Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Егор Кримец: «Ҳозир кучсиз рақиблар йўқ»

"Пахтакор" ҳимоячиси Егор Кримец клуб расмий сайти учун интервью берди.

— "Локомотив" билан ўйиндан қандай таассуротлар қолди?
— Тошкент дербиси — бу ҳамиша ўзгача ўйин. Ўйлашимча, учрашув футболчилар ва ишқибозлар учун қизиқарли кечди. Агар четлатиш бўлмаганда беллашув янада кескинроқ кечиши мумкин эди, аммо бу футбол ва унда шундай ҳолатлар рўй бериб туради. Наманганда ўтказган яхши ўйинимиздан кейин дербига тайёр бўла олдик. Афсуски, "Навбаҳор" билан охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбориб, ғалабадан маҳрум бўлдик.

— Жамоанинг бундай тиғиз тақвимда жисмоний ҳолатини қандай баҳолайсиз?
— Қишда жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаганмиз. Бизни кўп ўйинлардан иборат қийин мавсум кутаётганини билардик. Жамоа ҳозир жисмонан  ва руҳан яхши ҳолатда. Дербидаги бундай ғалабадан кейин бизда янада кўпроқ куч бўлади.

— Мавсум бошидаги жароҳатдан кейин тикланиш қандай кечди?
— Жароҳатлар — футболнинг бир қисми. Ҳар бир ўйинчи жиддий ва енгил жароҳат билан тўқнашади. Майдонга қайтишим чўзилиб кетди, бунинг сабаблари бор эди. Таркибга кириш учун рақобат юқори. Марказий ҳимояда бир неча кучли футболчи ўйнайди. Имкониятимни кутишимга тўғри келди.

Жароҳатдан режага мос пайтда қутулдим. Бунинг учун жамоа шифокори ва физиотерапевтига раҳмат айтаман. Нафақат жароҳатдан тикландим, балки юқори жисмоний ҳолатимга ҳам қайтдим.

— "Бухоро" билан ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
— "Бухоро" уй жамоаси ва чемпионлик учун олтиликда кучсиз рақиблар йўқ. "Бухоро"ни ўрганиб чиқамиз, уларнинг кучли ва кучсиз тарафларини биламиз. Фақат ғалаба учун интиламиз.

— Мавсумнинг якуний палласига башоратларингиз қандай?
— Суперлига ва Ўзбекистон Кубогида олдимизга юқори мақсадлар қўйилган. Биз уларда ғолиб чиқишни хоҳлаймиз. Вазифамиз ғалаба учун ўйнаш ва мухлисларимизни ижобий натижалар билан хурсанд этиш.

Киритилди: 21.09.2018 10:29. Ўқилди: 1994 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.