Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» ҳам рекордчи

Сўнгги пайтларда янгиликлар лентасида клублар ва айрим футболчиларнинг натижалари ҳақида бот-бот ёзишмоқда.

* «Атлетико» - охирги 42 йилда примеронинг дастлабки 22 турида бирор марта ҳам пенальти тепмаган биринчи клуб бўлди.

* «Челси» 1995 йилдан буён илк бор АПЛнинг қаторасига иккита ўйинида йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

* Деулофеу охирги уч йилда илк бор АПЛ ўйинларида гол урди.

* Де Брюйне Мессини ортда қолдирди ва 2012 йилдан буён кучли бешлик чемпионатларида энг кўп ассистентлик қилган футболчига айланди.

Яқинда бир жадвал пайдо бўлди. Қайси клуб жорий мавсумда ўртача қанчадан очко оляпти...? Лекин бу кўрсаткич ҳар турда янгиланиб боради. Айримлари эса ўзгаришсиз қолади. Бу борада «Пахтакор» алоҳида ажралиб туради.

Яқингача тошкентликлар Осиё Чемпионлар Лигасининг мунтазам иштирокчиси эдилар. Албатта, бу серия қачондир якунига етарди. Лекин мазкур ҳолат статистика ва мухлислар хотирасида қолади...

Яна бир муҳим кўрсаткич: бир клубнинг бир чемпионатдаги ғалабалар фоизи. «Пахтакор» бу борада ҳам яқингача Европанинг кучли чемпионатлари вакиллари каби етакчилар қаторида эди. Яхшиси, ҳаммасини бошдан бошласак.

Ўтган асрнинг 70-йилларида Голландиянинг «Аякс» клуби Йохан Кройфф билан нафақат ўз юртида, балки еврокубокларда ҳам мўъжиза ярата олганди. 1971-1972 йиллар мавсумида «Аякс» Голландия чемпионатида 34 ўйиндан 30тасида ғалаба қозонган. Жамоа фақат бир марта мағлубиятга учраган.

Шу тариқа ғалабалар фоизи 88,23ни ташкил қилган. Келгуси мавсумда бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган амстердамликлар ўз натижаларини такрорлашган. Кўп йиллар давомида бу натижани такрорлайдиган жамоа топилмади. Аммо бир қатор машҳур клублар бунга яқин келишган.

Мисол учун, «Барселона» 2012|2013 йиллар мавсумида 38та учрашувда 32 марта зафар қучиб, ғалабалар фоизини 84,21га тенглади. Кейинги мавсумда «Ювентус» Италия «А» сериясининг 38та ўйинида 33 марта ғалаба қозонди. Туринликлар 86,84 фоиз натижа қайд этиб, рекордга яқинлашиб қолишганди.

Лекин орадан ярим йил ўтгач, узоқ давом этган рекорд янгиланди. Буни «Пахтакор» уддалади. 2014 йили тошкентликлар 26та ўйиннинг 23тасида ғалаба қозонишди. Жамоа ўша йили олий лигада мағлубиятга учрамади. Ғалабалар фоизи эса 88,46ни ташкил қилди.

Бироқ «Пахтакор»нинг рекорди тезда забт этилди. 2015|2016 йиллар мавсумида Грециянинг «Олимпиакос» клуби 30 ўйиннинг 28тасида рақибларидан устун келди ва ғалабалар фоизини 93,33га етказиб қўйди. «Пахтакор»нинг натижаси эса ҳозирги кунда учинчи бўлиб турибди.

Чунки ўтган йили «Селтик» Шотландия чемпионатини мағлубиятсиз якунлади ва 38та учрашувда 34 марта зафар қучди. Шу тариқа ғалабалар фоизи 89,47ни ташкил қилди.

Мана шундай қизиқ кўрсаткичлар. «Статистика барчасини билади», деган гап бежиз айтилмаган. Лекин биз статистикани биламизми?

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 20.03.2018 00:15. Ўқилди: 3579 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.