Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор»нинг ҳомийлари қаторида тугатилган «Камолот» кўриниб қолди

«Пахтакор» футбол клуби 10 август куни янги футболчи билан шартнома имзолаши муносабати билан матбуот анжумани ўтказди.

Матбуот анжуманидаги клуб ҳомийлари ва ҳамкорлари акс этган баннер ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва спортга ихтисослашган сайтлар эътиборини тортди.

Баннерларда фаолияти 30 июнь куни тугатилган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳам логотипи борлиги фойдаланувчилардан савол туғдирди (тугатилган ҳаракат ўрнида, Ўзбекистон Президенти таклифига кўра, Ёшлар иттифоқи номли янги ташкилот тузилган).

«Суперклубга айланиш йўлида катта миқдорда пул сарфлаб, янги футболчилар сотиб олаётган "Пахтакор"да баннерни алмаштириш учун пул йўқми ё клуб Президент қароридан бехабарми?», — деб «Пахтакор»га савол билан мурожаат қилган сайтларнинг бири.

«Пахтакор» матбуот хизмати «ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг изоҳларини қизиқиш билан ўрганиши ва уларнинг талабларини ҳисобга олиши»ни маълум қилиб, жамоатчиликда пайдо бўлган саволлар бўйича тушунтириш берди.

"Пахтакор" футбол клуби «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан узоқ ва фойдали ҳамкорлик қилиб келади. Ҳаракат рамзидан клубнинг барча расмий тадбирларида фойдаланади.
Ёшлар иттифоқи раҳбариятига рамзни алмаштириш юзасидан мурожаат этилганда, «Камолот» ҳаракатини Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига айлантириш юзасидан қарор қабул қилингач, ташкилотнинг янги рамзини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилингани ҳақида жавоб олинди.
Бугунги кунда Ёшлар иттифоқи раҳбарияти томонидан таклифлар кўриб чиқилмоқда. Бу жараёнда энг маъқул рамз танлаб олинади. Сўнг у Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланиши керак.

«Камолот» бизнинг ҳамкоримиз ҳисобланади ва, келишувга кўра, биз унинг рамзидан янги рамз расман тасдиқланмагунча турли реклама ва расмий баннерларимизда фойдаланишимиз лозим.
Янги рамз тақдим этилгунига қадар «Пахтакор» футбол клуби эски рамздан фойдаланиб туради. Расмий тасдиқдан сўнг, баннерларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи рамзи жойлаштирилади" - дейилади «Пахтакор» ФК баёнотида.

Киритилди: 13.08.2017 10:49. Ўқилди: 6088 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.