Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

17 ўғлонсиз 39 йил ёхуд «Пахтакор-79» ҳақида

1979 йил 11 август санасида “Пахтакор” жамоаси машъум ҳалокатга йўлиққан. Минскнинг «Динамо» клуби билан учрашувга йўл олган ўша жамоа аъзолари бу ўзлари учун сўнгги сафар бўлиши мумкинлигидан бехабар эдилар.

8 август куни Тошкентда Ворошиловграднинг “Заря” клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдирган “Пахтакор”нинг ўша таркиби учун сўнгги учрашувга айланишини ҳеч бир ишқибоз ўйлаб ҳам кўрмаганди. 13 августда Минскда “Динамо”га қарши белгиланган учрашув арафасида рўй берадиган ҳалокат ҳали бутун миллатни ларзага солишини ҳеч ким билмасди.

Ўзбекистоннинг фахрига айланган футбол жамоаси самода йўқ бўлиб кетди. Улар миллионлаб инсонлар учун қаҳрамонлар ҳисобланарди. Майдонда ҳар қандай рақибга қаршилик қила оладиган йигитлар самода тақдир ҳукми олдида барча инсонлар каби ожиз эдилар.

1979 йилнинг 11 августи. Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожеа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Афсуски, диспетчернинг хатоси икки юзга яқин инсонларни бу ҳаётдан олиб кетди.

Шу ўринда биз авиалҳалокатда ҳаётдан кўз юмган пахтакорчиларни эслаб ўтамиз:

Идгай Борисович Тазетдинов 13.01.1933 Мураббий
Владимир Васильевич Чумаков 08.12.1932 Шифокор
Мансур Иномжонович Толибжонов 04.04.1944 Маъмур
Михаил Иванович Ан 19.11.1952 Ярим ҳимоячи
Владимир Иванович Фёдоров 05.01.1956 Ҳужумчи
Олим Масолиевич Аширов 25.01.1955 Ҳимоячи
Равиль Рустамович Агишев 14.03.1959 Ҳимоячи
Константин Александрович Баканов 25.05.1954 Ярим ҳимоячи
Юрий Тимофеевич Загуменних 07.06.1947 Ҳимоячи
Александр Иванович Корчёнов 04.05.1949 Ярим ҳимоячи
Николай Борисович Куликов 25.04.1953 Ҳимоячи
Владимир Васильевич Макаров 09.03.1947 Ярим ҳимоячи
Сергей Константинович Покатилов 20.12.1950 Дарвозабон
Виктор Николаевич Чуркин 25.01.1952 Ҳужумчи
Сирожиддин Аҳмадович Бозоров 10.08.1961 Ҳужумчи
Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев 08.02.1959 Ҳужумчи
Владимир Валиевич Собиров 14.01.1958 Ҳужумчи

Ўша жамоа вакилларини эслаш мақсадида турли халқаро турнирлар ўтказилмоқда, хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Нарпайда Сирожиддин Бозоров номидаги стадион, Навоийда эса Шуҳрат Эшбўтаевнинг хотирасига “Шуҳрат” номли футбол мактаби ташкил этилган.

“Пахтакор” футбол клубининг ёрдами эвазига Куриловка қишлоғида жамоани эслатиб турувчи ёдгорлик барпо этилди. Ўша ҳудуд ёшлар жамоаси “Пахтакор” деб номланади, улар “Пахтакор” либосларида майдонга тушиб, ўйинларда иштирок этишади.

Бу эса ўша жамоага ҳурмат келтирилаётганини кўрсатиб турибди. Ўша ёшлар жамоани кўрганда барча 1979 йилги жамоа тўғрисида ёдга олади. Йил давомида юртимизнинг турли ҳудудларида халқаро турнирлар ўтказиб келинмоқда.

"Пахтакор-79" жамоаси аъзоларини ёдга олиш, уларга ҳурмат келтириш бизнинг бурчимиздир. Сизларни ҳеч қачон унутмаймиз! "Пахтакор-79" қалбимизда ҳамиша барҳаёт!

Киритилди: 11.08.2018 00:57. Ўқилди: 4007 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.