Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Видеофакт: Матбуот анжуманидаги ноўрин савол ва мухлислар жанжали тафсилотлари...

Аввалроқ, Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор”–“Пахтакор” учрашуви 2:0 ҳисобида мезбонларнинг фойдасига ҳал бўлгани ва учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Interfutbol.uz журналисти иштирок этгани ҳақида хабар бергандик.

Буни қарангки, журналистимиз ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманидан умуман бошқача таасуротлар уйғонгани ҳақида хабар бермоқда.

Гап шундаки, матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Пахтакор” жамоасининг грузиялик мураббийи Шота Арвеладзе қатнашди ва анжуманда журналистлардан ташқари бир қатор “Навбаҳор” мухлислари ҳам иштирок этишди.

Эътиборлиси, журналистларнинг саволларига қисқача жавоб берган Арвеладзе наманганлик мухлисларнинг “Пахтакор” клубининг “Навбаҳор”га қарши ўтказган олдинги учрашувларидаги ўйинлари ҳалол йўл билан ғалаба қозонилмагани, гоҳида федерация, гоҳида ҳакамлар тошкентлик спортчиларга ёрдам беришгани ҳақидаги ғализ саволларига жавоб беришга ҳам мажбур бўлган.

Дастлабки провакацион савол муаллифи журналист бўлмаган ва унинг ёнида касбини тасдиқловчи гувоҳномаси ҳам бўлмаган. Аниқроғи, савол муаллифи катта эҳтимол билан оддий бир мухлис эди.

Арвеладзе унинг саволига жавоб бера олмаслиги ва олдинги ўйинлар пайтида Ўзбекистонда ишламаганини ва “Пахтакор”–“Навбаҳор” учрашувлари қандай муҳитда ўтганидан хабардор эмаслигини айтиб ўтади.

Аммо баъзи савол-жавоблардан кейин бошқа бир журналист аккредитациясига эга бўлмаган номаълум шахс матбуот анжумани ўтаётган залга кириб келиб, Арвеладзега “Пахтакор” жамоасининг шу пайтгача “Навбаҳор”ни ҳалол йўл билан ютмагани мазмунидаги саволни яна қайтариб беради.

Кейин биринчи саволни берган мухлис буни тасдиқлаш мақсадида унинг саволига қарсак чалади. Бу ҳолат эса табиийки, Шота Арвеладзенинг жаҳлини чиқаради ҳамда савол муаллифларига “Вы на меня наезжаете” каби эътирозни билдириб ўтади.

Бу ҳолатда “Пахтакор” клуби Матбуот хизмати вакили Бекзод Назаров вазиятга аралашиб, мухлислардан бу каби провакацион саволларни матбуот анжуманида бермасликларини сўрайди.

Нотўғри саволни беришга бериб қўйган мухлис “Пахтакор” матбуот хизмати ходимига эътироз билдириб, ундан овозини ўчиришни сўрайди, бундан жаҳли чиққан Бекзод Назаров бу вақтда мухлислар билан оғзаки айтишувга киришиб кетади.

Назаров, шунингдек, наманганлик мухлисларга “Навбаҳор” ўз вақтида “Пахтакор”га қарши учрашувларнинг бирида нотўғри пенальти тепганини эслатиб ўтади

Натижада Давоми

Киритилди: 04.10.2017 00:16. Ўқилди: 5303 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.