Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Болалар чемпионати: жамоаларимиз эгаллаб турган ўринлар

Футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда.

Иккинчи босқичда иштирокчилар бир неча учрашувларда майдонга тушиб улгуришди. 2003 йилда таваллуд топган футболчилар гуруҳида "Бунёдкор" 6 ўйинда 16 очко тўплаган бўлса, "Пахтакор" ҳисобида 5 баҳсдан кейин 10 очко мавжуд. Якшанба куни бу жамоалар академиямиз майдонида тўқнаш келишади ва ўртадаги фарқни йўққа чиқариш учун яхши имконият юзага келади. Ушбу ёш тоифасида бир қатор беллашувлар қолдирилгани сабабли жамоалар турли миқдорда ўйин ўтказишган.

2002 йил жамоаси 7 беллашувда 21 очко тўплаб, юз фоиз натижа билан пешқадамлик қилмоқда. "Бунёдкор" ҳисобида 18 очко бор. Якшанба кунги ўйинда чемпионлик масаласига ойдинлик киритиб олиш имконияти мавжуд.

2001 йил жамоаси 6 ўйинда 18 очко йиққан бўлса, таъқибчи "Бунёдкор" 7 учрашувда 17 очко жамғарган. Ушбу ёш тоифаси мазмунли ўйин кўрсатаётганини эътироф этиб ўтишимиз лозим.

2000 йил тарбияланувчилари 3 ўйинда 9 очко тўплашган. "Бунёдкор" эса 5 ўйинда 15 очко тўплаб, пешқадам бўлиб турибди. Бу жамоалар икки марта ўзаро беллашувда тўқнаш келишади. Ўша учрашувлар катта аҳамият касб этади.

Энг катта ёшлилар гуруҳи - 1999/98 йилларда туғилган футболчилар ўртасида "Бунёдкор" 8 беллашувда 20 очко тўплаган. "Пахтакор" эса 7 ўйинда 11 очко йиғиб, 3-поғонада бормоқда. "Спартак" эса 18 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

18 октябрь куни "Пахтакор" ва "Бунёдкор" тарбияланувчилари ўртасидаги беллашувлар академиямизнинг "Чилонзор"даги сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Мухлисларни ушбу ўйинларни кузатишга чорлаб қоламиз.

Киритилди: 15.10.2015 17:16. Ўқилди: 3006 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
20:15
Пахтакор
6-0
Бухоро

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.