Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» - «Пахтакор». Учрашувга оид маълумотлар

Олий лиганинг 9-турида "Пахтакор" "Локомотив"га қарши сафарда майдонга тушади.

Тайёргарлик
Турнинг марказий учрашуви сифатида қаралаётган ўйинга "Пахтакор" 8 майдан тайёргарлик кўришни бошлади. Шундан буён муҳим беллашувга пухта ҳозирлик кўришга ҳаракат қилинди. "Локомотив" эса "Обод" билан учрашувни бир кун олдинроқ ўтказди ва шу тариқа тайёргарлик кўриш учун қўшимча кунга эга бўлди. Жамоалар таркибида баҳсни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

Қарама-қаршилик
Олий лигада ҳозиргача клублар 22 бор тўқнаш келишган. 15 ўйинда "Пахтакор" ғолиб чиққан ва 5 сафар дуранг қайд этилган. 2 бор рақибнинг қўли баланд келган. Жамоамиз 54 гол уриб, 19 тўп ўтказиб юборган. "Локомотив" майдонида 7 ғалаба қўлга киритилиб, 3 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган.

Ўйин расмийлари
Баҳсни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Эрматов ҳозирга қадар олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 26 учрашувда бош ҳакам бўлган. "Шерлар" уларнинг 11тасида зафар қучган. 7 марта дуранг қайд этилиб, 8 беллашувда рақиблар устун келган.

"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Аҳмад Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви 12 май, пайшанба куни "Локомотив" стадионида 17:00да бошланади. Ёшлар таркибилари ўйини 11 май куни ТТЙМИ стадионида 17:00да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 11.05.2016 12:22. Ўқилди: 3876 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.