Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор»га олинган 5 нафар футболчи ҳақида маълумот ва уларнинг фикри

Бугун «Пахтакор» 5 нафар янги футболчини таништирди.

Исроил терма жамоаси аъзоси Гиди Канюк жамоа билан икки ярим йиллик шартномага имзо чекди. "Пахтакор" сафида мақсади хусусида у қуйидагиларни таъкидлади: «Биз "Пахтакор"ни кучли ҳамда шонли тарихга эга эканлигини биламиз ва жамоага шонли тарихини қайтариш йўлида кўмаклашгани келдик. Жамоа билан совринларга эга чиқишга интиламан»

Гиди Канюк
Туғилган санаси: 11.02.1993
Туғилган жойи: Рамат Ган, Исроил
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоаси:
2011–2017 “Маккаби” Петах Тиква 147 ўйин 20 гол
Исроил терма жамоасига номзод футболчи.
Совринлари: “Леумит” Лигаси ғолиби-2013, “Тото Кап” Кубоги соҳиби-2016.

Бразилиялик футболчи Тиаго Безерра "Пахтакор" билан икки ярим йиллик шартномага имзо чекди. У матбуот анжуманида шундай фикрлар билдирди: «Пахтакор»ни Бразилия ва Туркияда ҳам билишади. Шота Арвеладзе эса жамоа бошқарувига ўтгани ажойиб иш бўлди. Арвеладзенинг таклифига кўра "Пахтакор"ни танладим. Уни кўп жойларда танишида.и Ўйлайманки, жамоа билан биргаликда кўплаб ғалабаларни қўлга киритамиз. Бу йилги мақсад жамоани ОЧЛга қайтариш. Келаси йил эса барча мусобақаларда ғолибликни кўзлаймиз»

Тиаго Безерра
Туғилган санаси: 17.02.1987
Туғилган жойи: Бразилиа, Бразилия
Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари:
2005–2006 “Ла Лувьер” Бельгия 7 ўйин
2008–2010 “Олтой” Туркия 61 ўйин 27 гол
2010–2011 “Карсияка” Туркия 29 ўйин 10 гол
2011–2012 “Регатас” Бразилия 9 ўйин
2013–2015 “Аданаспор” Туркия 61 ўйин 31 гол
2015 “Ал Араби” Қувайт 7 ўйин 8 гол
2016 “Демирспор” Туркия 18 ўйин 3 гол
2016–2017 “Ал Қодисия” С.Арабистони 11 ўйин 1 гол
2017 “Демирспор” Туркия 14 ўйин 4 гол

Бунгача "Насаф" шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Шерзод Аъзамов "Пахтакор"га кўчиб ўтди. “Пахтакор” ва футболчи ўртасида икки ярим йиллик шартнома тузилди.
«Насаф»дан кетиш қийин бўлди. Энди қарор қабул қилинди, ортга йўл йўқ. "Пахтакор"га катта совринларни қўлга киритиш учун келдим. Бошқа сабаб йўқ», - дея таъкидлади Аъзамов.

Шерзод Аъзамов
Туғилган санаси: 14.01.1990
Туғилган жойи: Қарши
Амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари:
2010 “Машъал” 1 ўйин
2011-17 “Насаф” 99 ўйин 4 гол
Совринлари: ОФК Кубоги соҳиби-2011, Ўзбекистон Кубоги соҳиби-2015, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби-2016.

“Насаф”да ўйнаган посбон Элдор Суюнов ҳам “шерлар”дан бирига айланди. Суюнов ҳам бошқа футболчилар каби клуб билан икки ярим йил муддатга шартномага имзо чекди. Жамоага келиши тўғрисида у қуйидагиларни айтиб ўтди:
«Пахтакор»га ўтишимга асосий сабаб жамоада руй бераётган ўзгаришлар бўлди. Бу Ўзбекистон учун янгилик. Менга "Пахтакор"нинг янги лойиҳаси ёқди, айнан шу нарса бу жамоага келишима муҳим ўрин тутди. Бу ерда Лобанов ҳам ўйнайди. Мен рақобатдан қўрқмайман, бу биз учун фойдали бўлади».

Элдор Суюнов
Туғилган санаси: 12.04.1991
Туғилган жойи: Қарши
Амплуаси: дарвозабон
Ўйнаган жамоаси:
2011-17 “Насаф” 90 ўйин
Совринлари: ОФК Кубоги соҳиби-2011, Ўзбекистон Кубоги соҳиби-2015, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби-2016.

Иқтидорли ҳужумчи Забихилло Ўринбоев «Пахтакор»га ўтди. У келаси икки ярим йил мобайнида жамоа шарафини ҳимоя қилади.
«Пахтакор»дан чорлов бўлди ва бу таклиф менга ёққани учун бу жамоани танладим. Рақобат кучли бўлгани яхши, бу биз учун фойдага ишлайди. Жамоанинг ғалабаларига ҳисса қўшишни истайман», - деб айтиб ўтди Ўринбоев.

Забихилло Ўринбоев
Туғилган санаси: 30.03.1995
Туғилган жойи: Тошкент
Амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари:
2014-16 “Бунёдкор” 52 ўйин 4 гол
2017 “Олмалиқ” 11 ўйин 1 гол

Киритилди: 11.07.2017 17:27. Ўқилди: 13207 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.