Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Игорь Сергеев: “Умид қиламанки, стадион трибуналари мухлислар билан тўлади”

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Шимолий Кореяга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Игорь Сергеев Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати билан суҳбатда бўлиб, ўйинолди фикралари билан ўртоқлашди.

“Ўйинга тайёргарлик яхши савияда ва тўлақонли равишда олиб бориляпти. Терма жамоадаги футболчиларнинг ҳаммаси — профессионал. Олдимиздаги ўйин қанчалик муҳим эканлигини уларга қайта таъкидлаш шарт эмас. Улар буни ўзлари ҳам яхши тушуниб турибди. Барчанинг бутун диққат-эътибори шу ўйинга қаратилган. Жамоадаги муҳит? У жанговор. Ахир, осон кечмайдиган ўйинга тайёрланяпмиз”, — дейди 22 ёшли футболчи.

Ушбу мавсумда Олий Лигада ҳозирга қадар 21 гол уриб, тўпурарлар рўйхатининг пешқадамларидан бири бўлиб турган Игорь, КХДР билан аввалги ўйинда йўл қўйилган хатолар, 12 ноябрь куни “Пахтакор” стадионида, соат 18:00да бошланадиган учрашувда такрорланмаслигини таъкидлади.

“Шимолий Кореядаги ўйин омадсиз кечганди. Лекин мураббийлар штаби бу ўйинни ўрганиб чиқиб, хатоларимизни аниқлаб, бизга уларни тушунтириб бўлди. Умуман олганда, ўша ўйиндан кейин ўзи ҳаммаси кўриниб қолганди: қаерда хато қилдик, нимага эътиборни кўпроқ қаратиш керак ва аксинча, нимага кўп аҳамият бериш шарт эмас... Умид қиламанки, ўша хатоларни такрорламаймиз”.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозирга қадар 23 ўйинда майдонга тушиб, 9 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган ҳужумчининг айтишича, мухлисларнинг стадионни тўлдириб, жамоани қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим.

“Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаш — катта плюс. Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, умид қиламанки, мухлислар ўйинга ташриф буюради ва стадион трибуналари тўлади. Уларнинг қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим. Уларни хурсанд қилиш учун имкон қадар ҳаракат қиламиз. Шунчаки ғалаба билан эмас, иложи борича каттароқ ҳисобда мағлуб этиш орқали, умид қиламанки, уларни хурсанд қиламиз”.

Киритилди: 09.11.2015 20:12. Ўқилди: 4657 марта. Фикрлар: 13 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
20:15
Пахтакор
6-0
Бухоро

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.