Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Пахтакор» Эрондан очкосиз қайтадиган бўлди

"Пахтакор" иштирокидаги баҳс билан ўзбек клублари Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур баҳсларига якун ясашди. "Пахтакор" Эронда "Тракторсозий" меҳмони бўлди ва мағлубиятга учради.

Биринчи бўлимда чемпионимиз ҳимояда хушёр ҳаракат қилди ва рақибнинг хавфли вазият яратишига кўп имкон бермади. Табризликлар танаффусга қадар ўзлари яратган голли вазиятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи 45 дақиқаликда Ғалиноий шогирдлари ҳужумкорликни оширишди. Натижада "Пахтакор" ҳимоячилари хатога йўл қўя бошлашди. Мезбонларнинг бразилиялик футболчиси икки марта яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, уларнинг иккинчисини голга айлантирди.

Вазиятни тенглаш учун олдинга интилган тошкентликлар хавфли қарши ҳужумларни ўтказиб юбора бошлашди. Ана шундай ҳужумларнинг яна биридан "Тракторсозий" футболчилари ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида унумли фойдаланишди. Ҳимоячиларимиз ўнг қанотдан етказилган узатмани дарвозага тўғрилаб қўяётган Оғаийга халал бера олишмади.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Пахтакор" жадвалда ҳозирча 3-поғонани эгаллаб турибди. Жамоамизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари анча пасайди.

ОЧЛ, "С" ГУРУҲИ, 4-ТУР
"ТРАКТОРСОЗИЙ" - "ПАХТАКОР" 2:0
Гол: Аугусто Сезар (60), Сайид Оғаий (83)
"Тракторсозий": 1.Муҳаммадризо Ахборий, 2.Муҳаммад Иранпуриан, 3.Шожаий Халилзода, 5.Карлос Кардосо, 6.Сино Ашурий, 8.Шаҳин Сағебий, 11.Бахтиёр Раҳмоний, 19.Сезар, 24.Фарзод Ҳотамий, 66.Меҳди Кианий (С), 77.Сайид Оғаий
“Пахтакор”: 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматулланв, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шерзодбек Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев (С), 24.Даврон Ҳошимов, 29.Владимир Козак (Жамшид Болтабоев 85)
Бош ҳакам: Юдай Ямамото (Япония)

Киритилди: 06.04.2016 21:37. Ўқилди: 3466 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.