Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» 10 август куни австралиялик футболчи билан шартнома имзолайди

Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби 10 август куни австралиялик ярим ҳимоячи Ростин Гриффиц билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Шу куни клуб раҳбарияти ва янги футболчи иштирокида матбуот анжумани ҳам ўтказилади. Қайд этиш жоиз, асли Англияда туғилганига қарамай, Австралия фуқароси ҳисобланган Гриффиц «Пахтакор»да осиёлик легионер лимитини тўлдиради.

Футболчи аллақачон Тошкентга етиб келган. Ростин Гриффиц фаолиятини Ўзбекистон Олий Лигасида давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар аввалроқ Австралия нашрлари томонидан тарқатилган, бироқ унда асли англиялик футболчи қайси клубга кўчиб ўтаётганига аниқлик киритилмаган эди.

29 ёшли футболчи «Пахтакор»га ўтгунига қадар Австралиянинг «Перт Глори» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ўзбекистон клубига ўтиш мақсадида Гриффиц «Глори» билан амалдаги шартномасини бекор қилган.

Ростин Гриффиц 1988 йилнинг 10 март куни Англияда таваллуд топган. Таянч ярим ҳимояда тўп сурадиган футболчи Англиянинг «Блекберн» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

У 3 йил давомида шу клуб сафида ўйнаган, бироқ Премьер-Лигада тўп суриш насиб қилмаган. Кейинроқ «Гретна» (Шотландия), «Аккрингтон Стенли» (Англия), «Аделаида Юнайтед», «Норт Куинсланд Фьюри», «Сентрал Кост Маринерс» (барчаси — Австралия), «Гуанчжоу РФ» (Хитой), «Рода» (Голландия) каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 08.08.2017 17:29. Ўқилди: 7653 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

27.02.2026. Суперлига. .
19:00
Пахтакор
-:-
Қизилқум

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.