Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Самвел Бабаян: «Навбаҳор» — охиригача курашадиган жамоа»

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.

Самвел Бабаян ("Пахтакор" жамоаси бош мураббийи): "Навбаҳор"га қарши ўйинлар доим оғир ўтган. Жамоамиз охирги дақиқагача курашди. Наманганликлар дарвозабони бугун мўъжиза яратди дейиш мумкин. Бугун керакли голни уришимиз лозим эди ва биз буни уддаладик. "Навбаҳор" - ўйин бошидан охиригача курашадиган жамоа. Бизда ғалабага бўлган иштиёқ кучлироқ эди. Бизга меҳмонга келадиган ҳар бир жамоа камида дурангни кўзлайди. Рақибларимиз асосан ҳимоявий ўйин намойиш этишади.

Кескин, прессингга асосланган, ақл билан ўйнаш ва жамоа анъаналарига мос ҳолда футбол намойиш қилиш бизнинг услубимиздир. Танаффусда ҳужумларни тезроқ уюштиришни айтдик. Беллашув якунида ютуқ келтирган голни урдик. Биринчи бўлимда ижодкорлик етишмади. Махарадзе ва Искандеровнинг йўқлиги ҳужум уюштиришда сезилиб қолмоқда. “Навбаҳор” дарвозабони эса қанчалик кўп зарба берилгани сари шунчалик яхши ўйнайди. Рақиб посбони Ўзбекистон чемпионатида кўп йиллардан буён фаолият олиб бормоқда. Меленчук баҳс давомида кўплаб вазиятларни бартараф этди. Ашурматов жамоасида дарвозабонни алохида ажратиб кўрсатган бўлардим. Ҳозирги кунда ушбу позиция "Навбаҳор"да энг кучлиси! Ўзбекистонда кўплаб дарвозабонлар бор. Уларнинг аксарияти захира ўриндиғида қолиб кетмоқда. Шунинг учун Олий лигада легионер дарвозабонларни қолдирмаслик керак деб ўйлайман. Бу билан "Меленчукни ёқтирмайман" демоқчи эмасман, у жуда ҳам кучли голкипер. Лекин, терма жамоамизда дарвозабон ўртасидаги рақобатни кучайтириш учун ҳам шундай қилинса мақсадга мувофиқ иш бўлар эди.

Киритилди: 02.05.2015 08:01. Ўқилди: 3810 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.