Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» ўсмирлари халқаро мусобақада чемпион бўлишди

Россиянинг Йошкар-Ола шаҳрида Марий Эл Республикасининг мустақиллик куни муносабати билан 15 ёшли футболчилар ўртасида халқаро мусобақа ўтказилди.

Турнирда жами 10та жамоа иштирок этди, жумладан, Ўзбекистондан икки жамоа қатнашди. Ҳар иккала клубимиз совриндор бўлгани эътиборга молик.

«Пахтакор»нинг 2001 йилда туғилган футбочилардан ташкил топган жамоаси финалда Ижевскнинг «Зенит» клубини йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа чемпионига айланди. Пахтакорчилар финалга қадар бўлган ўйинларда муаммога дуч келишмади. Улар рақибларни умумий ҳисобда 20:2 ҳисобда мағлуб этишди.

Мутахассисларнинг фикрича, тошкентликлар қолган жамоалардан бир калла баланд савия намойиш этишган. «Пахтакор» мусобақа давомида кучли ҳужум ва ишончли ҳимояга асосланган жамоавий ўйин кўрсатишди.

Учинчи ўрин ҳам Тошкентнинг яна бир жамоасига насиб этди. «БЎСМ-16» бронза медали учун баҳсда Бошқирдистоннинг «Уфа» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Йошкар-Оладаги мусобақа 1-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтди.

Жамоалар эгаллаган якуний ўринлар:

1. «Пахтакор» (Ўзбекистон);
2. «Зенит» (Ижевск);
3. «БУСМ-16» (Ўзбекистон);
4. «ФК Уфа» (Уфа);
5. «Крилья Советов» (Самара);
6. «Волга» (Нижний Новгород);
7. «Спартак» (Йошкар-Ола);
8. «ДЮСШ» (Чебоксари);
9. «ФК Астана» (Қозоғистон);
10. «Нефтехимик» (Нижнекамск).

Киритилди: 07.11.2016 18:03. Ўқилди: 10501 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.