Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Пахтакор» илк ғалабани қўлга киритди

"Пахтакор" Осиё чемпионлар лигасида дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони 3-тур доирасида ўз майдонида Эроннинг "Тракторсозий" жамоасини қабул қилди ва рақибни мағлуб этди.

Табризликлар Тошкентга ғалаба мақсадида келганликларини намойиш қилиб, ўйин бошидан олдинга ташланишди. Баҳс бошида "Тракторсозий" ҳужумчиси Сайид Оғаий яқин масофадан аниқ зарба бера олганида, "Пахтакор" қийин бўлиши тайин эди. Учрашув шундоқ ҳам осон кечгани йўқ.

Эронликлар жисмоний кучга асосланган ҳолда ўз ўйинларини ташкил қилишди. Улар "Пахтакор" футболчиларига нисбатан прессинг ва босим уюштиришди. Бу ҳолат вакилларимиз муаммолар яратди. Шунга қарамай, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари баҳсдан баҳсга ўз ўйинларини шакллантириб боришаётганига кўзга ташланди. Улар комбинациялар орқали рақиб босимидан чиқиб кетишга уринишди.

Аввалги ўйинлардан фарқли равишда "Пахтакор" учрашувда юзага келган кам сонли вазиятларнинг бирини голга айлантиришди. Майдон марказидан Искандаров жарима тўпини олдинга чизиққа етказди. Тўп Азим Аҳмедовнинг оёғида Сергеевга келиб тушди ва Игорь 16 метрдан чап оёқдан зарба берди, дарвозани ишғол қилди. Тўп нақ "тўққизлик"га бориб тушди.

Иккинчи бўлимда "Тракторсозий" босимни янада оширди. Тошкентликлар фақат ҳимояланишга мажбур бўлишди. Чап қанотда белгиланган жаримадан йўлланган зарбадан сўнг Рибкин тўпни ўтказиб юборишига сал қолди. Никита дастлаб тўпни қайтарди ва ўзи ётиб қолди. Унинг бахтига сакраётган тўп унинг қўлига келиб тушди. Ваҳоланки, унинг ёнидан 3 нафар эронлик футболчи бор эди. Катта куч сарфлаб бўлса-да "Пахтакор" ҳисобни ушлаб қолишди.

Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" ўз очколарини 4тага етказди ва шунча очко тўплаб турган "Ал-Ҳилол"га етиб олди. "Тракторсозий" ҳисобидаги очколар сони олтиталигича қолди.

ОЧЛ, "С" ГУРУҲИ, 3-тур
"ПАХТАКОР" - "ТРАКТОРСОЗИЙ" 1:0 (1:0)
Гол: Игорь Сергеев (41)
“Пахтакор”: 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматулланв, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шерзодбек Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 28.Владимир Козак
Захира: 12.Темур Жўраев, 6.Аббосжон Отахонов, 14.Жамшид Болтабоев, 19.Суҳроб Бердиев, 28.Станислав Андреев, 32.Жасурбек Яхшибоев, 35.Ойбек Қиличев
"Тракторсозий": 1.Муҳаммадризо Ахборий, 2.Муҳаммад Иранпуриан, 3.Шожаий Халилзода, 4.Холид Шофеий, 5.Карлос Кардосо, 6.Сино Ашурий, 10.Соруш Рафеий, 11.Бахтиёр Раҳмоний, 24.Фарзод Ҳотамий, 66.Меҳди Кианий, Сайид Оғаий
Захира: 44.Фарзин Карусиан, 8.Шаҳин Сағебий, 15.Айюб Калантарий, 27.Алойс Нонг, 40.Али Ҳамудий, 88.Фардин Абедини, 90.Меҳди Шарифий
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея)

Киритилди: 15.03.2016 18:51. Ўқилди: 2995 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.