Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Қўқон-1912» – «Пахтакор» ўзаро ўйинлар тарихидан

Эртага “Қўқон-1912” жамоаси Pepsi суперлигаси 21-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Ушбу ўйинга доир статистик маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 25 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 14 марта ғолиб бўлган, 6 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 68:36. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 48, “Қўқон-1912” 21 очкони  қўлга киритган.

Ўтган йили Қўқонддаги беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Қўқонда ўтган сўнгги беш учрашув:

06.05. 2017 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1

08.08.2016 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1

05.07.2015 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:2

02.11.2003 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2

04.06.2002 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Қўқонда ўтган ўйинларида жамоамиз 4 бор зафар қучган. Тўртта баҳсда ғолиб номини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Сўнгги учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Ҳакамлар

12-август куни Қўқонда бўлиб ўтадиган супер учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

Ушбу рефери мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувини ҳам бошқарган.

Умуман олганда, Шерзод Қосимов жорий мавсумда жамоамиз иштирокидаги тўртинчи ўйинда фаолият юритади. У бошқарган ўйинларда жамоамиз битта ғалаба, иккита дурангга эришган.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, Шерзод Қосимов жамоамизнинг АГМКга қарши кечган ҳар икки ўйинида ҳам ишлаган.  “Пахтакор” клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда бу кўрсаткич яна такрорланади.

PEPSI Суперлига, 21-тур.

Қўқон-1912 – Пахтакор

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов, Жасур Мухторов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Бошланиш вақтлари

Ушбу учрашув якшанба куни соат 18:30да “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Бугун эса худди шу стадионда ўринбосарлар баҳси ўтказилади. Бугунги беллашув соат 16:45да старт олади. Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.

Киритилди: 11.08.2018 16:52. Ўқилди: 3728 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.