Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун финал. «Насаф» ва «Пахтакор» мухлисларига сабр тилаймиз

Бугун Ўзбекистон кубоги финали, йил ўйини ҳамда мамлакатимиздаги футбол мавсумини якунлаб берувчи баҳс бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” жамоаси ОЧЛга йўлланма олиш учун сўнгги имкони қолган “Бунёдкор” билан куч синашади.

Амалда финалдаги мағлубият “темирйўлчилар” учун ҳеч қандай маънони англатмайди. Бироқ “бунёдкорчи”ларга бу учрашувдаги ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги учрашув “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари учун ҳам жуда мухим. Улар “Локомотив”га мухлислик қилишади. Агарда “темирйўлчилар” финалда ғалабага эришадиган бўлса, “Пахтакор” ОЧЛ саралашида Ўзбекистоннинг 3-жамоаси сифатида йўл олади ва Иордания жамоасига қарши баҳс олиб боради. “Насаф” эса ОЧЛ саралашида мамлакатимизнинг 2-жамоаси бўлиб ўйнайди.

Агарда ҳал қилувчи баҳсда “Бунёдкор”нинг қўли баланд келадиган бўлса, улар Ўзбекистоннинг 2-клуби бўлиб, ОЧЛнинг 3-саралаш босқичида иштирок этади. “Насаф” эса ўз майдонида Иордания чемпиони билан учрашади. “Пахтакор” халқаро майдондаги учрашувлардан бенасиб қолади.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг 2-жамоаси ОЧЛнинг 3-саралаш босқичида Қатар ёки Саудия Арабистони клубига қарши баҳс олиб боради. 3-жамоамиз эса 2-саралаш босқичида Иордания клубини қабул қилади. Агарда учрашувда ғалабага эришиладиган бўлса, 3-саралаш босқичида яна бир қийин учрашув бўлиб ўтади.

Демак, бугунги Ўзбекистон кубоги финалида “Пахтакор” ва “Насаф” мухлислари “Бунёдкор”нинг мағлубиятини кутиши табиий.

“Бунёдкор” – “Локомотив” баҳси бугун соат 15:00 да Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида старт олади. Эслатиб ўтамиз, учрашувга кириш бепул!!!

Киритилди: 04.12.2017 07:53. Ўқилди: 8999 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.