Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бельгиялик мутахассис Крис ван Пуйвельде пойтахтимиз клублари билан танишди

Юртимизда ташриф билан бўлиб турган Бельгия футбол федерацияси Техник директори Крис ван Пуйвельде бугун пойтахтимиз клубларига ташриф буюрди.

Бельгиялик мутахассис дастлаб "Локомотив" стадиони ва клуб қароргоҳида бўлиб, у ерда футболчи ва мураббийлар учун яратилган шарт-шароитлар, "Локомотив" футбол клубининг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Суҳбат давомида у клуб инфратузилмасини янада ривожлантириш, стадионга мухлислар ташрифини ошириш, ёш футболчиларни тарбиялаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Шундан сўнг, Крис ван Пуйвельде “Бунёдкор” футбол клубига ташриф буюриб, ушбу клуб фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Бельгиялик меҳмонни “Бунёдкор” футбол клуби мутасаддилари илиқ кутиб олишди. Крис ван Пуйвельде аввалига “Бунёдкор” стадионида яратилган шароитлар билан танишди ва уларга юксак баҳо берди. Сўнг, меҳмон “Бунёдкор” болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳолати билан яқиндан танишишиш мақсадида академияга ташриф буюрди. Европалик мутахассис футбол мактаби ўқув биноси, қайта тикланиш ва тиббиёт марказлари, сузиш ҳавзаси, овқатланиш тизими, ётоқхона, тренажёр ва гимнастика заллари, машғулот майдонларини кўздан кечирди ва яратилган шароитларни юқори баҳолади.

Шунингдек, Крис ван Пуйвельде клуб фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз маслаҳатлари билан ҳам ўртоқлашди.

Кейин эса бельгиялик мутахассис "Пахтакор" клубига ташриф буюриб, бу ердаги шарт-шароитларни ҳам кўздан кечирди. "Пахтакор" клуби мутассаддилари Крис ван Пуйвельдени клуб фаолияти билан таништириб, унга "Пахтакор" стадионини кўрсатишди.

Киритилди: 18.01.2018 17:18. Ўқилди: 3497 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.