Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Григорий Колосовский: "Натижа учун ҳамма бирдай жавобгар"

"Пахтакор" - "Насаф" ўйинидан кейинги матубот анжуманининг иккинчи қисмида "Пахтакор"  мураббийи Григорий Колосовский журналистлар саволларига жавоб қайтарди. 

"Бугун тенг кучли икки жамоа ўйнади. Иккала жамоа ҳам дурангдан қониқмади деб ўйлайман. ОЧЛ ўйинидан сўнг ортга қайтиш учун бир сутка вақтни кетказдик. Йигитларда бироз толиқиш ҳам бўлди. "Насаф" эса ОЧЛда ўз уйида ўйнаганини ҳисобга олиш керак. Бугунги бир очко олдик, демак ишлашда давом этамиз. Бугун "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади"

- Ҳакамлар борасида қандай фикр билдирасиз?

- Бир қатор баҳсли вазиятлар бўлди. Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмайман. Изоҳсиз қолдираман.

- Анвар Солиевни майдонга туширдинглар. Ундай ҳолда Нўъмон Ҳасанов ҳам майдонга тушиши мумкинми? Ёшларга имкон бериш керак эмасми?

- Солиев машғулотлар вақтида ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Шу боис бизга гол керак бўлгани учун уни майдонга тушурдик.

- Жамшид Искандеровнинг ўрни билинаяпти...

- Искандеров жамоанинг асосий футболчиси. Унинг йўқлиги албатта бизга қийинчилик туғдирмоқда.

- "Пахтакор" бугун жуда қўпол ўйнади. Бунга қандай қарайсиз?

- Бу сизнинг фикрингиз. Менимча қўпол ўйин бўлмади. Сариқ карточка кўрсатилган вазиятларда ҳам у қадар қўпол ўйналмаганди.

- Никита Рибкинга рақобатчи борми? Уни айбламаяпман, шунчаки унга ўринбосар борми?

- Бу Ўзбекистоннинг муаммоси. Олимпия терма жамоасида ҳам олий лигада ўйнаган дарвозабон йўқ эди. Рибкин машғулотларда яхши ишламоқда. Шу боис айни пайтда жамоамизнинг асосий посбони ҳисобланади. Голда биргина Рибкинни айблаш керакмас, натижа учун ҳаммма жавобгар, мураббийлар штаби, ўйинда ўйнгана футболчилар ҳам.

Киритилди: 11.04.2016 22:43. Ўқилди: 3576 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.