Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Пахтакор" - "Тракторсозий". Ўйинга оид маълумотлар

15 март, сешанба куни "Пахтакор" ОЧЛнинг 3-турида "Тракторсозий"ни қабул қилади.

Тайёргарлик
Олий лигада "Қўқон-1912" устидан эришилган ғалабадан кейин "Пахтакор" Қибрайда машғулотларни давом эттирди. Мураббийлар штаби футболчиларни ўйинга яхши тайёрлаш учун имкон қадар ҳаракат қилмоқда. Даврон Ҳошимов дисквалификация сабабли беллашувни ўтказиб юборади.

"Тракторсозий" эса Эрон чемпионатининг охирги турида "Фулад"дан 3:2 ҳисобида устун келди. Кеча Тошкентга етиб келган табризликлар биринчи машғулотни ўтказишди.

Қарама-қаршилик
Бу жамоалар ҳозирча ўзаро тўқнаш келмаган. "Пахтакор" Эрон клубларига қарши 13 бор майдонга тушиб, 9 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати - 21:13, жамоамиз фойдасига. Эрон жамоалари билан "Пахтакор" муваффақиятли ўйнаб келмоқда.

Ўйин расмийлари
Беллашувни кореялик Ким Донг Жин бошқаради. У "Пахтакор" иштирокидаги икки учрашувда ҳакамлик қилган. 2009 йил Саудия Арабистонида "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол"га қарши баҳсларда жамоамиз имкониятни бой берган. ОФКнинг учрашув учун расмийлари билан танишинг.

"ПАХТАКОР" - "Тракторсозий"
Ҳакамлар: Ким Дон Жин, Парк Сан Жун, Ли Жун Мин (ҳаммаси Жанубий Корея), Рисбек Шекербеков (Қирғизистон).
Ҳакамлар назоратчиси: Жассим Ал Ҳаил (Қатар).
Комиссар: Аоки Кацуфуми (Япония).

Учрашув
Беллашув 15 март, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади. Чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида 7 ва 20 минг сўмдан сотилмоқда. ОЧЛнинг муҳим ўйинида жамоамизни қўллаб-қувватланг!

Киритилди: 14.03.2016 11:54. Ўқилди: 2857 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.