Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Қайси жамоа ўйинга руҳан тайёр бўлса, ўша ғалаба қозонади»

Эртага, 17 февраль куни бўладиган Ўзбекистон Суперкубоги учун "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди. Унинг иккинчи қисмида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Артур Геворкян иштирок этишди.

— "Пахтакор" каби биз ҳам рақибни ўрганяпмиз. "Пахтакор"нинг бир нечта ўйинлари видеолавҳасини томоша қилиб, рақибни таҳлил қилдик. Ҳозирда "Пахтакор" билан бир хил ҳолатдамиз. "Пахтакор" асосий таркиб футболчиларини йўқотди. Биз ҳам айрим футболчиларимиздан айрилдик, баъзи футболчиларимиз жароҳатини даволаш билан банд. Қайси жамоа ўйинга руҳан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

— Суперкубок баҳсининг "Бунёдкор" стадионида ўтказилишига фикрингиз?
— Ҳозирда юртимиздаги энг ажойиб стадиони "Бунёдкор" ҳисобланади. Унинг майдони ҳам идеал ҳолатди. Бу қарорни қўллаб-қувватлайман. Бундай ўйинлар энг яхши стадионда ўтиши керак. "Бунёдкор" стадиони "Пахтакор" ва "Насаф" учун нейтрал майдон ҳисобланади. Бу икки жамоага ҳам ноқулайлик туғдирмайди.

— Бир неча йиллардан бери "Насаф" таркибида ҳужумчи борасида муаммолар бор. Лекин жамоага ҳужумчи қабул қилинмади. Бу нима билан боғлиқ?
— Бу борада селекция ишглари доимо олиб бориляпти. Ҳозирда яхши савиядаги ҳужумчи топиш ҳам осон эмас. Яхши ҳужумчи билан шартнома имзолашга бизнинг имкониятларимиз кўтармайди. Бизга таклиф қилинган, биз кўрикдан ўтказган ҳужумчилар жамоамизни кучайтира олмайди. Шу боис ҳужумчини сафга қўша олмадик. Ҳар доим таъкидлаб келганман, клубимиз сиёсати ёшларга аҳамият беришдан иборат. Янги мавсум олдидан ўнга яқин янги ёшларни таркибга жалб қилдик.

— ОЧЛда "Насаф"га хар томонлама бақувват клублар рақиб бўлади. Жамоага қўшимча ҳомийлар жалб қилиб, клубни кучайтиришга ҳаракат қилиш керак эмасми? Масалан, клуб ОФК кубогини қўлга киритган йилда маблағ томонлама муаммо йўқ эди.
— Саволинигзга шундай жавоб бераман: ҳомийларимиз ўз ҳолимизга ташлаб қўйгани йўқ, лекин эркалатиб ҳам юбормаган. Ҳар бир мураббий таркибда кучли ўйинлар бўлишини истайди. Кучли футболчилар мураббийнинг ишини енгиллаштиради.

— Эртанги ўйинга жамоанинг муносабати қандай: жамоа ғалаба учун майдонга тушадими ёки расмий ўйинлар учун тайёргарлик сифатида қараладими?
— Асосий эътиборни шу ўйинга қаратганмиз. Футболчиларни шу ўйинга тайёрлаб келяпмиз. Биз илк марта суперкубок учун майдонга тушамиз ва бизда бундай соврин йўқ. Эртага ғалаба қозонган жамоанинг кайфияти кўтарилади ва йил давомида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишни истамаймиз.

Киритилди: 16.02.2016 10:07. Ўқилди: 3462 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.