Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мухлис шеъри. «Қуёнюрак шер»

"Пахтакор" - ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшган клуб. Нафақат Ўзбекстонда, балки Осиёда ҳам бу клубни билишади, танишади, керак булса ҳурмат қилишади.

Клуб уз номига ярашмайдиган ишлар билан банд кўринади охирги пайтда. "Пахтакор" ҳақида айтилаётган гаплар бежиз эмас экан, айниқса, Абрамовнинг кинояси.

Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқ, деб бизни ишонтириб келаётганди ЎФФ, кўрайликчи, энди буёғига қандай йўл тутар экан бу ташкилот.

Ҳар ҳолда ишни ярмида ташлаб кетмаса керак? ЎФФнинг кейинги қарори барчани бирдек қизиқтираётгани табиий, чунки келишилган ўйинда фақат бир жамоа жазоланмаса керак?

Тўғри, бу Италия эмас, "Ювентус"дек клубни қуйи лигага қадар равона қиладиган, лекин номига булса ҳам "шер"ларни жазолашса керак.

"Пахтакор" жазодан қутилиб қолса ҳам хафа булманг, бундай буюк жамоа учун отилаётган харсанг тошларнинг ўзи ҳам катта жозо аслида.


Кучли эдинг бир пайтлари,
Энди сенга қийин бўлди.
Чемпионлик курашида
Келишилган ўйин булди.

Аввал тўлган стадионинг
Мухлисларга тўлмай қолди.
Ўйининг ҳам нимагадир
Олдингидек бўлмай қолди.

Тоғдек баланд ғурурингни,
Айтгин, кимлар ер қилдилар?
Ўзбек халқ жамоасини
Қуёнюрак шер қилдилар...

Ҳалол ўйин аҳдин буздинг,
Темир кубок оламиз деб.
Келишибсан рақиб билан,
Биз чемпион бўламиз деб.

Дунёларга машҳур бўлган
Номинг қани, "Пахтакор"им?
Энди кимларнинг қўлида
Кунинг қолди, "Пахтакор"им?

Бўлди, етар, ғирромликлар,
Ҳалол ўйин бўлсин футбол.
Йўқса агар биз розимиз,
Ўлақолсин, ўлсин футбол!

Мирзааҳмад Мубораков
01.10.2015

Киритилди: 01.10.2015 17:46. Ўқилди: 7827 марта. Фикрлар: 52 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
20:15
Пахтакор
6-0
Бухоро

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.