Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Локомотив" Жепаров ва Махарадзе билан шартнома имзолади

Янги бошланадиган мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун ўз таркибини уч нафар янги футболчи билан кучайтириб олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров, олий лигадаги энг кучли легионерлардан бири Кахи Махарадзе ҳамда “Машъал” сафида яхши ўйин кўрсатиб келаётган иқтидорли ҳимоячи Шерзод Файзиев бугун “темирйўлчилар” билан бир йиллик шартномага имзо чекишди.

Бу футболчиларни мухлисларга ортиқча таништириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Хусусан, Сервер Жепаров мана бир неча йилдирки юқори савияда ўйин намойиш этиб келмоқда. Қолаверса, у миллий терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Кахи Махарадзега келадиган бўлсак, грузиялик легионер Ўзбекистондаги фаолиятини илк бор айнан “Локомотив”да бошлаган бўлиб, у 2009-2010 йилги мавсумларни жамоамиз сафида ўтказган. Шундан сўнг футболчи “Пахтакор” таркибига бориб қўшилди ва кейинги йилларни пойтахтнинг бошқа бир жамоасида ўтказди. Махарадзе ўз вақтида “темирйўлчилар” таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урганди.

“Машъал” футбол академияси тарбияланувчиларидан бири Шерзод Файзиев ҳам бундан буён “темирйўлчилар” аъзоси ҳисобланади. У ҳам бир йиллик шартномага имзо чекди. 2009 йилдан бери шу вақтга қадар “Машъал” таркИбида ҳаракат қилиб келган Файзиев 1992 йилда туғилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида ҳам ҳимоя маркази, ҳам қанот ҳимоясида ҳаракат қила олади. “Машъал”да сардорлик даражасига кўтарилган бу футболчидан ҳам умидимиз катта ва ўйлаймизки, Шерзод Файзиев “Локо”да албатта ўзини кўрсата олади. Биз “Локомотив” билан шартнома имзолаган ҳар учала футболчига ҳам омад тилаб қоламиз.

Киритилди: 05.01.2016 19:59. Ўқилди: 8335 марта. Фикрлар: 13 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.