Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» яна мағлуб, ғолибга яна жарима

«Пахтакор»нинг мағлубияти ва чемпионатдаги бир неча юз миллион сўмлик жарима — 2017 йилнинг сентябридан бери бу икки воқелик ёнма-ён юришига ўрганиб қолдик. Ўзбекистон Футбол Федерацияси (ҳозирги Ассоциация) раҳбарияти ўзгарганидан бери («Пахтакор»га жуда яқин одамлар унинг тепасига келганидан бери, деб ўқинг) «Пахтакор»дан очко тортиб олган деярли ҳар бир клуб у ёки бу даражада жабрланди. Ё бирор футболчиси четлатилади, ё жамоага жарима солинади. Жарималар миқдори эса ойдан ойга ошиб бормоқда.

Суперлига 2-туридаги «Бунёдкор» билан бўлган ўйин ҳисобмас — «Бунёдкор» бу ўйингача ярим миллиард сўмлик жаримага тортилиб бўлган эди — бир ой ичида «Бунёдкор»дек клубга кетма-кет иккинчи марта бир неча юз миллион сўмлик жарима солиниши энг-энг тепадагиларни ҳам ЎФА раҳбарлари ўз ўрнига ҳақиқатан ҳам лойиқми-йўқми, деб иккилантириб қўйган бўларди, хойнаҳой.

Шундай қилиб, «Насаф» — «Пахтакор» ўйинини эсланг. Тошкент клуби уни гранд клубга айлантириш учун олиб келинган грузиялик жисмоний тарбия ўқитувчиси билан бирга нима қилиб ташланди, ҳамма кўрди (буни «Пахтакор» раҳбарлари ҳам кўрганига трансфер бозорида гувоҳ бўлдик — қишда «Насаф»нинг бир неча футболчиси «шер»га айланди). Кейин «Насаф»га 100 миллион сўм жарима солинди — жамоа мухлислари Лобановни ҳақорат қилгани учун (тўғри, «Пахтакор»га ҳам 50 миллион сўм жарима солинди — Лобанов «Насаф» мухлисларини ҳақорат қилгани учун).

Энди, кечаги воқеа. Айбсиз айбдор — «Бухоро». Айбдор бўлгани учун жазоланган ҳам — «Бухоро». «Бухоро»нинг энг асосийси айби — менимча — «Пахтакор»ни мағлуб этгани. Жазо эса, ПФЛ сайтининг ёзишича, «Бухоро» мухлислари учрашувнинг «20, 26 ва 55-дақиқаларда ҳакамни, 40- ҳамда 56-дақиқаларда эса рақиб жамоани ҳақоратлашдан тийилмагани» учун. Жазо жарима кўринишида — «атиги» 300 миллион сўм (унинг миқдори 500 миллион сўм бўлиши ҳам мумкин эди).

«Бухоро» мухлислари
Биласизми, бу йилги чемпионатнинг энг асосийси янгилиги нима? Барча, деярли барча учрашувлар телевидение орқали кўрсатиляпти, ўйинларнинг видеосини интернетда ҳам қайта-қайта кўриш мумкин. «Бухоро» мухлислари кечаги ўйинда ҳакам ва «Пахтакор» футболчиларини ҳақорат қилганини рад этмоқчи эмасман, уларни оқлаш ниятим ҳам йўқ. Фақат, шундай ҳақоратлар аввалги турларда бошқа стадионларда ҳам янграганини, лекин бу ҳақоратлардан сўнг ПФЛнинг валломатлари «клуб мухлислари билан ҳам ишласин, уларни тартибга чақирсин» деб ақл ўргатиб чиқмагани, 300 миллион сўмлик жарималари ёзилмаганини эслатмоқчиман, холос.

ЎФА, ПФЛда дўстларимиз, яхши танишларимиз кўп. Улардан кимдир мана шунақа мантиқсиз жарима қарорларини ўйлаб топаётган одамларга тушунтириши керак, менимча. Кўрган бўлсангиз, Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби ҳам айтяпти: «Йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни бир кунда, бир ҳафтада, бир ойда ҳал қилиб бўлмайди», — деб. Футбол мухлисларимиз йиллар давомида ҳакамлар ва футболчиларни сўкиб келган, 300 миллион сўмлик жарималар билан бир кунда тарбиялаб бўлмайди. Умуман, уларни стадионда тарбиялашга уринишнинг ўзи мантиқсиз (уларни, иложи бўлса, ҳеч бўлмаса боғчадан бошлаб тарбиялаш керак эди). Бу, биринчидан.

Иккинчидан, ҳеч бўлмаса маълум муддат бундай жарималарни «Пахтакор»дан узоқроқда, «Пахтакор» аралашмаган ўйинлар атрофида, «Пахтакор»ни тилга олмай қўллаган маъқул. Учинчидан, «қарор қатъий, муҳокамага ўрин йўқ» десангиз, жарима солмасанг бўлмайди деб қўйишмаётган бўлса, унда, яхшиси, шунақа жарима қарорларда ҳеч-йўғи тадрижийлик бўлсин — сўконғич мухлисли клубларни фақат «Пахтакор» очко бой берган ўйинлардан кейин эмас, ҳар доим, ҳар турда жазоланг. Кучингиз етса, туриб беролсангиз, чидай олсангиз, албатта.

Муҳрим Аъзамхўжаев

Киритилди: 07.04.2018 15:40. Ўқилди: 6202 марта. Фикрлар: 27 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.