Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи бўлимда чарчаб қолдик"

Ўйиндан кейинги матубот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Игор Сергеев иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб берди.

— Ўйин қийин кечди. Футболчилардан қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Бизга ғалаба керак эди ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида ғалабага эришдик, — дейди Нўмон Ҳасанов.

— Қийин ўйин бўлди. Бироқ қийин ўйинда ғалаба қозониш икки карра ёқимли. Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса ҳимояда ўйнадик. Барча жамоадошларимга охиригача курашгани учун раҳмат айтаман, — дейди Сергеев.

— Рақиб ўйинида сизни нима ҳайрон қолдирди?
— Жамоа жисмонан кучли экани кўриниб турганди. Уларда мавсум айни қизғин паллада. Бизда эса мавсум энди бошланди. Рақибга гол уришга имкон бермадик. Йигитларга раҳмат охиригача курашди. Биз ҳали жисмоний жиҳатдан бундай жамоаларга қарши ўйинга тайёр эмасмиз.

— "Тракторсозий" ҳимоячилари жуда қўпол ўйнашди. Фаолиятингизда энг қўпол рақибми?
Игорь Сергеев: — Йўқ. Барча ўйинларда рақиб ҳимоячилари тепади, уради, тишлайди. Шунчаки "Тракторсозий" ҳимоячилари буни очиқчасига қилишади, бошқалар эса имкон қадар билинтирмай. Шу боис сизларга кўринмайди. Аслида ҳар бир ҳимоячи шундай ҳаракат қилади. Бугун менга нисбатан қўпол ўйнашди дея олмайман. Бу футбол тўқнашувлар бўлиб туради.

— Иккинчи бўлимда Искандеров ва Каримов ҳужумга ўтиш ўрнига тўпни орқага қайтаришди. Бу сизнинг кўрсатмангизми?
— Ҳисобни очиб олгандан сўнг биз ғалабани сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Шу боис иккинчи бўлимда асосан ҳимояда ўйнашга мажбур бўлдик.

— Ойбек Қиличев жамоага киришиб кета олмагандек туюлмоқда...
— Тўғри, лекин уни туширишга мажбур эдим. Захира ўриндиғимиз у қадар узун эмас. Қиличев ҳали ўзига келади.

— Бугун иккинчи бўлимда ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнадик дедингиз. Агар Эронда ҳам биринчи бўлиб тўп киритсанглар у ерда ҳам чиройли бўлмаган, ҳимоявий ўйин кўрсатиб натижага эришишга ҳаракат қиласизми?
— Бу ўйингача ҳали кўп вақт бор. Биз бугун иккинчи бўлимда чарчаб қолдик, буни тан оламан. Сабаби мавсум боши ва футболчилар ҳали тайёр эмас. Эрондаги баҳсда балки йигитларим яхшироқ ҳолатда бўлишар.

— Бу саволни ўтган йили ҳам бергандим, ўшанда жавоб бера олмагандингиз. Сиз жуда қийин голлар урасиз, лекин оддий вазиятда гол ура олмайсиз?
Игорь Сергеев: — Нега оддий вазиятларда ҳам гол уришни бошладим. Лекин баъзи вазиятларда ўзимни бўш қўярман, лекин барибир охиригача курашаман. Меҳнат қилишга давом этаман.

Киритилди: 15.03.2016 22:17. Ўқилди: 3963 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.