Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АГМК — «Пахтакор» учрашувида рўй берган вазиятга ПФЛ муносабати

PEPSI Суперлиганинг 14-тури доирасидан ўрин олган АГМК — "Пахтакор" (0:1) учрашувининг 52-дақиқасида рўй берган вазият футбол жамоатчилиги ўртасида кенг муҳокама этилмоқда. 

Гап шундаки, мазкур учрашувнинг 52-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси ҳужумга ўтган пайтда тўп АГМК аъзоси Музаффар Музаффаровга келиб тушди ва учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин шу онда ўйинни тўхтатиб, ушбу футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Натижада бунга қадар 26-дақиқада илк марта огоҳлантирилган Музаффаров майдонни тарк этди. Учрашув шарҳловчиси бу вақтда тўп АГМК футболчисининг қўлига теккан ёки тегмагани борасида фикр берган. Аслида эса ҳакамнинг қарорида бу мавзу умуман роль ўйнамаган.

Мазкур вазиятда бош ҳакам томонидан қабул қилнган қарор кўпчилик томонидан муҳокама этилмоқда. Бугун ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мазкур вазият юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда АГМК — "Пахтакор" ўйинида рўй берган вазият атрофлича таҳлил қилинди. Владислав Цейтлин аслида вазият қандай бўлганини изоҳлаб, ўша ҳолатда АГМК футболчиси ўзини профессионал футболчига хос равишда тутмасдан, ноҳалол тарзда ўйнаганини таъкидлади. Яъни, “Пахтакор” жамоаси ҳужум қилаётган пайтда тўп қанотдан жарима майдончасига яқин жойда турган Жалолиддин Машариповга узатиб берилганди. Лекин АГМК аъзоси Музаффар Музаффаров рақибини чалғитиш мақсадида “Тўпни ўтказиб юбор, ортингда мен борман” дея таъкидлади. Натижада сакраб тўпни тўхтатишга чоғланган Машарипов унга тегмади ва тўп бориб Музаффар Музаффаровга тушди. Бу тарзда рақибини чалғитиб, тўпга эга чиқиш ҳалол ўйин принципларига асло тўғри келмайди.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши IFAB томонидан ишлаб чиқилган 2017-18 йиллар учун Футбол қоидаларининг 12-бўлим 3-бандида футболчига ўзини спортчига хос бўлмаган тарзда тутгани учун сариқ карточка кўрсатилиш ҳолатлари қайд этилган. Айнан шу бандга кўра, футболчи агар рақибини оғзаки тарзда ҳақорат қилса ёки уни қуюшқондан чиқаришга, рақибни чалғитишга уринса сариқ карточка билан жазоланади. Ўйин пайтида ҳақоратли сўзлар ишлатиш ёки рақибни чалғитишни кўзлаган қичқириқларни амалга ошириш спортчига хос бўлмаган ҳаракат ҳисобланади. 

ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси АГМК — "Пахтакор" учрашувининг 52-дақиқасида рўй берган вазиятни муҳокама этгач, АГМК футболчиси Музаффаровнинг қичқириғини спортчига хос бўлмаган ҳаракат дея баҳолади ва бош ҳакам Владислав Цейтлин томонидан қабул қилинган қарорни тўғри, дея топди.

Киритилди: 13.07.2018 16:50. Ўқилди: 5860 марта. Фикрлар: 17 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.