Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жамшид Саидов: «Ташаббусни атайин «Пахтакор»га бердик ва ўйин охирида уларнинг чарчаб қолишини билардик»

"Бухоро" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов қатнашди.

— Бугун стадионга ўн минглаб мухлислар келишди. Афсуски, уларга байрам намойиш этишни уддасидан чиқа олмадик. "Пахтакор" прессинг қилишини билардик. Рақиб бир неча карра Ўзбекистон чемпиони ва бир неча карра Ўзбекистон кубоги соҳиби. Дастлабки бўлимда атайин устунликни рақибга бериб қўйдик. Ўйин охирида улар чарчаб қолишларини билардик. Йигитларимга раҳмат айтаман. Ғалаба сари интилиш жуда кучли бўлди. Мухлисларга жуда катта раҳмат айтмоқчиман.

— Ўйин давомида “Бухоро” кўплаб стандарт вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Бу вазиятларда, ҳаммага маълумки, Суҳроб Неъматов анча муваффақиятли ҳаракат қилади. Нега у майдонга туширилмади?
— Бугунги кунга келиб энг оптимал таркибни майдонга тушурдик. Шихов ҳам, Саломов ҳам стандартдан унумли фойдалана оладиган футболчилар саналишади. Афсус, бугун уларнинг зарбалари ўхшамади. Захирадаги ҳар бир футболчимиз бемалол асосий таркибга киришга лойиқ, улар бемалол ўйинни кучайтира олишади.

— Сардор Раҳмонов нега кўринмади?
— У машғулотларда жароҳат олди. 10 кунча даволанади. Яқинда Тошкентда тиббий кўрикдан ўтади, ҳаммаси яхши бўлса сафга қайтади.

— Мана олий лига учрашувларида жамоа уч ўйиндир-ки, ўйиндан гол ура олмаяпти. Буни нима билан изоҳлайсиз?
— Тўғри, Ёзёвондаги ўйиннни ҳисобга олмасак, уч ўйиндан бери ўйиндан гол урмаяпмиз. Биз машғулотларда стандартларга ҳам катта урғу беряпмиз. Майли бугун гол бўлмади, лекин кейинги ўйинларда албатта гол ҳам, ғалабалар ҳам бўлади. Мен йигитларга ишонаман. Жамоа йиллар давомида шаклланади, таркибда юлдузлар жамланса, фақат ғалаба қозонамиз дегани эмас. Бирозгина вақт керак, жамоа сифатида ўзимизга келиб оламиз. Учрашувдан-учрашувга ўйинимиз сифати ошиб бормоқда. Бизнинг ғалабаларимиз ҳали олдинда, бунга аминман!

"Бухоро"нинг мақсади ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, бунга эришиш учун меҳнат қилишда давом этамиз. Йигитларда руҳият бор.

Киритилди: 02.04.2016 13:26. Ўқилди: 4549 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.