Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нўъмон Ҳасанов: «Эртага Рибкиннинг ўрнида бошқаси ҳаракат қилиши мумкин»

ОЧЛ-2016 6-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Ал-Жазира” ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Пахтакор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва жамоа ярим ҳимоячиси Владимир Козак иштирок этишди.

— Эртага бизга ғалаба жуда зарур. Эртага мухлисларинмизни хурсанд қилишимиз ва уларнинг ишончини оқлашимиз керак. Бу учрашув футболчилар учун руҳий томондан ҳам жуда зарур. Тўғри, таркибда йўқотишлар бор. Жавоҳир Соҳибов ва Азим Аҳмедов карточкалар сабаб эртанги баҳсни ўтказиб юборади. Футболчилар ортиқча босимсиз, ҳотиржам, қўрқмасдан ҳаракат қилишларини уқтиряпман.

“Ал-Жазира” ўйинига тўхталадиган бўлсам, уларнинг охирги ўйинларини кўриб чиқдим. Сўнгги беллашувда Эмират жамоаси билан ўйинда 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Улар очиқ футбол намойиш этишади. Футболчилари жуда тезкор. Олдинги чизиғида легионерлар ҳам бор.

Козак: — Эртанги ўйинга яхши тайёргарлик бўлмоқда. Барча фақат ғалабани кутмоқда. Бунинг учун биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

— Эртанги ўйинда жамоага тўсқинлик қилиши мумкин?
— Кўриб турибсизлар, жамоада бироз чарчоқ бор. Бизда ўтган йили захирада ўтирган ва кўплаб ёшлар таркибга жалб қилинди. Улар бунақа тақвимга ўрганишмаган. Бу йили 2-3 кунда беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Шунинг учун уларда чарчоқ аломатлари сезилмоқда.

Энг асосийси, мени безовта қилаётгани Жавоҳир Соҳибовнинг майдонга туша олмаслиги. У менинг айбим билан эртага ўйнай олмайди. У жароҳат олди.

— Эртага “Ал-Жазира” 6-7 нафар кучли футболчисисиз ҳаракат қилади. Шунинг учун бу учрашувни осон бўлади деб айта оласизми? Қолаверса, рақибнинг кучли ва кучсиз жиҳатлари борасида тўхталиб ўтсангиз?
— Мен осон бўлади деб ўйламайман. Чунки уларга ҳеч қандай очко керак эмас. Шунинг учун “Ал-Жазира” бемалол ҳаракат қилади. Бизга эса ғалаба керак. Шунинг учун астойдил тер тўкишимиз зарур. Уларнинг охирги беллашувларини кўрдим. Улар "Эмирейтс" билан яхши ўйин ўтказишди. Рақиб сафида 2та қизил карточка олгани учун “Ал-Жазира” ғалаба қозонди. Лекин учрашув борасида “Ал-Жазира” ёмон эмас. Билмадим, 6-7 ўйинчини олиб келишмади, дейишмоқда. Лекин захира ўйинчилар ҳам ўзларини кўрсатишга уринишади.

— “Пахтакор” гуруҳдан чиқса, кейинги босқичдаги клублар билан ўйнай оладими?
Козак: — Албатта, ўйнай олади. Бизнинг асосий вазифамиз эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш. Ундан кейин танаффус бўлади. Жароҳат олган футболчилар қайтишади. Ундай сўнг биз ўз ўйинимизни намойиш эта оламиз.

— Эртага жамоада дарвозабоннинг ўзгаришини ҳам кутиш мумкинми?
— Албатта, бўлиши мумкин. Эртага буни ҳал қиламиз. “Бунёдкор” билан ўйиндан сўнг Рибкиннинг ўзи билан ҳам гаплашдим. Бу борада ишлаш кераклигини уқтирдим.

Киритилди: 02.05.2016 13:53. Ўқилди: 4552 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.