Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига 27-тур: "Пахтакор" - "Динамо". Превью

26 октябрь куни Олий лига 27-турида турнир жадвали етакчиси Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади.

Айни дамда Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги "Динамо" элитада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган бўлса, "шерлар" чемпионликка жуда яқин турибди.

Бу жамоалар чемпионат доирасида 43 марта тўқнаш келишган. Унда "Пахтакор" 34 ўйинда ғолиб чиққан бўлса, 5 марта "Динамо" ғалаба қозонган. 4 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик "Пахтакор" томонида - 86:22, дея хабар беради клуб расмий сайти.

Пойтахтликлар Тошкентда бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 20тасида зафар қучган. "Динамо" Тошкентдан фақат бир марта (2000 йил) уч очко билан қайтган. Пойтахтдаги охирги 14 ўйинда "Пахтакор" зафар қучиб келмоқда. Биринчи даврада бўлиб ўтган беллашувда Игорь Сергеев томонидан урилган ягона гол "Пахтакор"нинг Самарқанддан ғалаба қозонишини таъминлаган эди - 0:1.

Ёшлар таркиблари ўйини 25 октябрь, якшанба куни соат 15:00да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар баҳси 26 октябрь, душанба куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида старт олади. Беллашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО"
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент).

Чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида 5 ва 15 минг сўмдан сотилмоқда.

Киритилди: 24.10.2015 17:58. Ўқилди: 2615 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
20:15
Пахтакор
6-0
Бухоро

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.