Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳимоядаги хатолар "Қўқон-1912"га қимматга тушди

Олий лига дебютанти – “Қўқон-1912” жамоаси мамлакатнинг амалдаги чемпиони – “Пахтакор” меҳмони бўлиб, 4:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур баҳсда “Қўқон-1912” жамоаси устози олдинги ўйинга нисбатан таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, жамоанинг янги ўйинчилари – Ойбек Нурбоев ва Суҳроб Қобиловлар илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилишди. Шунингдек, олдинги учрашувни захирада ўтказган Алексей Николаев ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Баҳодир Акрамов, Қувондиқ Рўзиев, Илья Ильинлар эса захирада қолдирилди.

Учрашувни вакилларимиз хавфли ҳужум билан бошлашган эди. Сардор Эминовнинг қанотдан ўзатган тўпини дарвозага тўғирлаб қўядиган ўйинчи топилмади. Орадан ҳеч қанча ўтмай, Игорь Сергеевнинг зарбасини Азиз Ашуров маҳорат кўрсатиб қайтарди. Кейинги вазиятда Станислав Андреев ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо унинг жарима майдончаси ёнидан берган зарбасини Ашуров майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бўлим ўрталарига келиб, “Қўқон-1912” жамоасида ҳисобни очиш учун яхшигина имкониятлар вужудга келганди. Аммо бир сафар Тўхтабоев, кейинги гал Отақўзиевнинг ноаниқ ҳаракати вазиятни йўққа чиқарди.

33-дақиқада футболдаги ёвуз қоида - сен урмасанг, сенга уришади ўз сўзини айтди. Владимир Козак “Пахтакор”нинг ҳужумини самарали якунлади. Бўлим охири меҳмонлар учун жуда омадсиз келди. Ҳимоядаги хатолар эвазига 40-43-дақиқаларда “Шерлар” ҳисобдаги фақрни йирик кўринишга олиб келишди. Майдон эгаларининг учинчи голида қўқонлик ҳимоячилар ёш болалардек хатога йўл қўйишганини таъкидлаш жоиз.

Иккинчи бўлимда Рустам Абдуллаев таркибда иккита ўзгаришни амалга оширди. Айнан танаффусдан кейин ўйинга қўшилган Отабек Ҳайдаров 68-дақиқада ажойиб тарзда Лобанов дарвозасини ишғол этди. Бу вазиятда ҳужумчимизнинг ўзига ишонч билан ҳаракат қилгани таҳсинга лойиқ. Ҳайдаров жамоага қайтганини гол билан нишонлаганини таъкидлаш жоиз.

72-дақиқада тиниб-тинимас Сардор Эминов "Пахтакор" ҳимоячилари бирин-кетин алдаб ўтди ва жарима майдончаси чизиғи олдидан зарба йўллади. Тўп шундоққина дарвоза ёнидан ўтиб, орқа томондан дарвоза тўрига тегди. Агар шу вазият голга айланганида ўйин бошақача тус олган бўларди.

Ўйин якунланган сари “Пахтакор” футболчилари тўп ўз назоратларига олишди ва ҳакам қўшиб берилган дақиқаларда Кахи Махаразде “Шерлар”нинг тўртинчи тўпига муаллифлик қилди. Бутун ўйин давомида фаоллик кўрсатиб, ҳақиқий қаҳрамонга айланган Азиз Ашуров бу гал зарба олдида ожиз қолди.

Тан олиш лозим, “Пахтакор” бугунги кунда мамлакатимизнинг энг кучли жамоаси саналади ва унинг майдонида ўйнаш ҳар бир жамоа учун осон кечмайди. Шундай экан бу ўйинда учралган мағлубиятдан фожеа ясамаслик лозим.

Шу куни “Пахтакор” марказий ўйингоҳида “Қўқон-1912” жамоасини тинмай қўллаб-қувватлаб турган Қаҳрамон Исроилов бошчилигидаги фан клубимиз вакилларинининг ҳаракатларининг алоҳида эътироф этишимиз лозим. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари футболчиларимизга қўшимча куч бағишлагани шубҳасиз.

Жамоамизни олдинда яна бир жиддий синов кутиб турибди. 16 август куни ўз майдонимизда Қаршининг “Насаф” клубини қабул қиламиз. Ўйин Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17:30да бошланади.


Олий лига

17-тур

 «Пахтакор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 4:1 (3:0)

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), Р. Нўъмонов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)

Голлар: Владимир Козак 33, - 1:0. Игорь Сергеев 40, - 2:0. Владимир Козак 43, - 3:0. Отабек Ҳайдаров 68, - 3:1, Кахи Махарадзе 90+3, - 4:1.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков (Жалолиддин Машарипов, 46), Акбар Исматуллаев, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Жавоҳир Соҳибов, Кахи Махарадзе (с), Владимир Козак, Станислав Андреев, Баҳодир Пардаев (Камолиддин Тожиев – 88), Игор Сергеев (Анвар Солиев – 80). 

Захира: Акмал Турсунбоев , Жавоҳир Сидиқов, Мирзаев, Аббос Отахонов

"Қўқон-1912": Азиз Ашуров, Алексей Николаев, Игорь Голбан, Жалил Кимсанов, Айбек Нурбоев, Сухроб Қобилов (Отабек Ҳайдаров, 46), Фурқат Ҳасанбоев, Сардор Эминов, Дониёр Усмонов (Баҳодир Акрамов – 83), Азиз Тўхтабоев (Қувондиқ  Рўзиев, 46), Носир Отақўзиев

Захира: Андрей Бакланов, Нодир Қўзибоев, Илья Ильин, Илҳом Комилов.

Огоҳлантиришлар: Игорь Голбан 69

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Киритилди: 08.08.2015 21:33. Ўқилди: 3510 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 26
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Пахтакор 13 22
5 Андижон 13 19
6 Навбаҳор 13 19
7 Олимпик 13 19
8 Нефтчи 13 19
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 13 7

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

01.07.2024. Суперлига. 5-тур.
19:30
Нефтчи
0-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.