Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Игорь Сергеев ОФК расмий сайти нигоҳида

ОФК расмий сайти 12 январь куни Қатарда старт оладиган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида порлаши кутилаётган юлдузлар ҳақида қизиқарли мақолаларни чоп этди ва улар билан интервью уюштирди.

Эътиборлиси, мазкур футболчилар қаторида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам бор. ОФК расмий сайти ўз мақоласида "Пахтакор" клубининг 22 ёшли ҳужумчиси мазкур Осиё чемпионатида терма жамоанинг асосий юлдузи бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

Тошкентнинг Пахтакор клубида Ўзбекистон чемпиони бўлган ва чемпионат тўпурари бўлган Игорь Сергеевдан Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг умиди катта. "Пахтакор" сафида уч марта Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан футболчи, аллақачон Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳам асосий ҳужумчиларидан бирига айланишга улгурди. КХДР терма жамоасига қарши учрашувда ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаш ўйинидаги тўртинчи голини киритди ва бу борада терма жамоада ҳам пешқадам бўлиб турибди.

“Албатта, тажриба катта аҳамият касб этади. Аммо, бу энг муҳим жихат эмас. Баъзида, тажриба тезкор қабул қилиш учун ҳам керак”, - дейди Сергеев ОФК расмий сайтига берган интервьюсида

Уммонда бўлиб ўтган аввалги Осиё чемпионатида, Сергеев Ироқ олимпия терма жамоасига қарши ўйинда жамоасини мағлубиятдан қутқара олмаган бўлса ҳам, учрашувда яхши таассурот қолдирган эди. Ироқ эса, ярим финалда Жанубий Кореяни мағлуб этиб, кейинчалик чемпионликни қўлга киритган эди”.

Ўшанда ҳам, катта тажрибага эга бўлган ҳужумчини бугун бой тажрибага эга бўлишга улгурганини таъкидлаш лозим. Олимпиада учун учта йўлланма бор ва буни Сергеев Дохада старт оладиган турнирдан олдин жуда яхши хис қилиб турибди”.

“Қайсидир жамоани кучли, ёки кимнидир кучсиз дея олмайман”, - дейди U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ-2012 тўпурари. “Бу ердаги барча жамоаларнинг имконияти бир хил. Барча курашиш ва ўз олдиларига қўйган мақсадга эришиш учун ўйнайди. Улар турнир қандай муҳим эканини яхши билишади ва уларнинг барчасига бирдек қараймиз. Агар биз, мураббийимиз айтган кўрсатмаларни бажара олсак, олдимизга қўйилган мақсадга ета оламиз ва турнирни ўзимиз истагандек якунлай оламиз”, - дейди Сергеев.

“Мен терма жамоамдан яхши ўйин кутмоқдаман. Албатта, биз учун асосий вазифа – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш, аммо якунда чемпион бўла олсак, бу ҳам ёмон натижа бўлмайди”, - дейди Сергеев ОФК расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатидаги илк ўйинини 13 январь куни Дохадаги "Суҳаим Бин Ҳамад" стадионида Жанубий Кореяга қарши ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 11.01.2016 21:52. Ўқилди: 6043 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.