Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Фёдоров: «Футболни футбол қиладиган бу – шубҳасиз мухлислардир»

Олий лиганинг 24-тури доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (3:2) фарғоналиклар бош мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтди.

Авваломбор, бугунги ғалаба билан барча фарғоналик футбол муҳилисларини табриклайман. Фарғоналик футбол ишқибозлари чемпионлик ҳис-туйғуларини ҳалигача сақлаб қолишибди. Демак, “Нефтчи” ҳам яқин келажакда ўз ишқибозларига мос равишда янаги мавсумдан чемпионликка даъвогар клублар қаторидан ўрин эгаллаши шарт. Футболни футбол қиладиган бу – шубҳасиз мухлислардир. Фарғоналик мухлислар халигача мени футбол ўйнаган пайтларимни эслашади. Демак, мухлисларимиз ҳам ўз соҳасида профессионаллар даражасидадир. Агар жамоамиз бугун чемпион устидан ғалаба қозонган бўлса, бу натижада мухлисларимизнинг муҳим ўрни бор. Уларнинг жамоамизни учрашув давомида қўллаб-қувватлаши ғалабамизга тамал тоши бўлиб хизмат қилди. Яна бир марта барча фарғоналик футбол ишқибозларига бутун клуб номидан катта раҳмат айтаман.

ЎЙИН ҲАҚИДА
Бугунги учрашув кутилганидай мураккаб ва қийин ўтди. “Пахтакор” — буюк жамоа, ўзбек фтболининг байроқдори, энг кўп Ўзбекистон чемпиони бўлган, қолаверса, ўтган мавсум ҳам чемпион бўлган ва бу йил ҳам чемпионликка энг яқин турган жамоадир. Қолаверса,сўнгги йиллар жамоамиз “Пахтакор”дан фақат мағлубиятга учраб келаётган эди. Мана бугунги ўйинда ”Нефтчи” бу нохуш анъанага нуқта қўйди. Агар бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсам, баъзи вазиятларни ҳисобга олмаганда йигитлар мураббийлар томонидан белгиланган барча вазифаларни яхши бажаришди. Мен бугун жамоанинг ўйинидан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. Учрашувдаги тезкор голлар албатта бир томондан яхши, лекин иккинчи томондан ўйиннинг 20-дақиқасида иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олиш футболчиларга салбий таъсир қилиши мумкин. Йигитлар голлардан кейин уюшқоқликни, ўйин назоратини йўқотиб қўйишлари мумкин, бўшашиб хатоларга йўл қўиш мумкин. Лекин йигитлар учрашувнинг сўнгги дақиқасигача ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди. Футболчиларга ҳам раҳмат айтаман. Гол қўйиб юборишимизда ҳеч кимнинг айби йўқ, “Пахтакор” махоратли футболчилардан иборат кучли жамоа ва ҳақли равишда голларни урди.

ҚИЗИЛ КАРТОЧКАЛАР ХУСУСИДА
Мен, одатда, ҳакамларнинг ишига баҳо бермайман. Ҳар ҳолда ҳакамлар ҳар бир вазиятни майдондан туриб баҳо беради. Вазиятга яқин туради. Мен Мансур Саидов билан бўлган вазиятни узоқроқда бўлганим учун, ўйинчилар ҳаммаси бир ерга йиғилиб қолишганидан кўра олмадим. Мансур ўзи жуда ҳам интизомли футболчи, майдонда сардорларга ҳос харакат қилади. Мен аниқ воқеани кўра олмадим, лекин Мансурнинг гапига қараганда, у футболчиларнинг ўртасига тушиб, тўқнашувдан кейин вазиятни таранглаштирмаслик учун жанжални олдини олмоқчи бўлган. Албатда, Саидовни кейинги учрашувда майдонга тушмаслиги биз учун катта йўқотиш. У жамоанинг ҳақиқий сардори бўлиш билан бирга, ўйинимизни майдонда назорат қилади ва кўплаб ҳужумларни ташкил этишда етакчилик вазифасини бажаради. Лекин жамоамиз ҳозир яхши шаклланган ва биз ҳар қандай йўқотишни ўрнини бошқа футболчилар билан алмаштира оламиз. Мансур Саидовнинг жамоадаги йўқлигини Акмал Ҳолматов билинтирмайди. “Насаф” билан бўладиган учрашувга ҳар галгидай жиддий тайёргарлик кўрамиз. Барча жамоаларга очко керак, лекин биз мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун қолган ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Киритилди: 01.10.2015 13:47. Ўқилди: 4261 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.