Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Қизилқум" - "Пахтакор". Превью

Олий лиганинг 5-турида "Пахтакор" 15 апрель куни "Қизилқум" меҳмони бўлади.

Хабарингиз бор, 15-17 апрель кунлари Олий лига 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур тур доирасида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси сафарда Навоийнинг "Қизилқум" клубини меҳмони бўлади.

Шу сабаб "шерлар" олдинги турда "Насаф" билан кечган оғир ўйиндан сўнг тикланиш машғулотларини бошлаб юборди, дея хабар беради клуб расмий сайти. Эртага эрталаб пойтахтликлар эса Навоийга йўл олишади. Сафардаги баҳсда Жавоҳир Соҳибов дисквалификация сабабли ёрдам бера олмайди.

Qizilqum.jpg 

Бу жамоалар Олий лигада 32 марта ўзаро тўқнаш келган. Шулардан 27 тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 4 баҳсда дуранг қайд этилган ва атиги битта баҳсда "Қизилқум" зафар қучган. Тўплар нисбати бўйича ҳам пойтахтликлар катта устунликка эга. 88-17. Навоийдаги 16 беллашувнинг 14тасида "Пахтакор устун келган ва 2 бор дуранг кузатилган. Сафардаги сўнгги 13 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган.

Учрашувни Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Олий лигада Намозов ҳозиргача жамоамизнинг 4 ўйинида ҳакамлик қилган ва барчасида "Пахтакор" ғолиб чиққан.

"Қизилқум" - "Пахтакор"

Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).

Назоратчи: Шамил Жумаев (Шаҳрисабз).

ЎзПФЛ вкили: Алексей Фролов (Тошкент).

"Қизилқум" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 5-тур ўйини 15 апрель, жума куни 18:00да Навоийдаги "Ёшлик" стадионида бошланади. 

Киритилди: 13.04.2016 15:13. Ўқилди: 2920 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.