Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига. 4-тур: "Қизилқум" - "Пахтакор". Превью

12 апрель куни олий лигада 4-тур учрашувлари давом эттирилади. "Пахтакор" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

Юрий Лукин бошчилик қилаётган "Қизилқум" 3 турдан кейин 4 очко тўплаган. Ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов эса 3 ўйинда рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди. Бу жамоа ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий муаммо яратиши билан ажралиб туради.

Олий лигада "Пахтакор" "Қизилқум" билан 30 бор куч синашган. Уларнинг 25тасида "шерлар" зафар қучган, бир бор рақиб ғалаба қозонган ва 4 ўйинда дуранг қайд этилган. Жамоамиз 83, "Қизилқум" 17 тўп киритган. Охирги очкони рақиблар 2010 йил Тошкентдаги учрашувда олишган - 0:0. Сафарда кечган 15 учрашувнинг 13тасида жамоамиз ютган, 2 марта дуранг кузатилган. Сафардаги ғалабаларнинг 5таси йирик ҳисобда қўлга киритилган. Олий лигадаги энг йирик натижа 2007 йил Зарафшондаги ўйинда содир бўлган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни 11:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Сўнгги марта "Пахтакор" меҳмонда 2002 йил очко йўқотган.

Ёшлар таркиблари 11 апрель, шанба куни Навоийдаги "Сўғдиёна" стадионида соат 16:00да учрашувни бошлашади. Асосий жамоалар 12 апрель, якшанба куни соат 17:30да Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуасида беллашувни бошлаб беришади.

«ҚИЗИЛҚУМ» - «ПАХТАКОР»
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Даулетой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Киритилди: 10.04.2015 13:42. Ўқилди: 4035 марта. Фикрлар: 9 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

03.05.2025. Суперлига. 8-тур.
20:15
Сурхон
2-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.