Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Пахтакор" - "Металлург": учрашув ҳақида маълумотлар

25 апрель куни олий лиганинг 6-турида "Пахтакор" "Металлург"ни қабул қилади.

Тайёргарлик
Пахтакорчилар Чемпионлар лигаси ўйинидан кейин Тошкентга чоршанба куни қайтиб келди. Пайшанба куни "Пахтакор" стадионидаги машғулот билан учрашувга тайёргарлик бошланди. Карточкалар туфайли баҳсни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. "Металлург" эса "Обод" билан ўтган турдаги беллашувдан сўнг ҳозирлик учун кўпроқ вақтга эга бўлди.

Қарама-қаршилик
Олий лигадаги 36 ўйиннинг 29тасида "Пахтакор", 3тасида бекободликлар зафар қучган. 4 баҳс дуранг билан тугаган. Жамоамиз 98 гол уриб, 28 тўп ўтказиб юборган. Тошкентдаги 18 беллашувнинг 16тасида "шерлар" ғолиб бўлган. Икки учрашувда томонлар дуранг қайд этишган.

Ўйин расмийлари
Учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқаради. Агишев ҳозиргача олий лигада "Пахтакор"нинг 6 баҳсини бошқариб борган. Уларда жамоамиз 3 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Владлен Лушин (Гулистон), Аҳмад Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Аброр Қодиров.

Чипталар
Учрашувга чипталарни "Пахтакор" стадиони кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин. Ёшлар таркиблари баҳси 24 апрель, якшанба куни 16:30да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар эса 25 апрель куни "Пахтакор" стадионида 18:30да ўйинни бошлашади.

Киритилди: 22.04.2016 17:43. Ўқилди: 2878 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.