. Буффонга совға бу узатма 16' Италия 3 марказий ҳимоячи ва икки қанот ҳимоячиси, жами беш ҳимоячи билан ўйнамоқда. Қанотдагилар ҳужумга қўшилиб туришибди, аммо 3 марказий ҳимоячи доимий равишда ортда ўйнамоқда 14' Вуууҳ! Шведлар ён чизиқдан тўпни рақиб жарима майдончасига улоқтириб беришди. Ибра тўпни ўтказиб юборди, аммо Гвидетти тўпни эгаллай олмади. Такрорий ҳужум пайтида Златан ҳимоячи билан тўп учун кураш олиб борди ва швециялик футболчилардан бири яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Аммо Кашшаи ҳуштак чалиб, ўйинни тўхтатди. Ибраҳимович фол ишлатди 12' Италия-ку тушунарли, аммо Швеция ҳам ҳозирча таваккал қилишни истамаяпти. Ёпиқ ўйин ва хавфли вазиятлар мутлақо йўқ ҳозирча 10' Пелленинг узатмасидан кейин Флоренци жарима майдончасининг чап томонида узатмани қабул қилди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячиларнинг оёғида ўз кучини йўқотди ва уни дарвозабон эгаллаб олди 7' Итальянларнинг ҳужуми. Чап қанотдан еткаилган узатмани ҳимоячи қайтарди, ўнг қанотдан узатмани Исакссон эгаллаб олди 6' Шведлар олис масофадан жарима тўпини ўйинга киритишди. Аммо жарима майдончаси етказилган узатма юқорига кўтарилмади. Ҳимоячи узатмани қайтарди 2' Кандрева чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.Яна чапдан берилган узатма учун курашда Ибраҳимович Кьеллинига нисбатан фол ишлатди 1' Шведлар тўпни ўйинга киритиб беришди. Бошладик. Мовийранглиларга қарши сариқлар! ' Жамоалар сардорлари — буюк футболчилар Буффон ва Ибраҳимович ҳакам билан мини-қуръада иштирок этишди ' Ҳар иккала мамлакат футболчилари ўз мадҳияларини ижро этишди ' Дастлабки турда Италия Бельгияни мағлуб этган бўлса, Швеция Ирландия билан дуранг ўйнаган. Шведлар бугун очко йўқотишга ҳақи йўқ. Умуман олганда, "Е" гуруҳи мусобақадаги энг мураккаб гуруҳлардан бири ' Италия ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига 10 дақиқа қолди. Метин ҳимояга нисбатан Ибраҳимович! Златанга осон бўлмайди. ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионатида 2-тур ўйинлари давом этмоқда. Бугунги дастурдан "D" ва "Е" гуруҳи вакиллари ўртасидаги ўйинлар ўрин олган
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |