Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ғузорда дуранг: "Шўртан" - "Пахтакор" 1:1

"Пахтакор" иккинчи даврада биринчи бор ғалаба қозона олмади.

Биринчи бўлимда майдонда деярли тенг кураш кечди. Лобанов Полвонов ва Станоевичнинг кучли зарбаларини майдон ташқарисига чиқариб юборди. Абдулов эса Сергеев ва Соҳибовнинг уринишлари йўлига ғов бўлди.

Иккинчи бўлимни фаолроқ бошлаган "Шўртан" ҳисобни очди. Жўраев ҳужумга қўшилди ва ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади, 1:0. Кейин "Пахтакор" мураббийлари қисқа вақт ичида уч футболчини алмаштиришди. Бу 68-дақиқада самара келтирди. Каримовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Ораховац боши билан дарвозага аниқ йўналтирди - 1:1. 

Ўйин охирида энг кескин ҳолатлардан бири содир бўлди. Мезбонлар жарима майдонида Жўраев тўпни қўл билан ўйнагани учун пенальти белгиланди. 11 метрлик зарбасини Андреев ноаниқ ижро этди. Ҳакам ўйин тугаганини билдирувчи ҳуштагини чалгандан кейин қўполлик қилгани туфайли Ҳошимов майдондан четлатилди. Шу тариқа “Пахтакор” иккинчи даврада биринчи очколарини Ғузорда бой берди. 

“ШЎРТАН” – “ПАХТАКОР” - 1:1 (0:0)

25 август. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 7527 томошабин.

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов – 7,5. А.Маражабов – 8,1. З.Абдураҳмонов – 8,3.

Назоратчи: А.Попов.

"Шўртан": Абдулов, Қораев, Бойматов, Станоевич, Шарипов, Эшмуродов, Мамадалиев (Алиқулов, 90), Жўраев, Камолов (Бердиев, 52), Таран, Полвонов (Ражабов, 85).

"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков (Тожиев, 68), Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев (Пардаев, 60), Соҳибов, Андреев, Козак, Машарипов (Каримов, 56), Сергеев.

Голлар: Жўраев, 55 - 1:0. Ораховац, 68 - 1:1.

Огоҳлантиришлар: Кримец, 38. Шарипов, 43. Ҳошимов, 71. Жўраев, 90+2. Абдулов, 90+5.

Четлатиш: Ҳошимов (ўйин тугагандан кейин).

Фойдаланилмаган пенальти: Андреев, 90+4.

Киритилди: 26.08.2015 07:55. Ўқилди: 3337 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
20:15
Пахтакор
6-0
Бухоро

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.