Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига. 10-тур. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ғалаба қозонди, ҳакамлар паст балл олди!

Кеча олий лигада 10-тур учрашувлари якунланди.

Гарчи ушбу мавсум қизиқарли ўтмоқда, етакчилар қийинчилик билан очко олмоқда, десакда, олий лига лидерлари барибир очко олишнинг уддасидан чиқишмоқда. Қийинчилик биланми-осонми, фарқи йўқ. Барибир ютишмоқда. Кетма-кет ғалабалардан кейин турнир жадвалида ўз ўрниларини топиб боришмоқда.

10-турда “Пахтакор” сафарда “Сўғдиёна”дан устун келган бўлса, “Бунёдкор” ўз уйида “Динамо”ни мағлуб этди. “Локомотив” “Қўқон-1912”ни қабул қилиб, қийинчилик билан “таслим” қилган бўлса, Фарғонадан “Насаф” уч очко билан қайтди. Мазкур ғалабалар “шерлар”ни пешқадамга, “аждарлар”ни иккинчи ўринга, “темирйўлчилар”ни учинчи ўринга олиб чиқди. Фақат “қалдирғочлар” мавсум аввалида йўқотилган очколар эвазига олтинчи ўриндан жой олиб турибди.

Аҳамиятлиси, “Сўғдиёна” - “Пахтакор” учрашувини бошқарган ФИФА рефериси Азиз Асимов 6,0 балл олган. Бу катта эҳтимол билан 2 баҳо дегани. Қолаверса, бир неча учрашувга четлаштириш дегани ҳамдир. ФИФА рефересининг бундай баллга лойиқ кўрилиши хунук кўринар экан. Боз устига, мамлакат етакчиси сафарда аутсайдер устидан ғалаба қозонган баҳсда шундай баҳога лойиқ кўрилиши мухлислар ўртасида ҳам шубҳага сабаб бўлади. Маълум бўлишича, Асимов иккинчи бўлимда мезбонлар урган голни инобатга олмаган. Балки паст балл олишигига шу гол сабаб бўлгандир? Буниси бизга қоронғу!

“Бунёдкор” – “Динамо” беллашувнинг бош ҳаками Зокир Қодиров эса, назоратчи томонидан 7,7га лойиқ кўрилган. Навоийлик рефери учрашув давомида қандай қўпол хатоларга йўл қўйганини билмадикку, лекин назоратни уни шундай балл лойиқ кўргани айни ҳақиқат. Одатда ҳакамлар 8 баллдан паст олишмайди. Аммо Қодиров 7,7 баллга лойиқ кўрилган. Қолаверса, ўйинда мезбонлар қийинчилик билан ғалаба нашидасини сурган. 

Биз ҳакамларни айбламоқчи эмасмиз. Уларга шунчаки таклифимиз бор. Футбол мухлислар учун. Ишқибозлар футболимизга эндигина ишонишни бошлаган бир вақтда бундай паст балл олиб, боз устига, етакчи клублар иштирокидаги баҳсларда хатоларга йўл қўйиб, уларни футболимиздан яна совутиб қўйманглар. Ҳа, ҳамма хато қилади, бироқ уни камайтириш лозим. Айниқса, эътибордаги учрашувларда!

Киритилди: 25.05.2015 16:24. Ўқилди: 4960 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.